Молия бозори kitob


Консалтинг (маслаҳат) операциялари



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Консалтинг (маслаҳат) операциялари. Тижорат банклари ўзининг мижозларига ва 
бошқа фонд бозорининг иштирокчиларига, аҳолига қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг 
муомалада бўлиши, фонд портфелини шакллантириш ва бошқалар юзасидан маслаҳат 
хизматлари кўрсатилади. Улар шартнома асосида фаолият юритади. Амалга оширилиши 
мумкин бўлган иш турлари қуйидагилардир: 
- қимматли қоғозлар бозорини тадқиқ қилиш ва истиқболини белгилаш; 
- ҳуқуқий маслаҳатлар бериш; 
- касб ўқитиб-ўргатиш; 
- қимматли қоғозларни баҳолаш; 
- ахборот хизматлари кўрсатиш. 
Ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш объектив заруриятини қимматли қоғозлар 
индустриясининг мураккаблиги, фонд бозорининг хилма-хиллиги, унда вазият тез ўзгариб 
туриши, ахборотлар кўплиги белгилаб бермоқда. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


92 
Банк маслаҳатлар бўлимининг ходими кўпдан-кўп инвестицион тўхтам-қарорлардан 
мижознинг кўнглига ёқадиганлари ва имкониятига мос келадиганларини танлаш учун ундан 
кўплаб хилма-хил ахборотлар ола билиши керак. 
Банк маслаҳат хизматлари сармояларини у ёки бу молия активларига (акцияларга, 
облигацияларга ва бошқаларга) жойлаштиришнинг фойдалилиги, корхонанинг ликвид 
ресурсларини оптимал бошқариш, молиявий режалаштириш масалаларига дахлдордир. 
Траст операциялари. Траст (эътимодли) операциялари банк ишида, шунингдек, 
банкларнинг саноат ва иқтисодиётнинг бошқа соҳалари билан алоқаларида катта рол 
ўйнамоқда. 
Траст тушунчасига мижознинг қимматли қоғозлари портфели ёки ушбу портфелнинг бир 
қисмини ҳамда у билан боғлиқ бўлган пул маблағларини эътимодли бошқариш 
(дивидендларни, фоизларни инкассация қилиш, уларни қайта инвестициялаш, қимматли 
қоғозлар сотувидан пул тушиши ва ҳоказо) киради. 
Акциядорлик жамиятлари, корхоналар ва меҳнат жамоаларининг акциялари, давлат 
қимматли қоғозлари, вексельлар, траст ҳисоб варақларида қимматли қоғозлар операциялари 
туфайли муқаррар равишда пайдо бўладиган пул маблағлари траст объектлари бўлиши мумкин. 
Тижорат банклари траст операцияларини амалга ошириши туфайли биринчидан, 
қимматли қоғозларга жойлаштирилиши, биржадаги операцияларда фойдаланиши мумкин 
бўлган узоқ муддатли молиявий ресурслардан баҳраманд бўла олади. Иккинчидан, траст 
операцияларига оид битимларни банклар ўз мижозларининг ишончномлари асосида амалга 
оширади, шу боис ушбу битимлар қонунлар билан чекланмайди. Учинчидан, банк қимматли 
қоғозларни бошқаришда комиссион маблағлар олиб, ўзи бошқараётган қимматли қоғозлардан 
тушадиган фойдадан ўз улушини олади. Тўртинчидан, банк ўз сармоялари билан эмас, балки 
ўзгалар сармоялари билан операциялар ўтказади ва фақат траст шартномаси доирасидагина 
жавобгар бўлади, асосий таваккалчилик эса қимматли қоғозлар эгасининг зиммасида бўлади. 
Эътимодли мулкдорлик ёки траст – ушбу трастнинг муассиси (ишонувчи), эътимодли 
мулкдор (ишонилган шахс) ва бенефициар (фойда олувчи) ўртасидаги муносабатлардир. 
Трастнинг муассиси ўзининг мулки бўлган мол-мулкни эътимоли мулкдорнинг эгалиги ва 
бошқарувига беради, бунда учинчи шахс ёки траст муассисининг ўзи бенефициар бўлади. 
Эътимодли мулкдор вазифаларини ихтисослашган траст компаниялари, шунингдек, махсус 
траст бўлимлари бўлган тижорат банклари бажаради. 
Тижорат банклари хилма-хил траст операцияларини бажариши мумкин: мижозларнинг 
пул маблағларини бошқариш, мижозларнинг фонд портфелларини шакллантириш ва қимматли 
қоғозлар пакетларини бошқариш; мерослар ва хусусий трастларни тасарруф этиш, агентлик 
вазифаларини бажариш; облигациялар чиқариш ва тўлов муддати келганда облигацияларни 
тўлаш фондларини бошқариш; дивидендларни тўлашга, қимматли қоғозларни сақлашга, 
уларнинг ҳаракатини ҳисобга олишга, уларни бошқа қимматли қоғозларга алмаштириб олишга 
оид агентлик вазифаларни амалга ошириш; топшириққа биноан қимматли қоғозларни сақлаш, 
қўриқлаш, ташиш ва жўнатиш, қимматли қоғозларни траст ҳисобварағига ўтказиб бериш; 
қимматли қоғозларга ва қимматли қоғозлар операцияларига оид таваккалчиликни суғўрталашда 
воситачилик қилиш, қимматли қоғозлар операциялари юзасидан бухгалтерлик ҳисоби юритиш 
ва ҳисоботлар тузиш, қимматли қоғозлар эмитенти учун трансферт бўйича агент (қимматли 
қоғозларни рўйхатга олувчи) вазифаларни бажариш. 
Траст тасарруфчилари мустақиллик даражаси жиҳатидан тўла-тўкис ваколатхона ва 
агентлик бўлади. Биринчи ҳолда трастнинг тасарруфчиси олдиндан ўз мижозидан розилик 
олмай ва уни хабардор қилмай, мустақил равишда қарорга келади. Банк инвестиция фонди 
бошқарувчиси билан унинг қимматли қоғозлари портфелини ва пул активларини бошқариш 
юзасидан траст шартномасини тузиш мумкин. Иккинчи вариант агентлик асосида (депозитар 
функцияларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) мижознинг қимматли қоғозлар портфелини ёки ушбу 
портфелнинг бир қисмини ва улар билан боғлиқ пул активларини бошқаришдан иборатдир. 
Трастнинг тасарруфчиси мижознинг олдиндан берган фармойишлари асосидагина операциялар 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


93 
ўтказади. Инвестиия фондларнинг бошқарувчилари, кредиторлари ва кафиллари бўлмаган 
банклар ушбу фондлар учун депозитарий банклар бўлиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир 
чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкнинг таклифига кўра 2000 йил 1 январдан бошлаб тижорат 
банкларининг устав сармоясининг энг кичик миқдори босқичма-босқич ошириб борлиши шарт. 
Тошкент шаҳрида очилаётган тижорат банклари учун 2,5 млн. АҚШ доллари, бошқа аҳоли 
пунктлари бўйича – 1,25 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланган эди. 
Банклар капиталлашувини ошириш ва уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги 
фаолиятини кучайтиришга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июлдаги 
“Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги 
инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ҳамда 2007 йил 7 ноябридаги “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини 
банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари замин бўлди. 
Бу қарорларда банклар устав капиталининг энг кам миқдорига қўйиладиган талаб янада 
кучайтирилиб, тижорат банклари учун 5 млн. евро ҳамда хусусий банклар учун 2,5 млн. евро 
эквивалентида белгиланди. Қарорнинг тегишли бандида мувофиқ жорий йил якунига 
қадарЎзбекистон тижорат банклари устав капиталларини ушбу талаблар даражасига 
етказишлари зарур. Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси сифатида ҳозирги куда тижорат банклари 
устав капитали ҳажмининг ўсиши 2007 йил 1 январ ҳолатига нисбатан икки баравардан зиёдни 
ташкил этилганлигини кўрсатиб ўтиш лозим. Банклар устав капиталининг қисқа муддат ичида 
бундай юқори суръатлар билан ўсишига банк акциялари бўйича олинадиган дивидентларга 
солиқ имтиёзларининг жорий этилганлиги, банклар молиявий ҳолати барқарорлиги ва бу ўз 
навбатида, акциялар учун олинадиган дивидентлар ҳажмининг кафолатланганлиги ва бошқа 
бир қатор иқтисодий омиллар ижобий таъсир кўрсатди. 
Бирламчи жойлаштиришни ташкил этиш мақсадида муомалага чиқариладиган банк 
акциялари эмиссия ҳажмининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорини фонд биржаси орқали 
сотиш тартиби амалда жорий этилди. Бунинг натижасида 2007 йил давомида “Тошкент” 
республика Фонд биржаси савдо тизимида акциялар билан амалга оширилган олди-сотди 
битимларнинг 60 фоизини ва бирламчи жойлаштирилган акцияларнинг 98 фоизини банк 
акциялари ташкил этилганлигининг ўзи ҳам мамлакатимизда самарали банк тизими 
шаклланганлишининг ёрқин далилидир. 
Шу билан бирга айни пайтда 15 та банк акциялари “Тошкент” республика Фонд 
биржасининг листингига кирганлиги ва фонд биржасида бирламчи жойлаштирилаётган банк 
акциялари номинал қийматидан юқори нархларда сотилаётганлиги ҳам банкларнинг молиявий 
барқарорлиги ва инвесторларнинг банкларга бўлган ишончининг юқорилигидан далолт беради. 
Яна бир марта инвесторлар ишончининг ёрқин далили сифатида банк акциядорларининг сони 
2007 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 12 минг 114 тага кўпайиб, 197 минг 251 тага етганлигини 
кўрсатиб ўтиш мумкин. Шундан, жисмоний шахс акциядорлар сони 12 минг 106 нафарга ортиб, 
жами акциядорларнинг 68 фоизини ташкил қилди. 
Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг янада ривожланишига ва инвесторларга 
қулайликлар яратиш мақсадида жорий йил давомида республикамизнинг ҳар бир ҳудудида 
банклар томонидан қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш бўйича аризалар қабул қилиш 
шахобчаларини очиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу, шубҳасиз, банклар 
томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизмат турларини янада кенгайтириш, банк 
акцияларини ҳудудлардаги аҳоли ва бошқа инвесторларга сотиш ишларини жадаллаштириб, 
банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти инфратузилмасини янада кенгайтиради. 
Банклар капиталини ошириш мақсадида қўшимча молиявий инструментлардан 
фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор берилиб, акциядорлик капиталидан сўнг банклар учун 
барқарор заҳира базаларидан бири ҳисобланган узоқ муддатли субординар облигацияларни 
муомалага чиқариш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу кунга 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


94 
қадар, банклар томонидан 7,5 млрд. сўмлик субординар облигациялар муомалага чиқарилди ва 
жойлаштирилди. 
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини кенгайтириш 
мақсадида Марказий банк ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва 
назорат қилиш маркази билан биргаликда банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида 
инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти 
сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига доир талаблар тўғрисида низом ишлаб чиқилди. 
Эндиликда мазкур ҳужжатга кўра банклар қимматли қоғозлар бозорининг профессионал 
иштирокчилари сифатида ушбу фаолият турлари билан алоҳида лицензия олмасдан ҳам 
шуғулланиши мумкин. Ушбу тартибнинг жорий этилиши албатта, банкларнинг инвестицион 
фаоллигини оширишга ва уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини янада 
эркинлаштиришга замин яратади. 
Бундан ташқари, республика тижорат банкларининг халқаро молия бозоридаги нуфузини 
ошириш ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида халқаро баҳосини олиш 
бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Пахтабанк”, “Ҳамкорбанк”, 
“Ўзсаноатқурилишбанк” узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича “Fitch Rating” халқаро рейтинг 
компанияларнинг халқаро рейтингини олган бўлса, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва 
“Ғаллабанк” узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича “Moody's” халқаро рейтинг агентлигининг 
халқаро рейтингини олишга эришди. Бу ўз навбатида, республикамиз банкларининг халқаро 
молия бозоридаги нуфузи ошиб бораётганлиги, уларнинг рақобатбардошлиги ва молиявий 
барқарор фаолият кўрсатиши учун пухта замин яратилганлигидан далолат беради.
Ҳозирги вақтда республикамизда ташкил этилган “Ахборот-рейтинг” компанияси 
томонидан ҳар бир банкнинг жорий рейтинг баҳоси ўтган даврнинг мувофиқ давридаги рейтинг 
баҳолари билан таққосланади. Республикамиз тижорат банклари мазкур рейтинг натижалари 
асосида тижорат банклари катта, ўрта ҳамҳа кичик гуруҳларга ажратилади. Бу эса бизга ушбу 
банк фаолияти натижаларини нафақат ўтган вақт мобайнида, балки мазкур банкнинг тегишди 
банклар гуруҳи билан ҳам таққослаш имкониятини яратади. Мазкур рейтинг республикамиз 
тижорат банкларининг қуйидаги молиявий кўрсаткичлари аосида аниқланади: 
- молиявий фаолиятининг кўлами; 
- капиталнинг етарлилиги; 
- ликвидлик; 
- фойдалилик; 
- абсалют якуний рейтинг. 
Қайд этиб ўтилганидек, қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилари орасида 
банклар шу билан фарқланадики, улар бир вақтнинг ўзида фонд бозорининг қонунчилик билан 
белгиланган деярли барча молиявий воситаларида: акциялар, облигациялар, депозит 
сертификатлари ва бошқа эмитент сифатида қатнашиши мумкин. Шу ҳуқуқ самараси ўлароқ, 
Тошкент РФБ листингининг энг юқори – “А” тоифасига энг аввало 6 та акциядорлик жамияти 
киритилган бўлиб, улар қуйилаги банклардир: “Пахтабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, 
“Ғаллабанк”, “Ипотека банк”, “Ипак йўли банк” ва “Ҳамкорбанк”. 2008 йилнинг охирига келиб 
17 та тижорат банки Тошкент РФБ листингига киритилди. 
Тижорат капитали устав капиталида бир акциядорнинг улуши 2000 йил 1 январдан 
бошлаб устав капиталининг 20%, 2001 йил 1 январдан бошлаб – 13%, 2002 йил 1 январдан 
бошлаб – 7% ошмаслиги керак (давлат улуши, чет эл сармояси иштирокидаги банклар ва 
хусусий банклар бундан мустасно). 
Республикамиздаги тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш тартиби 
қуйидаги босқичларини ўз ичига олиши керак: 
- эмитент-банк томонидан қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш. 
- қимматли қоғозлар эмиссияси проспектини тайёрлаш. 
- қимматли қоғозлар эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказиш. 
- эмиссия проспектини нашр ва оммавий ахборот воситаларида чоп этиш. 
- қимматли қоғозларни сотиш. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


95 
- қимматли қоғозларни чиқариш якунларини рўйхатдан ўтказиш. 
- қимматли қоғозларни чиқариш якунларини чоп этиш. 
- Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида сармоядорлар сифатида катта роль 
ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси инвестициялашни бош объекти бу давлат қисқа муддатли 
облигацияларидир (ДҚМО). 
- Тижорат банклари инвестиция муассаси сифатида: 
а) воситачилик операцияларини; 
б) инвестицион ва молиявий маслаҳат бериш; 
в) депозитар хизмат кўрсатишда фаол иштирок этадилар. 
Тижорат банклари вексель операцияларини ҳам амалга оширадилар.
Банк тизимининг реструктуризация қилишнинг энг муҳим йўналиши давлат тижорат 
банкларини хусусийлаштиришдир. Республика Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Банк 
тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 
тасдиқланган. 2005-2007 йилда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш Дастурига 
асосан 2009 йилгача Давлат акциядорлик тижорат «Асака банки»ни, 2010 йилгача эса Ташки 
иктисодий фаолият Миллий банкини хусусийлаштириш ва улардаги давлат улушини етакчи 
хорижий банкларга ва халқаро молия инситутларига сотиш мўлжалланган.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish