Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Брокерлик операциялари. Ўз мижозларининг топшириқларига биноан банклар 
комиссионер сифатида ҳаракат қилиб, комиссион операцияларни амалга ошириши, яъни ўз 
номидан мижознинг ҳисобидан қимматли қоғозлар олди-сотдисига оид битимларни тузиши 
мумкин. Бунда банк мижознинг ҳамма кўрсатмаларини, жумладан, битим тузиш ва унинг 
жойига курсни чеклашга оид кўрсатмаларини бажариши лозим ҳамда комиссион ҳақ олишга, 
мижознинг топшириғини бажаришда қилинган қўшимча сарф-харажатлар компенсациясига 
ҳақлидир. Комиссион битим қуйидаги иккита шартномага асосланади: 
- банк (комиссионер) билан мижоз (комитент) ўртасидаги шартнома; 
- комиссионер билан битимнинг (қарши битим шартномасининг) учинчи қатнашчиси 
ўртасидаги шартнома. 
Одатда, қимматли қоғозлар сотиб олишга доир комиссион шартнома тузишдан олдин 
хаидор-комитентлар воситачи банкнинг тасаруфига бериш учун ўз ҳисоб-китоб варағига 
зарурий қимматли қоғозлар сотиб олишга етарли пул суммасини ўтказади. Қимматли қоғозлар 
сотишга оид комиссион шартнома тузишда сотувчи-комитент ўзи сотмоқчи бўлган қимматли 
қоғозни воситачи банкда олдиндан депонентлар қўяди. 
Банк кредитдан фойдаланиб қимматли қоғозлар сотиб олинган тақдирда (агар кредит 
бошқа банкдан олинган бўлса), мижоз унинг учун қимматли қоғозлар сотиб олиш операциясини 
бажарадиган воситачи банкни бундан хабардор қилиши лозим. 
Қимматли қоғозлар оддий комиссияси амалга оширилганда банк учинчи шахс билан 
қарши битим тузиш орқали операция ўтказиши лозим. Банк сотишга оид битим тузганда энг 
фойдали харидорни сотиб олишга доир битимни тузганида эса энг фойдали сотувчини топади. 
Битим тузилгач, бу ҳақда комитентни дарҳол хабардор қилади. Ушбу битимни учинчи шахс 
бажариши учун кафилликни ўз зиммасига олган тақдирда банк мижоз олдида мазкур битим 
юзасидан батамом жавобгар ҳисобланади. 
Банк иштирокидаги қимматли қоғозлар комиссияси деганда қимматли қоғозларни 
мижоздан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олиш ёки ўз портфелидан қимматли қоғозларни сотиш 
назарда тутилади. Мазкур битимларни амалга оширишда банк биржада ўз номидан ва ўз 
ҳисобидан ҳаракат қилади. Банк тартибга солинадиган фонд бозорида расмий савдога ёки фонд 
биржаларининг тартибга солинадиган бозорида рухсат этилган қимматли қоғозлар билангина 
ўзи иштирокидаги комиссион операцияларни амалга оширади. Бундай операция бажарилганда 
банк операция тўғрисида мижозга тақдим этадиган ҳисоботида банк тўлаган ёки олган нарх 
расмий биржа курсига тўғри келишини тасдиқлайдиган маълумотларни келтириши лозим. 
Транзит комиссион битимлар деганда биржада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган 
банкларнинг бошқа, яъни бундай операцияларда қатнашишига рухсат берилмаган банклар ва 
бошқа кредит институтларининг топшириғига биноан амалга оширадиган операциялар 
тушунилади. Бунда банк бошқа комиссионернинг топшириғига кўра комиссионер ролини 
бажаради. Дастлабки комиссионер транзит комиссионернинг тўғри танловига жавобгар бўлади. 
Банкларнинг топшириқ шартномаси асосидаги брокерлик операцияларида мижоз банкка 
унинг номидан қимматли қоғозлар сотиб олиш ёки сотиш топшириғини беради. Бу фаолият 
топшириқ шартномаси асосида амалга оширилади. Топшириқ шартномаси бўйича бир томон 
банк (ишонч билдирилувчи) номидан ва ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларини амалга 
ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Мижоз банкка ҳақ тўлаши, банк эса тузилган 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


88 
шартномага биноан ўзига берилган топшириқни бажариши лозим. Бунда банк берилган 
топшириқни фақат мижознинг кўрсатмаларига мувофиқ бажариши керак. Банк мижозга 
олдиндан сўров билан мурожаат қила олмаган ёки сўровига ўз вақтида жавоб олмаган бўлса, 
фақат мижоз манфаати йўлида ушбу кўрсатмалардан чекиниши мумкин. 
Мижоздан олинган топшириқномада қимматли қоғозларнинг биржада қабул қилинган 
номи (қатъий фоизли қимматли қоғозларнинг чиқарилган йили, сеияси ёки разрядли ва фоиз 
ставкаси), миқдори (акциялар юзасидан – доналарда, қатъий фоизли қимматли қоғозлар 
юзасидан – номинал қиймати бўйича сўмда), курс чеклашлари (лимит), топшириқноманинг 
амал қилиш муддати, топшириқ берувчи мижознинг номи ва тўлиқ манзили, мижоз ҳисоб-
китоб варағи ва депозит ҳисобварағининг рақами, қимматли қоғозларни етказиб бериш ва 
сақлаш тартиби (мижознинг ҳисобварағига, махсус ҳисобвараққа ёзиб қўйиш, қўлга бериш), 
қўшимча кўрсатмалар (талабномани бажариш жойи, қимматли қоғозларни етказиб бериш 
хусусиятлари ва ҳоказолар), топширқнома тузилган сана, корхона ва ташкилот масъул 
шахсининг имзоси бўлиши шарт.
Мижозлардан оғзаки равишда ёки телефон орқали олинган топшириқлар ёзма тарзда 
расмийлаштирилади ва масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Ўандай операция (сотиб 
олиш ёки сотиш) тўғрисида гап бораётганлиги талабноманинг матнида аниқ кўрсатилиши 
керак. Талабномаларга киритиладиган ўзгаришлар ва тасдиқлашлар, шунингдек, қўшимча-
талабномалар алоҳида рўйхатдан ўтказилади. 
Талабномалар, юқорида таъкидлаганидек, лимитланган ва лимитланмаган бўлади. 
Лимитланган талабномага мувофиқ операция ўтказилганда сотиб олаётганда нарх талабномада 
айтилганидан юқори бўлмаслиги, сотаётганда ундан паст бўлмаслиги лозим. Лимитланмаган 
талабномага мувофиқ талабнома ҳар қандай шароитда ҳам бажарилиши лозим, курс 
чекланмайди. Иложи борича паст нархда сотиб олиш, имкон қадар юқори нархда сотиш керак. 
Кўпинча лимитланган талабномалар берилганда банкка мижоз кўрсатган лимит атрофида 
турлича ҳаракат қилиш имкониятлари берилади, яъни лимитланган баќолардан бирмунча паст 
ёки юқори баҳода олди-сотдини амалга ошириш мумкин. 
Мижоз талабномада уни бажаришнинг энг узоқ муддатини кўрсатиши ёки банкнинг 
ҳаракатлар вақтини умуман чекламаслиги мумкин. Бундай ҳолларда биржанинг жорий ойдаги 
сўнгги иш куни уни бажаришнинг охирги муддати ҳисобланади. Мижоз талабномани ушбу 
муддат тугагунга қадар қайтариб олиши мумкин. Талабномаларда чеклашлар аниқ 
белгиланмаганда, биринчидан, двидендларни тўлашнинг эълон қилиниши талабномани бекор 
қилишга ёки унинг амал қилиниши вақтинча тўхтатиб қўйишга асос бўлмайди. Талабнома 
лимитланган бўлса, мижоз кўрсатган лимит, одатда, соф дивидендга тенг миқдорда 
камайтирилади. Камайтириш акциядорларнинг умумий йиғилишидан кейинги кундан кучга 
киради. Амалиётда акциядорлик жамиятлари бу жамият директорлари кенгашининг қарорига 
кўра дивидендларни квартал сайин тўлаб боришлари мумкин. Иккинчидан, агар мижозни 
қизиқтирувчи қимматли қоғозлар савдо-сотиғи бир неча биржада амалга оширилса. Мижоз ўз 
манфаатларини кўзлаган ҳолда банкка операцияни ушбу биржаларнинг бирида ўтказиш 
кўрсатмасини бериши мумкин. Учинчидан, талабноманинг биржага берлишидан олдин банк 
таъминланганлигини текшириши керак. Яъни сотиш тўғрисида талабнома берилганда мазкур 
қимматли қоғозлар чиндан ҳам мижознинг портфелида борлиги, сотиб олиш учун талабнома 
берилганда эса банк мижознинг ҳисобварағи аҳволи бундаай операцияни амалга оширишга 
имкон беришини текшириши зарур. Тўртинчидан, қимматли қоғозлар олди-содисига оид 
топшириқлар битимни биржада амалга ошириш, ўз портфели учун қимматли қоғозлар сотиб 
олиш ёки ўз портфелидан қимматли қоғозлар сотиш йўли билан бажарилиши мумкин. 
Агар мижознинг талабномаси расмий ёки тартибга солинадиган бозорда котировка 
қилинса, бундай битимлар ҳамма ҳолларда ҳам биржа орқали амалга оширилади (мижоз ўртача 
усулда амалга оширишни талаб қилган ҳоллар бундай мустаснодир). 
Тижорат банкларининг инвестиция компаниялари сифатидаги фаолияти. Инвестиция 
компанияси қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этадиган ва кафолатлайдиган, 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


89 
маблағларнинг асосий қисмини қимматли қоғозларга сарфлайдиган, дилер сифатида қимматли 
қоғозларни савдо-сотиқ қиладиган ихтисослашган корхонадир. 
Тижорат банклари инвестиция компаниялари сифатида фаолият юритганида эмитент 
билан келишиш асосида қимматли қоғозлар чиқаришнинг ташкилотчиси сифатида ҳаракат 
қилиши мумкин (андеррайтинг). Банк эмитентнинг қимматли қоғозларни чиқаришни этиб, 
аслида билвосита қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширади, яъни воситачи сифатида 
ҳаракат қилади. 
Хусусий ва давлат сектори корхоналари қимматли қоғозлар чиқаришда аксарият ҳолларда 
учинчи шахсларнинг хизматига мурожаат этади. Бундай ҳолларда одатда банклар ушбу хилдаги 
фаолият юритишда энг катта тажриба ва имкониятга эга бўлган институтлар сифатида 
мижозларнинг ишончи юқори. Агар банклар ўз мижозларининг ишончини қозонган бўлса, 
одатда, мижозлар банк тарқатадиган қимматли қоғозларга ҳам шундай ишонч билан 
қарайдилар. Инвестициялардан манфаатдор бўлган шахсларга, ўзининг мижозларига банк 
шубҳали қимматли қоғозларни ҳеч қачон таклиф этмайди. Банкларнинг воситачилиги эмиссия 
амалдаги қонунлар ва қимматли қоғозлар бозорида қабул қилинган қоидаларнинг ҳам кафолати 
бўлиб хизмат қилиши керак. 
Иккинчидан, банклар бозор тўғрисида етарлича ахборотга эга ва малакали ходимлар бор. 
Бу эса уларнинг бозорида юзага келаётган вазиятни дарҳол баҳолай олишларига имкон беради. 
Учинчидан, банк эмитентларнинг қимматли қоғозларини мувафаққиятли жойлаштиришни 
осонроқ ташкил эта олади, чунки у ўз бўлинмалари ва филиалларидан фойдаланади, бу эса 
инвесторлар сонини ошириш имконини беради. Эмитентлар ва инвесторлар ўртасида 
воситачилик қилганда банк имкон қадар фойда олишни кўзлаб ҳаракат қилади. 
Банк эмитент ҳамда эмитентнинг қимматли қоғозларини чиқариш ташкилотчиси 
бўлганда, эмитент билан келишиш асосида қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига 
сотишни амалга оширганда, барча инвесторларга нархлар жиҳатидан тенг шарт-шароитлар 
таъминлаб бериши шарт. Яъни масалан, чиқарилган барча акцияларнинг нархи уларни биринчи 
эгаларига сотишда бир хил бўлиши лозим. 
Эмитентнинг топшириғи бўйича қимматли қоғозлар эмиссияси уч босқичда эмиссияси 
тайёрлаш, эмитентдан қимматли қоғозларни қабул қилиб, сотиб олиш, қимматли қоғозларни 
инвесторлар орасида тарқатиш йўли билан амалга оширилади. 
Эмиссияни тайёрлаш жараёнида тижорат банклар эмиссиянинг тури, ҳажми ва шарт-
шароитлар тўғрисида эмитент билан музокаралар юритиб, битим тузади. Банклар қимматли 
қоғозлар эмиссиясини зиммасига олганида операциянинг ҳуқуқий томони – жамиятнинг мазкур 
қимматли қоғозни чиқариш ҳуқуқи, қимматли қоғозларни чиқарадиган шахсларнинг 
ваколатлари ва иқтсиодий томони - қимматли қоғозларни чиқариш мақсади, эмитентнинг 
иқтисодий аҳволини ўрганади. 
Бир эмитентнинг қимматли қоғозларини биргаликда чиқарилишини ташкил этиш учун 
банклар ва бошқа инвестицион институтлар муваққат бирлашмалар – консорциумлар ёки 
синдикатлар ташикл этиши мумкин. 
Инвестиция институтларининг консорциум (синдикат) доирасида ўзаро ҳаракат қилиши 
тартиби кўп тамонлама битимда белгилаб қўйилади. Бундай битим консорциумнинг 
(синкатнинг) мақсадларини, унинг қатнашчилари таркибини, консорциум (синдикат) 
раҳбариятини, 
фойда 
ёки 
зарар 
тақсимоти 
тартибини, 
консорциум 
(синдикат) 
қатнашчиларининг маъсулиятини ва унинг ҳаракатлари қанча давом этишини белгилайди. 
Консорциум (синдикат) мақсадлари қимматли қоғозларни чиқариш ва дастлабки 
жойлаштиришнигина эмас, балки биржа оборотига киритишни, уларнинг курсини мададлашни 
ва ҳоказоларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Эмитент билан консорциумнинг (синдикатнинг) 
биргаликда ҳаракат қилиш тартиби эмитент билан муваққат бирлашманинг бош институти 
ўртасидаги битимда белгиланади. 
Консорциум (синдикат) фаолиятини, бир томондан, консорциум (синдикат) аъзоси билан 
банклар ўртасида кўп тарафлама битим, иккинчи томондан эса, қимматли қоғозлар эмитенти 
билан муваққат бирлашманинг бош инвестицион институти ўртасидаги битим тартибга солади. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


90 
Эмитентдан қимматбаҳо қоғозларни қабул қилиш ва сотиб олиш эмиссия битимига 
биноан амалга оширилади. Мазкур битимда қимматли қоғозларнинг эмитентдан банкка ёки 
банк иштирокида консорциумга (синдикатга) берилиши тартиби белгиланади. қимматли 
қоғозларнинг берилиши қуйидаги усулларда амалга оширилади: 
1. 
Тўлиқ сотиб олиш. Банк қимматли қоғозларни дастлабки жойлаштириш 
операцияларини ўз ҳисобидан амалга оширади. У эмитентдан жами чиқарилаётган қимматли 
қоғозларни (ёки улардаги ўз улушини) бир нархда сотиб олиб, юқорироқ нархда сотади. 
2. 
Ўисман сотиб олиш (сотиб олиниши кафолатланган тарқатиш). Бундай ҳолда банк 
эмиссиянинг бир қисминигина сотиб олади ва белгиланган муддатда эмитент жойлаштира 
олмаган эмиссия қолдиғини ўз ҳисобидан сотиб олишни кафолатлайди.
3. Ўимматли қоғозларнинг воситачлик йўли билан берилиши (сотиб олиниши 
кафолатланмаган тарқатиш). Банк қимматли қоғозларни эмитентнинг номидан ва ҳисобидан 
комиссияга қабул қилади ва жойлаштиради, лекин эмиссиянинг тарқатилмай қолган қисмини 
ўзи сотиб олмайди. 
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги 
қонунига мувофиқ қимматли қоғозларни жойлаштириш ёпиқ ва очиқ шаклда амалга 
оширилади. ёпиқ шаклда (хусусий тарзда) жойлаштириш инвестиция компанияларини жалб 
этмай ёки бошқа воситаларсиз очиқ савдога чиқарилмасдан амалга оширилади. Очиқ шаклда 
(оммавий тарзда) жойлаштиришда чекланмаган инвесторлар доирасида ялписига эълон 
қилиниб, реклама компанияси ўтказиб реализация қилинади. Амалиётда қимматли қоғозларни 
очиқ жойлаштиришнинг очиқ обуна ва танловли обуна шакллари мавжуд. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish