Молия бозори kitob


Е) ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ ПАЛАТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Е) ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ ПАЛАТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ
Қонунга асосан ўзаро мажбуриятларни (қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича 
ахборотни тўплаш, солиштириш, тузатиш ва уларга доир бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш) 
аниқлаш ҳамда қимматли қоғозларни етказиб бериш ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича 
ўзаро мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ҳисоб-
китоб-клиринг палатасидир.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


81 
Ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ўзаро мажбуриятларни аниқлаш чоғида тайёрланган 
қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва бухгалтерия ҳужжатларини қимматли қоғозлар 
бозорининг қайси иштирокчилари учун ҳисоб-китоблар амалга оширилаётган бўлса, шу 
иштирокчилар билан тузилган шартномалар асосида ижро этиш учун қабул қилади.
З) ТРАНСФЕР-АГЕНТ ФАОЛИЯТИ 
Қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритувчи трансфер-агентлар Ўзбекистон фонд 
бозорида янги ҳол. Ҳали уларнинг фаолияти ўрганилмаган, назарий жиҳатдан маъулотлар кам. 
Бу фаолият тури яъни “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунининг 27 моддасида ўз 
ўрнини топган. Қонунга асосан трансфер-агент фаолияти бу қимматли қоғозларга бўлган 
ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш 
ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахсдир.
Эмитент, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар трансфер-
агентнинг мижозларидирлар. Трансфер-агент эмитентга акциядорларнинг умумий йиғилишини 
ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ҳақлидир. 
Юқоридаги таърифлар трансфер-агент фаолиятини тўлиқ очиб бера олмаган. Шунинг 
учун бу борадаги асосий вазифа чет эл тажрибаларини ўрганиб бу фаолият турини назарий 
асосини яратиш ва Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ҳаётга тадбиқ 
қилиш йўлларини ишлаб чиқишдир. 
Молиявий системаси юқори ривожланган мамлакатларга қимматли қоғозлар бозори 
турли хил хизматларни кўрсатувчи трансфер-агентлар институти шаклланган. АҚШда нодавлат 
профессионал ташкилотлардан бири “Қимматли қоғозлар борасида трансфер-агентлар 
ассоциациясидир” (Securities Transfer Assiciation). 
Америка фонд бозорида бу фаолият тури билан асосан тижорат банклари 
шуғулланадилар. Улар йирик корхона ва йирик корпорацияларга хизмат кўрсатадилар. Лекинда 
компаниянинг ўзлари ҳам мустақил равишда трансфер-агент фаолияти билан шуғулланиши 
мумкинлиги ҳам таъқиқланмаган. АҚШ қимматли қоғозлар бозорида трансфер-агентлар 
қуйидаги уч функцияни бошқаришлари мумкин. Биринчидан регистраторлар вазифасини. Бу 
ҳолда трансфер-агент, қимматли қоғозлар чиқариш ва сўндирилиши, корхона устав фондида 
мулкларни улушини ўзгаришини қимматли қоғозлар эгалари ҳақидаги маълумотларни (акция, 
облигация) ҳар кимни улуши қанчалигини журналга ёзиб ҳисоб-китобини олиб боради. 
Иккинчидан – воситачилик вазифасини. Қимматли қоғозлар бозори эгаларига тааллуқли фойда 
ва дивидентнинг миқдорини аниқлашда ишончли вакил бўлиб иштирок этиш, акциялари 
борасида тендерларни ўтказишда вакил сифатида қатнашиш компанияларнинг чорак, йиллик 
ҳисоботларни тайёрлашда ёрдам кўрсатиши мумкин. Учинчидан – ёрдамчи вазифасини. 
Қимматли қоғозлар йўқолганда ёки ўғирланганда уларни тиклаш борасида қимматли қоғозлар 
эгалари ёрдам кўрсатиши мумкин. Россия мисолида трансфер-агент фаолиятига назар ташласак, 
қимматли қоғозлар борасида федерал комиссиянинг 20 апрел 1988 йил қабул қилинган 
Низомига асосан трансфер-агент регистратор билан регистрацияда қайд қилинган. Шахслар 
уртасида воситачилик вазифасини бажарувчи ҳисобланади. Қимматли қоғозлар борасида олди-
сотди муносабатларини расмийлаштириш трансфер-агент зиммасига юклатилган. Ўзбекистонда 
қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунида реестр сақловчилари 
институти бекор қилинган. Шунинг учун ҳам трансфер-агент бу фаолият билан шуғуллана 
олмайди. У фақат воситачилик ва ёрдамчи вазифаларини бажариши мумкин. Қимматли 
қоғозлар бозори ўсиб бориши ва тўла шаклланиши билан трансфер-агент фаолияти ҳам ўзгариб 
бориши мумкин. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish