80
Фонд дўконлари очиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш тартиби қонун
ҳужжатлари билан белгиланади.
1994 йилнинг охирида Ўзбекистонда аҳолига акциялар сотадиган ундан пулга акциялар
сотиб оладиган фонд дўконлари, яъни жамғарма институтлари барпо этила бошланди. Бу
дўконлар Молия вазирлигининг қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳуқуқини
берадиган лицензияга эга бўлган молия воситалари бўлиб, улар Давлат мулк қўмитасининг
Миллий депозитарийсида махсус захира қилиб қолдирилган акциялар пакетини сотади.
Ҳозирги кунда фонд (жамғарма) дўконларининг асосий қисми «Тошкент» жамғарма
биржасининг брокерлик идоралари негизида барпо этилган ва ҳозир ишлаб турибди. Жамғарма
дўконларининг қимматли қоғозлар бозори мутахассислари тайёрлайдиган Миллий марказда
ўқувни тамомлаб, Молия вазирлигининг I ёки II тоифадаги малака аттестацияларига эга
бўлдилар.
Фонд дўконларининг асосий вазифалари ва қулайлиги.
Акцияларнинг фонд дўконлари орқали сотиб олишнинг қулайлиги шундаки, мижоз
мавжуд акцияларни сотиб олиши ёки акцияларни бевосита дўконда ҳисоблар бўйича ёзилиш
орқали сотиб олиши ва бунда нақд пул тўлаши мумкин. Бундай ҳолда қимматли қоғозларни
расмийлаштириш, акцияларни биринчи марта стиб олиш, мижозга депозитарийда «Депо»
ҳисоби очиш, шунингдек, акцияларни депонинг бир ҳисобидан иккинчисига ўтказиш бўйича
операцияларни фонд дўконлари ўз зиммасига олади.
Фонд (жамғарма) дўконларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- аҳолига нақд акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни сотиш;
- жисмоний шахсларнинг мулки бўлиб турган ва Миллий депозитарийдаги уларнинг депо
ҳисоб варақасида сақланаётган акцияларни ҳамда бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
- миллий депозитарийда депо ҳисоб варақасини очиш бўйича фуқароларга хизмат
кўрсатиш;
- қимматли қоғозлар бозорида жисмоний шахсларга маслаҳат хизматини кўрсатиш.
Қимматли қоғозларни ҳисобга олиш уларнинг илгариги ва ҳозирги эгалари ўртаисда
мўътадил муомалада бўлишини таъминлаш мақсадида фонд дўкони Миллий депозитарий
тақдим қилинадиган ҳисоботнинг шакл ва муддатлари, шунингдек, фонд дўконлари ва Миллий
депозитарий ўртасидаги ўзаро ҳисоботларнинг тартиби ҳамда муддатлари ҳақида шартлашиб
қўйилади.
Фонд дўконлари бозор муносабатларини ривожлантиришда катта аҳамият касб этади.
Улар туфайли фонд биржаси орқали қимматли қоғозларнинг олди-сотди механизми билан
таниш бўлмаган аҳолининг салмоқли қисми хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг
акцияларидан эркин фойдаланиш имконига эга бўлади.
Акцияларни фонд дўконлари орқали сотиш ортиқча пул массасининг муомаладан
чиқарилишига олиб келадики, бу билан у пулнинг қадрсизланиш жараёнига тўсиқ бўлади.
Фонд дўконлари фуқароларга қимматли қоғозлар бозорида иштирок этишга
республикамиз ҳудудида муомалада бўлган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар билан
яқиндан танишишга ёрдам беради. Ҳозирги кунда республиканинг кўпгина минтақаларида
ўнларча фонд дўконлари барпо этилган бўлиб, улар муваффақият билан ишлаб турибди.
Уларнинг салмоқли қисми «Тошкент» РФБ ёрдами билан вужудга келган. СК «Веста»,
«Промстройиндустрия», «Макс-Инвест-Фонд», «Ал-когон», «Помир», БФ «Прогноз», «Ферин»
каби фонд дўконлари кенг тарқалган. Улар ҳозироқ аҳолига ўн миллионлаб сумлик минглаб
акцияларни сотдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: