Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Машғулот. 23-топшириқ
1. Мижоз сизнинг олдингизга келиши учун ўзингизнинг 7 та далилингизни ёзинг. 
2. 5 ёки 7 та далилдан фойдаланиб “Учрашувни сотиш”да ўз қадамингизни тузинг. 
3. Уни масофадаги ҳамкор билан телефонда 33 марта ишланг. 
4. Танаффус қилинг – дам олинг, ўзингизни олқишланг ва кейин ўқишда давом этинг. 
Талабномани (буюртма) сотиш 
Талабномани сотиш – мижоз буюртма қилиши учун оддий ва тушунарли даллиларни 
келтириш. 
Менежер мижоз билан шахсан учрашмаганда, масалан, бу интернет-магазин 
сотувчилари билан юз берганда, қўнғироқ мақсади – хизмат ёки маҳсулотга буюртма олиш. 
Бундай вазиятда “Учрашувни сотиш” қадами 
“Ғоя ёки буюртмаларни сотиш”га айланади. Қадам алгоритми аввалгидай бўлади. 
1. Орлаиқ хулоса+таклиф 
2. 3-5 та далил 
3. Ёпувчи савол. 
Мисол келтираман. 
- Андрей, чамаси биз ишни бошлашимиз мумкин ва мен сизга катта бўлмаган 
партияга биринчи талабномани амалга оширишни таклиф қиламан.
1) Муддат ва етказиб беришни мувофиқлаштирамиз; 
2) Ҳужжат айланмасини кўрасиз; 
3) Биз қандай ишлашимизга баҳо берасиз; 
4) Бир сўз билан айтганда якуний қарор қабул қиласиз. 
- Андрей, биринчи мартага қанча миқдорда ҳозир буюртма қилишга тайёрсиз? 
Эътибор қилинг – қадам оралиқ якундан бошланади: “Чамаси, ишни бошлашимиз 
мумкин”. Бу аввалги қадамлар – алоқа, танишув ва разведка тўлиқ бажариганда гапга яхши 
кўприк! 


Агар мижоз компания эмас жисмоний шахс бўлса, унда “талабномани сотиш” 
қуйидагича бўлиши мумкин: 
- Андрей, менимча, биз ҳаммасини муҳокама қилдик ва мен сизга маҳсулотга 
буюртма қилишни тавсия этаман: 
1) Маҳсулотни аниқлаб олдик: сиз Хитой эмас, Корея маҳсулотини истаган эдингиз, 
биз фақат Корея маҳсулотини тақдим этамиз; 
2) Етказиб бериш муддати – икки кун – сизга маъқулми; 
3) Товар нархи оптимал, агар у арзонроқ бўлса, мен ўзим унинг асллигига 
шубҳаланган бўлардим; 
4) Маҳсулотни олганда тўлов қиласиз, ҳозир фақат буюртма, телефон рақами ва 
етказиб бериш манзилини қолдирсангиз бўлди. 
- Мен буюртмани расмийлаштиришга тайёрман, Андрей. (танаффус) 
Кейинги мисол, моҳиятана, бир вақтда суҳбатни якунлаш ҳисобланади. 
- Андрей, чамаси, биз ҳаммасини муҳокама қилдик ва мен сизга қуйидагиларни 
таклиф қиламан. Мен сизнинг аонтактларингиз – телефон рақами ва электрон 
почтангизни ёзиб оламан ва 15 дақиқа ичида (вақтга қараймиз), 15:30 гача 
муҳокама қилганимиз асосида аник таклифларни почтангизга жўнатаман. Ва сизга 
15:40да ҳаммаси етиб бордими-йўқми аниқлаштириш учун қайта қўнғироқ 
қиламан, хат спамга тушиб қоладиган пайтлар ҳам бўлади... Яхшими? 
- Яхши. 
- Мен ёзиб оляпман, Андрей! 
Фақат контакт маълумотларини ёзиб олиш ва текшириш қолади. Биз маълумотни 
етказиш ва жараённи назорат қилиш масъулиятини ўзимизга оламиз. Кўп ҳолларда аксинча 
бўлади: сотувчи талабномани жўнатишни таклиф қилади, ўзининг имейли манзилини айтади, 
гўшакни қўяди ва ҳаммасини эсдан чиқаради! Бизнинг ҳолатимизда мижозни йўқотиш хавфи 
минимал. 
Интерент-дўконда развека ва базада сотувчи маҳсулотни қидиргандан сўнг 
“Буюртмани сотиш” қадамига энг қисқа мисол: 
- О, мижоз исми, омадингиз бор экан, бизда бундай маҳсулот бор! Агар ҳозир 
буюртма қилсак, омбордан эртага келади. буюртмани расмийлаштирамизми? 
Якун+далил+ёпиувчи савол! 
Барча келтирилган мисолларда, агар мижоз рози бўлса, биз шунчаки кейинги қадамга 
ўтамиз, агар рози бўлмаса, бизга маълум бўлган иккита қоида – “Қўшилиш” ва 
“Аниқлаштириш”га ўтамиз. 


- Андрей, чамаси, биз ҳаммасини муҳокама қилдик ва мен сизга буюртма қилишни 
таклиф қиламанмаҳсулотни танладик: сиз Хитой эмас Кореяда ишлаб 
чиқарилганини хоҳладингиз, худди истаганингиздек, биз фақат Корея 
маҳсулотини тақдим этамиз. Етказиб бериш муддати – икки кун – сизга маъқулми. 
Товар нархи оптимал, агар у арзон бўлганда менинг ўзим ҳам асллигига 
шубҳаланган бўлардим. Маҳсулот пули олганда тўланади. Ҳозир фақат талабнома, 
телефон рақами ва етказиб бериш манзили қолдирилса бўлди. Мен буюртмани 
расмийлаштиришга тайёрман, Андрей. (танаффус) 
- Мижоз: Мен ўйлаб кўришим керак... (эътироз-рад этиш) 
- Ҳа, албатта. Мен тушунаман, балки ҳаммасини муҳокама қилмадик шекилли. 
(Қўшилиш). Агар сир бўлмаса, масала нимада, сизни нима иккилантиряпти? 
(аниқлаштириш) 
Ва бизда сабабни эшитиш имконияти пайдо бщлади. Агар аниылаштирувчи савол 
бермасак – ҳеч нарсани билмаймиз ва ҳеч нима юз бермайди! Бироқ бу энди бошқа мавзу – 
“Эътирозлар билан ишлаш”, бунга китоб охирида бирнечта мисоллар келтираман. 
Бир нарсани ёдда тутиш муҳим: агар мижоз рози бўлмаса – биз эҳтимол етарлича 
ишламаганмиз, разведкани етарлича олиб бормаганмиз ва “стаканни қиррасигача 
тўлдирмаганмиз!” 
Энди эса ишлаймиз! 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish