лекин мижоз келиши керак бўлган манзилни аниқлаштирмади. Аниқ
манзилни билмаслик - адашиш, хафа бўлиш, бефарқлик, манзили аниқ бўлган
бошқа компанияга бориш имкони.
6. Сотувчи аниқ вақт ва жойни белгилади, контактларни алмашди
(профессионал!), лекин мижоз мажбуриятини олмади. Агар биз ўз вақтимизни
бағишласак мутлақо адолатли бўлади, шунда бизга бирор кафолат керак бўлади.
Буни қандай қилишни кейинроқ таҳлил қиламиз.
Агар биз ушбу камчиликларни бартараф этсак, максимал даражада учрашувни
кафолатлаймиз!
Энди эса “Учрашув белгилаш”нинг энгсамарали ва таъсиркўрсатувчи скриптлари.
Айнан шу учун суҳбат қилдингиз: таасурот уйғотдингиз, танишдингиз ва разведка олиб
бордингиз, саволларга жавоб бердингиз ва ташаббусни қўлга олдингиз. Мижоз исми Андрей,
менежер Сергей Ларин. Эътибор қилинг: мижознинг ҳар қандай жавобида (мулоқтдан тўлиқ
воз кечишдан ташқари), биз хулосага келамиз:
- Айтмоқчи, сизга қачон келиш қулай, бегим кунларими ёки дам олиш кунларими?
Агар иш кунлари душанбадан жумагача бўлса, унда савол қуйидагича бўлади: “Биз
шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни ишлаймиз, сизга қачон келиш қулай: ҳафта
бошидами, ўртасидами ёки охиридами?”
- Мижоз: Дам олиш кунларида
- Шанба куними ёки якшанбадами?
- Мижоз: Шанба куни.
- Куннинг биринчи ярмидами ёки иккинчи ярмидами?
- Мижоз: Келинг, эрталабдан!
- Эрталабдан (акс-садо)... Илтимос, мен кундалигимни қараб олсам?
Ҳеч ким мумкин эмас деб жавоб бермайди. Аслида унчалик кундалигингизга
қарамайсиз, балки у йўқдир. Шунчаки ўз мавқеингизни “сотасиз”. Фақат муваффақиятли
сотувчида кундалик ва график бор!
- Хўш, иккита қулай вақт бор: соат 9:20 ёки 10:40. Андрей, сизга қайси пайт келиш
қулай?
Вақтни 10 дақиқагача аниқ айтамиз ва суҳбатдошга ўз танловини қилиш имконини
берамиз. Диққат қилинг, сотувчининг ҳар бир сўзи савол билан якунланмоқда!
- Мижоз: Келинг, 9:20да (мижозга иккала айтилган вақт ҳам тўғри келмаслигини
кейинроқ қараб чиқамиз).
- Сота 9:20дами (акс-садо)... Андрей, ручка қўлингиздами?
Агар мижоз сана ва вақтни ёзса, уни эслаб қолиш имконияти кўпроқ бўлади!
- Мижоз: Ҳа
- Ёзиб олинг: биз шанба куни, 12 августда соат 9:20да кўришишга келишдик! Келинг
телефон рақамларимизни алмашамиз: менинг рақамим: менинг исмим Сергей
Лапин, саккиз, тўққиз юз ўн етти, беш юз саксон тўққиз...
Рақамни айтиб турамиз, чунки одатда мижоз рақамларни овоз чиқариб қайтаради ёки
маъқуллаб туради. Шундай қилиб, биз у оирги рақамларни ёзиб бўлишини эшитамиз ва шу
заҳоти қатъий гапирамиз:
- Мен рақамингизни ёзиб олишга тайёрман!
Аксарият ҳолларда мижоз ўз рақамини хайрихоҳлик билан айтади. Бу контактларни
алмашиш дейилади.
- Сиз қаерда жойлашганимизни биласизми?
Агар мижоз билмаса, унда:
- Ёзиб олинг, Тимирязевская кўчаси, 1-уй.
Агар билса унда текшириб кўрамиз:
- Тимирязевская кўчаси, 1-уй?
- Мижоз: Ҳа, тўғри.
- Андрей, менда кичик бир илтимос бор.
Мижоз ўзи қандай, деб савол беришини кутишни тавсия қиламан. Кейин мажбуриятни
ўзимизга оламиз:
- Агар кутилмаганда режаларингиз ўзгарса, менга қўнғироқ қилиб айтиб қўйинг,
илтимос, мен ҳам режаларимга тузатиш киритиб қўяман, яхшими? (ёпувчи савол)
- Мижоз: Ҳа албатта. (Яна нима деб жавоб бериши мумкин? Бироқ ҳа деган жавоб
билан мижоз ўзига ёки келиш ёки қўнғироқ қилиш мажбуриятини олади!)
- Яхши қолинг, Андрей, қўнғироқ учун рахмат! Учрашгунча!
Мижоз биринчи бўлиб гўшакни қўяди.
Скрипт суҳбатни якунлашни барча босқичларини: учрашув белгилаш, хулосалар
қилиш, телефон рақамларини алмашиш, мажбуриятни олиш ва миннатдорчиликни қамраб
олади. Унда учта муҳим изоҳ бор.
1-Изоҳ. Агар сизнинг учрашувингиз бир кун ва ундан кейинрок бўлса. Масалан, шанба
куни, бугун эса чоршанба, қўшимча мажбуриятни тавсия қиламан:
- Андрей, сизга, масалан жума куни кечки пайт ҳаммаси режага кўра
ўзгармаганлигини аниқлаш учун қўнғироқ қилсам, нима дейсиз?
- Мижоз: Ҳа, албатта.
- Агар сизга кечки соат 7 ларда қилсам қулайми? (бундай вазиятда биз қўнғироқнинг
тахминий вақтини билишимиз керак – ахир биз қўнғироқ қиламиз, демак, биз эсдан
чиқармаймиз ва қўнғироқ қиламиз!)
- Мижоз: Ҳа, яхши. (Агар жавоб йўқ бўлса, мижоз ўзи қулай вақтни айтади).
- Саломат бўлинг, Андрей, қўнғироқ учун рахмат! Учрашгунча!
Мижоз гўшакни биринчи бўлиб қўяди. Биз аниқ ўлчамли ва амалга ошадиган натижани
қўлга киритдик!
2-изоҳ. Сизнинг ручка ҳақидаги саволингизга мижоз “Мен ёзиб оломийман, рулдаман”
ва ҳоказо жавобларни берган вазиятда.
- Ҳечқиси йўқ, мен сизга телефон рақамим, учрашув вақти ва манзилни смс қмилиб
жўнатаман! Демак, биз шанба куни, 12 августда, соат 9:20да Тимирязевский кўчаси
1-уй манзили бўйича учрашамиз! Мен сизнинг рақамингизни ёзиб олишга
тайёрман. (аксарият одамлар ўйланмасдан ўз рақамларини айтадилар – бу
мантиқан сизнинг компетентли менежерлигингизни, қатъий ишончингизни
англатади, смс юборишингизни огоҳлантирдингиз!)
Ва кейин яна давом этамиз: “Ва мени сизда кичик бир илтимосим бор...”
3-Изоҳ. Мижозга биз таклиф қилган иккала вақт варианти ҳам маъқул келмади:
- Иккита қулай вақт бор: соат 9:20 ёки 10:40. Сизга қайси вақтда келиш қулай,
Андрей?
- Андрей, масалан, “Вақтлироқ борсам бўладими, масалан 8:30да” деб жавоб
қайтаради.
- Рухсат берсангиз, яна бир марта кундалигимга қарасам?... хўш....
Биз яна кундалик билан усул қўллаймиз. Албатта “хўўўўш....хўўўш” дейишни тавсия
қиламан. Ва бу вақтда, хиралик қилмасдан, лекин жиддий аниқлаштирамиз:
- Андрей, сиз аниқ 8:30 да келасизми ёки 9:20 келиш имкониятингиз борми?
Биз режаларини тезда ўзгартиришни сўрамаймиз, бу вақтни мижоз учун муҳимлилик
даражасини аниқлаштирамиз! Аниқлаштириш қоидаси – бу куч! Шунингдек, саволнинг очиқ
варианти бўлиши мумкин:
- Андрей, сиз учун соат 8:30да келиш қанчалар муҳим?
- Андрей, масалан, “Ҳа, жуда муҳим! Мен болаларим билан аквапаркга боришга
улгурмоқчи эдим!” деб жавоб бериши мумкин.
Агар соат 8:30 да учрашадиган мижозимиз бўлмаса, унда яхшиси Андрей билан
кўришганимиз маъқул, лекин буни шундай амалга ошириш керакки, мижоз учун ўз вақтида
учрашувга келиш мажбуриятини юклаш керак:
- Демак, Андрей, яхши! Мен Сергей Ивановични соат 9:20га кўчираман. Унда сиз
билан соат 8:30 да кўришамиз. Фақат сиздан катта илтимос қиламан – ўз вақтида
келинг! Яхшими?
Биз шунчаки юзма-юз келмадик, балки хизмат кўрсатдик! Ахир биз Андрей учун
Сергей Иванович билан учрашувни кўчирдик. Сиз ва биз биламиз фақат: эҳтимл сизнинг
кундалигингизда ҳеч қандай Сергей Иванонвич йўқдир! Бироқ энди Андрей роппа-роса 8:30
да учрашувга келади, у “Яхши, рахмат, албатта теиб бораман!” деб жавоб беради. Агар
Андрей “Муҳим эмас, соат 9:20 да ҳам боришим мумкин” деб жавоб берса, яъни белгиланган
вақтни қолдириш мумкинлигини айтса:
- Унда келинг, соат 9:20 қолдирамиз учрашувни, яхшими Андрей?
Шарҳларсиз скриптнинг ушбу қисми қуйидагича бўлади:
- Иккита қулай вақт бор: соат 9:20 ёки 10:40. Сизга қачон келиш қулай, Андрей?
- Андрей: Вақтлироқ иложи борми, соат 8:30да?
- Кундалигимда бир кўз ташлашимга ижозат берсангиз?... хўш...хўш... Андрей, сиз
учун 8:30да келиш муҳимми ёки соат 9:20 да келиш имконингиз борми?
- Андрей: Ҳа, жуда муҳим! Мен фарзандларим билан аквапаркка боришга
улгуришим керак!
- Демак, яхши Андрей! Мен Сергей Иванович келиш вақтини 9:20га кўчираман,
унда сиз билан соат 8:30да учрашамиз. Фақат катта илтимос – ўз вақтида келинг!
Яхшими?
- Андрей: Яхши рахмат, албатта келаман!
- Демак, соат 8:30да. Қўлингизда ручка борми? (учрашув белгилаши стандарт
скрипт бўйича якунлаймиз).
Яна бир кичик “фишка”: агар мижоз “Сизга қачон келиш қулай, 9:20дами ёки
10640да?” таклифингизга ҳайрон бўлиб, “Буни қаранг-а! Сизни ҳаммаси дорихонадагидек,
дақиқасигача ҳисобланган!”, деб жавоб қайтарса – шу каби вазиятларда яхши берадиган
ажойиб жавобни билиш керак. Жиддий ва қатъий:
- Андрей, мен шунчаки сизга максимал даражада вақт ажратмоқчиман!- деб айтинг.
Фикримча, бу сўзлар учун ҳеч қандай изоҳ шарт эмас!
“Учрашув белгилаш” скрипти “тоза шаклда” қуйидагича бўлади:
- Айтмоқчи, сизга қачон келиш қулай, бегим кунларими ёки дам олиш кунлари?
- Мижоз: Дам олиш кунлари.
- Шанба ёки якшанба куними?
- Мижоз: шанба куни.
- Куннинг биринчи ярмидами ёки иккинчи ярмидами?
- Мижоз: Келинг, эрталабдан!
- Эрталабдан (садо)... Рухсат берсангиз, мен кундалигимга қараб олсам?
Хўш...хўш.... Иккита қулай вақт бор экан: : соат 9:20 ёки 10:40. Сизга қачон келиш
қулай, Андрей?
- Мижоз: соат 9:20да бўлақолсин.
- 9:20. Андрей, ручкангиз борми?
- Мижоз: Ҳа.
- Ёзиб олинг: сиз билан шанба куни, 12 августда соат 9:20да учрашишга келишдик!
Келинг, телефон рақамларимизни алмашамиз, менинг рақамимни ёзиб олинг:
менинг исмим Сергей лапин, саккиз, 917 589... Мен рақамингизни ёзиб олишга
тайёрман!
- Мижоз: 8-925...
- Келинг текшириб оламиз: 8-925..
- Мижоз: Ҳа, ҳаммаси тўғри.
- Қаерда жойлашганимизни биласизми?
- Йўқ.
- Ёзиб олинг: Тимирязеский кўчаси, 1-уй
- Андрей, сизга кичик илтимосим бор.
- Мижоз: Қандай?
- Агар кутилмаганда режаларингиз ўзгарса, илтимос, менга қўнғироқ қилиб
огоҳлантирсангиз, мен ҳам режаларимни шунга қараб ўзгартираман, яхшими?
- Мижоз: Ҳа, албатта.
- Андрей, жума куни кечки пайт сизга ҳаммаси режадагидайми аниқлаштириш учун
қўнғироқ қилсам нима дейсиз?
- Мижоз: Ҳа, албатта.
- Кечки пайт 7ларда қўнғироқ қилсам бўладими?
- Мижоз: Ҳа, яхши.
- Саломат бўлинг, Андрей, қўнғироқ учун рахмат! Кўришгунча!
Мижоз биринчи бўлиб гўшакни қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |