“БИЗ ЖУДА ЧАРЧАДИК, ШУНАҚА КЎП ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШАДИ...”
ЭЪТИРОЗИ
Бундай вазиятда ёрдам бериши мумкин бўлган скриптни таҳлил қилдик:
- Биласизми, мен сизга биринчи марта қўнғироқ қиляпман, сиз мени танимайсиз,
мен тасаввур қиляпман қанча одам сизга қўнғироқ қилишини. Агар менинг
таклифим сизга қизиқ бўлмаса ёки кераксиз бўлса, шунчаки “йўқ” деб жавоб
берасиз ва мен вақтингизни олмайман, агар сизни қизиқтирса, унда...
Давомида нима дейишни биласиз, ва асосийси, қандай кайфиятда, муносабатда ва
қандай оҳангда.
“МЕН ...ГА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛДИМ, У ЕРДА 100 РУБЛДАН ТАКЛИФ
ҚИЛИШДИ ВА МЕНГА 15% ЧЕГИРМА БЕРИШДИ, СИЗ ҚАНДАЙ ТАКЛИФ
БЕРАСИЗ?” ЭЪТИРОЗИ.
Бу эътироз ҳатто нарх ва чегирма ҳақида ҳам эмас, балки қабул қилиш ва далилларни
қандай тайёрлаш ҳақида.
Бир куни менинг танишим менга қўнғироқ қилиб “уни ғазаблантиришни бошлаган”
эътирозни қандай қилиб ишлашни сўради. Наташа таниқли пардозлаш материаллари улгуржи
савдоси билан шуғулланар эди, унинг барча ишлари телефон орқали эди, материаллар ва
уларнинг сифати ҳаммага таниш эди ва шубҳа туғдирмасди. Албатта, асосий эътироз нарх
тўғрисида! Мижозлар аввало бир нечта жойга қўнғироқ қилишади, кейин эса ҳаммасига бир
хил гапни гапиришади: “Мен палон жойга қўнғироқ қилдим, уерда менга 100 рублдан таклиф
қилишди ва менга 15% чегирма беришди! Сиз қанча чегирма қилиб берасиз?”.
Наташа нархлар, чегирмалар ва маҳсулотлар ҳақида батафсил гапириб беради ва менга
сабаби тушунарли бўлди: мижозлар ўзларининг яққол кўриниб турган фойдаларини
тушунишмайди, Наташа ўзи эса етарлича аниқлаштирмайди ва бу эътирозни асосламайди.
Унинг ўзи компания нархлари чегирмасиз ҳам фойдали эканлигига ишонган эди, бироқ буни
мижозгача унда қарашларини ўзгартириш ва харид қилиши учун етказа олиш муҳим!
Энг асосийси, мижоз ўзи қўнғироқ қилди, шунниг учун мен унга алгоритмни
тушунтирдим, биз асосий ғоя ва мақсадни муҳокама қилдик ҳамда Наташа мустақил ўз
скриптини тузиши ва уни биринчи эътирозда қўллаши кейин менга натижалар тўғрисида
айтишини келишдик.
Қуйида Наташа тушган скрипт:
- Мижоз: Мен “Саноатқурилиш”га қўнғироқ қилдим, у ерда менга 100 рублдан
таклиф қилишди ва менга 15% чегирма беришди! Сиз қанча арзон қилиб бера
оласиз?
- Наташа: Тушунарли. Демак, уларда 100 рублдан (1-аниқлаштириш)
- Мижоз: Ҳа!
- Наташа: Ва сизга 15% чегирма беришдими?! (чин юракдан ҳайратланиш. 2-
аниқлаштириш)
- Мижоз: Аниқ! Сиз қанчага бера оласиз? Мен 400 та олишга тайёрман – менга нархи
муҳим!
- Наташа: демак, Андрей, сизга донасини 85 рублдан беришди, лекин сиз сотиб
олмай менга қўнғироқ қилдингиз? (резюме шаклидаги 3-аниқлаштириш, мижоз
сўз ва ҳаракатлари бир-бирига тўғри келмаётганини хиралик қилмай кўрсатиш).
- Мижоз: Ҳа. Уларда Корея маҳсулоти экан, сизларда эса инглизларники, лекин
менга нархи керак!
- Наташа: Яхши, Андрей! Мен сиз тарафдаман ва сизга энг яхши такифни айтаман.
Агар у сизга ёқмаса ёки фойдали кўринмаса, сиз менга шу заҳоти “йўқ” дейсиз, мен
ортиқча вақт сарфламайман, яхшими? (Хушкайфиятлилик: агар маъқул келмаса
таклифни рад этиш. Биринчи ёпувчи савол).
- Мижоз: Ажойиб! Бошланг!
- Наташа (далил): Биз бошидан юқори нархларсиз ишлаймиз ва рекламада ва
телефонда максимал даражада ҳақиқий нархни айтамиз, мижозлар билан
суперчегималар ҳақида ўйин ўйнамаймиз! Ўзингиз билганингиздек, инглиз сифати
билан ишлаймиз ва маҳсулотларимизда ҳади бирор марта нуқсон чиқмаган! Лекин
қайсидир маънода биз ўзимизга зарар келтирамиз! Нега? Сиз қаергадир қўнғироқ
қилганингизда, Андрей ва сизга 100 рублга 15% чегирма беришган бўлса, сиз ҳам
нормал киши каби хурсанд бўлгансиз, хаёлингизда эса 15% катта рақамдек
кўринган! Ўйлаб қарасангиз бу 85 рубл бўлади. Айтмоқчи, ўзаро ўртамизда
айтаман, агар сизга шунчалар осон ва шунчаки 100 рублдан 15 фоизини чегирма
қилишаётган бўлса, унда ҳақиқий нархи қанча экан?! Кейин сиз бизга қўнғироқ
қилиб шунга ўхшаш ҳажмда фоизларда чегирма кутасиз! Ҳатто мен сизнинг
фойдангизга жуда зўр чегирма қилганда ҳам 5% арзон қила оламан, бу сизга
кулгили бўлиши мумкин. Тўғри, 15% билан таққослаганда бу кулгили! Энди
келинг рублга айлантирамиз ва ҳаммаси аниқ бўлади: сизга 100 рублдан 15 рубл
чегирма қилишди ва донаси 85 рублга айланди! Шундайми? Менинг инглиз
маҳсулоти учун дастлабки нархимни ўзи 85 рубл! Ва яна мен сизга маҳсулотни 80
рубл 75 тийинга таклиф қиляпман! Агар менинг таклифим фойдали бўлмаса, менга
буни айтинг, агар фойдали ва ҳалол бўлса – буюртма беришни ва ҳозирни
ўзидасизга ва бизга даромад олишни таклиф қиламан! Нима дейсиз? (Охирги
ёпувчи савол).
Наташа “жанг”га киришмади, мижоз ноҳақлигини исботламади, аввало уч марта
аниқлаштирди ва тушунчани текширди ва кейин олдиндан тайёрланган далилни келтирди. Ва
албатта у қайта қўғироқ қилди ва унда ҳаммаси иш бергани хурсандчилиги тўғрисида гапириб
берди!
ХУЛОСА
Китобни энг бошланишига қаранг – у мен учун қоидага айланган иккита иқтибос билан
бошланади. Биринчиси “Чегарада” фильмидан: “Бир киши қилган ишни бошқаси ҳам қила
олади”. Агар кимдир улкан натижаларга эриша олса, демак бунга ҳар биримиз эришишимиз
мумкин!
Иккинчи иқтибос: “Сиз истаган ҳаётни яшамайдиган инсонлар маслаҳатига ҳеч қачон
қулоқ тутманг!” Шунинг учун, агар дўстларингиз, қариндошлар ёки бегона одамлардан
кимдир сизнинг мақсадларингизга эришиб бўлмаслигини айтса – у нималрга эришганига ва
унинг нимаси мавжудлиггиа қаранг. Сиз ўшанда сизга нега бундай деганларини тушунасиз.
Сиз орзу қилган жойда бўлганлар буни ҳеч қачон иложсиз дейишмайди. Агар кимдир
скриптлар иш бермаййди деса, шунчаки унинг ўзи улардан фойдаланганлигини сўранг? Агар
жавобда “ҳа” сўзини эшитсангиз ҳам ҳақиқий мижозлар мисолида келтиришни сўранг ва
кейин кимни тинглашни қарор қилинг.
Сиз ҳозиргина ўқишни тамомладингиз, бу китобда қўнғироқларнинг барча тури
тасвирланган ва бошқа китоб ва машғулотларда етишмайдиган ҳақиқий ишловчи воситалар –
скриптлар – келтирилган.
Сизда бу скриптларни мустақил ишлаш ва уларни эртадан бошлаб қўллаш имконияти
мавжуд! На дангасалик, на вазият, на бошқа одамлар сизга халақит беролмайди. Ер юзида ҳар
куни қаёққа ҳаракатланиш, нимани ўйлаш, нима қилиш, нимага ишонишни қарор қиладиган
фақат бир киши бор – бу СИЗ! Шунинг учун ўрагтиш керак эмас, фақат ўрганиш мумкин! Бу
сизнинг танловингиз – “қайси бўрини озиқлантириш?”
Масал эсингиздами:
Невара бобосидан сўради:
Нега айрим одамлар ёмон, бошқалар эса меҳрибон?
Бобо жавоб берди:
Ҳар биримизда иккита бўри яшайди: бири оқ- яхшилик, муҳаббат, хурсандчилик,
ишонч, ғамхўрлик; бошқаси эса қора – ёмонлик,нафрат, қўрқув, ҳасад, хафачилик, шубҳа. Ва
улар доим бир-бири билан курашишади.
Бобосини тинглаб, невара иккинчи саволини берди:
Бўриларнинг қайси бири охирида ғолиб бўлади?
Сен қайсинини боқсанг ўшаниси.
Чин юракдан сизга омад тилайман!
Евгений Жигилий .
Сиз муаллифга : info@masterzvonka.ru e-mai га ёзишингиз мумкин.
Муаллифнинг машғулотлар компанияси сайти: www .masterzvonka .ru
Do'stlaringiz bilan baham: |