Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Учинчи вариант: “Мен автомобилни сотдим” - бу ҳам осон ва иккинчи вариантга 
ўхшаш: 
- ПМ: Мен “Форд”ни сотвордим. 
- Қанақа машина сотиб олдингиз? (Жавоб) Суғурта қилдириб бўлдингизми? (Жавоб) 
Сир бўлмаса қаерда? 
Уч хил вариантдаги жавоб бўлиши мумкин: “бирор маркадаги автомобиль” ёки “ҳали 
танлаяпман” ёки “бирор маркадаги автомобил буюуртма қилганман, кутяпман”. 
Кичик чекиниш. 
Aгар бу кўплаб компанияларнинг вакилларида ҳақиқий ҳаётда қандай содир бўлиши 
ҳақида гапирадиган бўлсак, менежер мижоз билан фақат биринчи вариант (розилик) мавжуд 
бўлган тақдирда гаплашади,агар мен "суғурталанганман" ёки "мен машинани сотдим" деган 
жавоб бўлса, суҳбат қисқа бўлади: 
- ПМ: Алло? 
- Хайрли кун, Андрей Иванович! Менинг исмим Иван Смирнов, “Сигма” суғурта 
компаниясиданман. Мен 2011 йилги “Форд Фокус” автомобилингиз учун суғурта 
муддатини узайтириш масаласида қўнғироқ қиляпман. Сиз муддатни узайтириб 
бўлдингизми? 
- ПМ: Мен суғурта қилиб бўлдим/ Мен машинани сотдим. 
- Тушунарли. Раҳмат, саломат бўлинг. (гўшак қўйилади) 
Бу каби мижозга қизиқиш йўқлигига сабаб, турли ходимларнинг қўнғироқ қилиши ва 
шартнома имзолашидир. 
1. 1-ходим узайтириш колл-марказида ишлайди, қўнғироқ қилади ва айнан қўнғироқ 
қилган мижозлари суғуртасини расмийлаштиргани учун пул олади. Агар у 
“машинасини кутаётган” мижозларгача қўнғироқ қилиб тушолса, машина эгаси 
суғуртани автосалонда расмийлаштиришини билади, шунинг учун шунчаки раҳмат 
деб гўшакни қўяди. 


2. 2-ходим суғурта бўйича офислардан бирида агент бўлиб ишлайди ва суғурта 
расмийлаштиргани учун пул олади – унга мижоз қаердан келгани муҳим эмас. 
Мижозлар кўп экан, унга улар қаердан келаётгани барибир. 
3. 3-ходим – сайёр суғурта агенти, у қўнғироқ қилмайди, балки КАСКО 
расмийлаштиришга тайёр, бироқ ўзи келолмайдиган мижозларнинг уйига келади. 
У фақат суғуртани расмийлаштиргани учун пул олади. 
Мен мотивация ва тизим яхлитлиги йўқлиги муносабатлар ва натижаларга қандай 
таъсир кўрсатишини кўришингизни истардим. Бундай вазиятларда одамларни бизнес жараён 
ўзгармагунча ўқитмаслик мумкин: улар (биз) барибир ҳеч нимани ўзгартиришмайди. 
Энди тўртинчи вариант “ҳа, қила оламан” тўғрисида: 
- 2011йилдаги “Форд Фокус” автомобилингиз учун суғурта муддатини узайтириш 
масаласида қўнғироқ қиляпман. Ҳозир гаплаша оласизми? 
- ПМ: Ҳа, нима гап? 
- Мен рақамингизни ягона суғурта маълумотлар базасидан олдим. Сиз ўтган йили 
“Форд Фокус” автомобилингизни “Омега” компаниясида КАСКО ва ОСАГО 
хизматида суғурта қилдирган эдингиз. Андрей Иванович, автомобилингизни 
алмаштирмаингизми? 
Вандай вазифалар бажарилди? 
1. Биз маълумотлар манбаини айтдик ва Андрей Иванович шубҳаларини тарқатиб 
юбордик. 
2. Мижоз тўғрисида гапирдик ва қизиқиш уйғотдик. 
3. Қамраб олишни амалга оширдик – мулоқтни давом эттириш учун муҳим савол 
бердик. 
Мижоз “Ҳа, ҳайдаяпман” ёки “Алмаштирдим”, деб жавоб бериши мумкин. 
Машинанинг эгасида ўша ёки бошқа машина бўлишидан қатъий назар, биз ҳар қандай 
вазиятда мулоқотни давом эттирамиз, ахир исталган машинани суғурта қилиш мумкин. “Ҳа, 
ҳайдаяпман” вариантини оламиз. 
- ПМ: Ҳа, ҳайдаяпман. 
- 2013 йил учун машинангизни суғурта қилдирдингизми ёки энди 
режалаштиряпсизми? 
Нима бажарилди: 
- Ташаббус яна жавоб бериш осон бўлган ёки/ёки саволи ёрдамида қамраб олинди, 
демак, мулоқот давом этади. Агар биз “2013 йил учун автомобилни суғурта 
қилдингизми?” деб сўраганимизда, “йўқ” дейишса, ҳечқиси йўқ, лекин бу суҳбатни 
сусайтиради. 


Агар Андрей Иванович “Суғурта қилдирдим” деб жавоб берса – бу 2- “суғурта 
қилдириб бўлдим” варианти. Айтмоқчи, бундай жавоб – нотўғри қўнғироқ вақтини танлаш 
натижасидир. “Ҳали суғурта қилдирмадим” варианти бўйича борамиз: 
- 2013 йил учун машинангизни суғурта қилдирдингизми ёки энди 
режалаштиряпсизми? 
- ПМ: Ҳали йўқ. 
Шартнома ҳажмини – КАСКО ўртача минг доллар ва ундан юқори бўлиши 
мумкинлигини ҳисобга олиб яна битта савол бериш мумкин: 
- Сиз ўтган йилдаги каби ОСАГО ва КАСКО қилдирасизми? 
Ҳақиқий мақсадни айтиш ва ёпиш вақти келди! Мен суғурта полиси амал қилиш 
муддати қолган вақтидан келиб чиқиб фойдаланиш мумкин бўлган уч хил вариантни 
келтираман. 
1. Агар бир ойча вақт бўлса: 
- Андрей Иванович, мен сизга 2013 йил учун бизнинг “Сигма” компаниямизда 
суғурта қилишингиз (узайтиришингиз) учун қўнғироқ қиляпман. Агар қарши 
бўлмасангиз, мен сизнинг маълумотларингизни ёзиб олсам, суғурта имтиёзларини 
ҳисоблаб, кейин қайта қўнғироқ қилсам нима дейсиз? Кейин биз сизга суғурта 
олиш қулай бўлган вақт ва жойни келишамиз. 
Энди иккинчи қўнғироқ ҳақида тўхталамиз. Уни қандай амалга оширишни биласиз: 
нархни айтиш, аргументлаш ва учрашув саволи билан ёпиш. 
2. Агар 1-2 ҳафта қолган бўлса: 
- Андрей Иванович, мен сизга автомобилингизни 2013 йил учун суғурталашга 
қўнғироқ қиляпман. Суғурта полисингизни амал қилиш муддатига бир ярим ҳафта 
қолган, сизга яқинроқ офисларимиздан бирига келиб янги суғуртани 
расмийлаштиришга нима дейсиз? 
Нархни ҳисоблашларсиз тўғридан-тўғри ёпиш. Вақт кам қолган, шунинг учун 
тезкорликнинг самараси бор. 
3. Агар кам кун қолган бўлса: 
– Андрей Иванович, мен автомобилингизни 2013 йил учун суғурталашга қўнғироқ 
қиляпман. Сизга агентлигимиз, масалан, эртага соат 14:00да келса қулайми? 
Мижоз рози бўлганда стандарт шаклда суҳбатни якунлаш керак: якун ясаб – “”Шундай 
қилиб, ...санада, чоршанба куни, соат 18:30да сиз келасиз... ёки “Демак, эртага соат 14:30да 
уйингизга агент... манзил бўйича боради...”. Ва мажбурият: “Менинг кичик илтимосим бор, 
агар кутилмаганда режангиз ўзгарса....”. 


Агар ёпиш саволлари вариантларидан бирига, масалан иккинчисига Андрей Иванович 
“Нега айнан сизда? Нима устунлигингиз бор?”, ёки “Мен компаниянгиз тўғрисида биринчи 
марта эшитяпман” ва ҳоказо эътирозларни билдирса бизга далил сифатида ўзимиз тўғримизда 
калит жумла керак бўлади. Шундан сўнг биз яна ёпувчи савол берамиз: 
- Мижоз: Нега айнан сизда? Мен доим ... ерда суғурта қилдирганман? 
- Андрей Иванович, улар жуда ажойиб компания, бироқ бозорда бир нечта етакчи 
компаниялар мавжуд ва биз ҳам улардан биримиз. Ўзингиз таққослаб кўринг, биз 
доим мукофотлар тўлаймиз, интернетда шарҳларни кўришингиз мумкин, бизнинг 
ставкаларимиз анча арзон. Биз сўнгги икки йилда барқарор ўсиб бораётган “Нефт 
ва газ” компаниясининг шўъба корхонасимиз. Мен ўзим ва барча қариндошларим 
“Сигма” компаниясида суғурта қилдирамиз, ва бу сиз учун ниманидир англатади! 
Шундай қилиб, бизнинг яқинроқ офисимизга келишга нима дейсиз? Сизга 
шаҳарнинг қайси томони қулай – шимол, жануб, ғарб ёки шарқ? 
Агар биз суғурта компанияси эмас, балки брокер бўлсак, унда бир оз бошқача аргумент 
бўлади: 
- Андрей Иванович, сиз ўтган йили ... ерда суғурта қилдирган ва “Омега” суғурта 
компаниясини танлаган эдингиз. Биз брокерлармиз ва сизга қайси қулай: биз 
етакчи суғурта компанияларининг оилалари билан ҳамкорлик қиламиз. Улар 
орасида ўзимизга ишончимиз комил бўлмаганлар йўқ, чунки бу бизнинг 
фаровонлигимиз ва барқарорлигимиз ҳисобланади. Ҳар бирининг шартлари фарқ 
қилади ва биз сиз учун стажингиз, ҳайдаш учун мумкин бўлган ва бошқа 
параметрларингизга мос энг фойдалисини танлашимиз мумкин. Ҳеч бўлмаганда. 
Сиз ҳеч нарса йўқотмайсиз ва биз сизни “Омега” компаниясида суғурта қиламиз, 
максимал даражада эса сиз учун янада қулай вариантни топишимиз мумкин. Сизга 
яқинроқ офисимизга келишга нима дейсиз? Сизга шаҳарнинг қайси томони қулай 
– шимол, жануб, ғарб ёки шарқ? 
Агар сиз шартномаларни узайтириш бўлимида ишласангиз, ва бир йилдан ошиқ 
вақтдан буён автомобилини сизнинг компаниянгизда суғурта қилдирадиган мижозга 
қўнғироқ қилсангиз бу илиқ қўнғироқ бўлади ва мулоқот жуда оддий бўлади: мижозда эътироз 
ёки қаршилик билдиришига асос бўлмайди. Сиз шунчаки у тўғрисида ғамхўрлик қиласиз. 
Ягона истисно – агар мижозда ўтган йил давомида компаниянгиз билан муаммо бўлган бўлса, 
уларни ҳал қилишга тайёр бўлинг, мижоздан шикоят қилиш керак эмас. 
Яна бир мисолни ўрганамиз. Сиз нега жумлалар айнан шундай шаклда тузилгани ва бу 
сўзлар ортида нима яширинганини яхши тушунасиз: 


- Хайрли кун! Менинг исмим Сергей Никифоров, “Онтайм” компанияси, биз 
ҳозирги вақтда сизнинг туманингизда, хусусан сизнинг уйингизда юқори 
тезликдаги интернет йўлини монтаж қилиш билан шуғулланамиз ва уйнинг ҳар 
бир яшовчисига қўнғироқ қилиб чиқяпмиз. Ким билан гаплашсам бўлади? 
- 1-мижоз: Мен билан. 2-: Ҳозир чақираман. 
- Сизда интернет ўрнатилганми ёки ҳали йўқми? 
- 1-мижоз: Ҳа, бор.2-: ҳали йўқ. 
- Айтмоқчи, сизга қандай мурожаат қилиш керак? 
- Игорь. 
- Танишганимдан хурсандман Игорь! Ўзимни яна бир бор таништирай, Сергей! 
Сизга қандай интернет уланган, сир бўлмаса? 
- Мижоз: “Мегабит”. 
- Аҳа, тушунарли. Сизга маъқулми? 
- Мижоз: Ҳа ҳаммаси яхши, бизга маъқул. 
- Игорь, мен сизга биринчи марта қўнғироқ қиляпман ва сиз мени танимайсиз, 
умуман “Он-тайм” ҳақида ҳам эшитмагансиз, шунинг учун агар сизда менинг 
таклифим шубҳа уйғотса ёки маъқул келмаса, унда шунчаки “йўқ” дейсиз ва мен 
сизни бошқа безовта қилмайман, агар қизиқиш уйғотса, унда жуда хурсанд 
бўламан! Яхшими? 
- Мижоз: Яхши. Қандай таклиф экан? 
- Мен бизнинг интернетга уланишингиз учун қўнғироқ қиляпман! Билишимча, 
сизда ҳозир интернет тезлиги 100 Мбит/с. Биздаҳам ҳақиқий рақамларда тезлик 
шундай, бироқ ўлчашлар амалда “Он-тайм”ўртача 80-90 Мбит/с тезликда 
ишлайди, бошқалар эса фактларга кўра 50-60 Мбит/с атрофида. Бир қарашда 
сезилмайди. Бироқ сайт ва ҳаволаларни очишда ортиқча сонияларни олади, бу эса 
кутиб ўтиришда бекор вақтни олади! Бу сизнинг вақтингиз – ягона ўрнини 
тўлдириб бўлмайдиган ресурс! “Он-тайм”да кечаю-кундуз телефон орқали техник 
ёрдам кўрсатади, шунингдек, тўлов ҳақида СМС шаклида эслатма юборилади, бу 
эса унутмаслигимиз учун ёрдам беради ва керакли вақтда тармоқ узилмаслигига 
имкон беради. Айтмоқчи, ҳар ой қанча тўлайсиз? 
- Мижоз: 450 рубл. 
- Биласизми, арзимасаям, лекин сиз учун ёқимли бўлиши мумкин, бизда тўлов 400 
рубл! Мен сизга нима таклиф қиламан? Биз сизга “Он-тайм”ни қулай вақтда бепул 
улаймиз, сиз фақат ойлик тўлов тўлайсиз ва бир ой давомида интернетимиздан 
фойдаланасиз ва уни таҳлил қилиб кўрасиз. Бундан ташқари, мен сизга қандай 


қилиб бир ойга “Мегабит” хизматини музлатиш (тўхтатиш)ни тушунтираман, 
шунинг учун сиз бир тийин ҳам йўқотмайсиз, аксинча 50 рубл тежайсиз! Агар бир 
ойдан сўнг сизга нимадир ёқмаса тезлик ёки хизмат маъқул келмаса, шунчаки рад 
этасиз, биз хизматни бепул ўчирамиз, 10 дақиқа давомида “Мегабит”ни 
фаоллаштирасиз! Агар ҳаммаси маъқул келса, мижозимиз бўлишингиздан хурсанд 
бўламан! Қачон ва қайси вақтда интернет ўрнатиш сизга қулай? 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish