ХУЛОСАЛАР
1. Ташаббусни қўлга олиш – мижознинг “оғзини ёпиш” усули эмас, балки мақсадли
суҳбат олиб бориш усули ҳисобланади. Бу 3 босқичдан ташкил топади:
1) Жавоб;
2) Кўприк;
3) Савол – мазмун жиҳатдан кейинги разведкамиз.
2. Маҳсулотни билиш одамлар саволига саводли жавоб қайтаришимизга кўмаклашди.
Билмаслик ишончсизликни келтириб чиқарадиган қатъиятсизликка сабаб бўлади,
одамлар эса ишонган сотувчиларидан харид қилишни ёқтиришади.
3. Мижозларнинг саволларини тўплаш ва таснифлаш ва олдиндан уларга жавоб
тайёрлаш муҳим!
4. Маблағ кўчирганда мижоз билган нарсасини эшитишни кутади, тинглаганда қулай
қабул қилади, бунда фақат 5 та бандни эслаб қолади.
5. Нархларни айланиб ўтиш – нарх тўғрисидаги саволда ташаббусни қўлга олиш
қисми.
Машғулот. 21-топшириқ. Биз ташаббусни қўлга олишни “Мажмуага нима киради?”
саволи мисолида ўрганиб чиқдик.
1. Бизнесингиз йўналишига хос энг кўп ўхшаш саволларни ёзинг, масалан:
“Хонадонни хусусийлаштириш жараёни қандай?”
2. Ушбу саволга ёзшма шахсий жавобингизни тайёланг.
3. Уни шеригингиз билан 21 марта ишланг.
Шу ернинг ўзида ёзинг:
Мижозларингиз
томонидан
энг
кўп
бериладиган
савол:.............................................................................................................
Сизнинг жавобингиз:...........................................................................................
Кўприк:.................................................................................................................
Сизнинг саволингиз:............................................................................................
Машғулот. 22-топшириқ. Уни бажариш бирнеча кунни олади, лекин бу меғнатлар
самараси яқин кунларда сизга омадли, эҳтимол яна-да бой бўлишингизга кўмаклашади.
1. 19-топшириқда фойдаланган аудиоёзувларни олинг, шунингдек, 10 та ўзингизни
аудиоларингизни ёзинг. Уларни ҳаммасини эшитинг, лекин энди мижозлар берган
саволларни ёзинг, уларни таҳлил қилинг ва электрон шаклда рўйхат тузинг.
2. Саволларнинг ҳар бирига ёзма жавоб беринг. Бунинг учун ҳамкасб, раҳбардан
сўранг, ишчиадабиётларни ўқиб чиқинг, тармоқлардан жавоб изланг. Жавоблар:
- Сўзлашув тилида бўлиши, бизнесингизга алоқаси бўлмаган янги маъноларсиз, ҳар
кимга тушунарли бўлиши;
- Имкон қадар қисқа, шу билан бирга тўлиқ бажарилган бўлиши;
- Ўзингиз ишонадиган факт ва “ҳаққоний” мисолларга эга бўлиши лозим.
3. Ҳар бир жавобга ўзингизнинг саволингизни ёзинг, уларни жавобдан сўнг мантиқан
мижозга бериш мумкин бўлсин.
4. Бизнесингизни умуман тушунмайдиганбирор мижозни топинг ва ёрдамлашишини
сўранг: унга мижозларнинг саволлари рўйхатини беринг ва уларни тартиб билан
беришни сўранг. Ҳар бирига жавоб беринг ва унга мос савол беринг.
Шеригингиздан жавоб қониқтираётганими ва савол эшитганда қисқамасми, деб
сўранг. Агар уни нимадир қониқтирмаса, айнан нималигини билинг. Унинг
шарҳларини ёзинг. Машқни яна 6 та бошқа одамлар билан бажаринг.
Худди шуни бевосита раҳбарингиз билан бажаринг, агар ўзингиз Бош бўлсангиз, унда
бизнеч бўйича ҳамкорингиз билан бажаринг.
6. Шарҳларни таҳлил қилинг ва агар керакли деб ҳисобласангиз яна бир марта
ишлаганларингизни тузатинг.
7. Оолган жавобларни саволлар билан бирга ёдланг!
Ёдда тутинг: сиз учун буни ҳеч ким амалга оширмайди ва ҳаммаси мақсадга қараб
эмас, натижага қараб баҳоланади.
Топшириқни бажариб бўлгандан сўнг ўзингизни олқишланг ва ўзингиз севган нарса
билан тақдирланг. Масалан, севимли тортингизни харид қилинг ва уни яқин инсонларингиз
билан тановул қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |