Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


Эҳтимолли аниқлаштирувчи савол



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Эҳтимолли аниқлаштирувчи савол
- Айтмоқчи, сиз ҳозир интернетда ўтирибсизми? 
Саккизинчи универсал асосий савол
- Мижоз исми, агар сир бўлмаса, танловингизнинг асосий мезонлари қанақа бўлиши 
керак? 


Сотувчига тезкор ёқиш имконияти, агар мижоз бирор тавсия бўйича мурожаат қилса 
трафик манбасини тушунтириш имконини беради.
Эҳтимолли қўшимча саволлар
- Ўзингиз сайт орқали топдингизми ёки бошқа жойданми? 
- Агар сир бўлмаса, бизни ким тавсия қилди? 
- Улар қачон биз билан ишлашган? 
- Танишларингиз нима харид қилишган? 
Энди саволларни бирлаштирамиз – иккита суҳбат бошидан, шунингдек, асосий ва 
аниқлаштирувчилардан. 
- Сиз ўзингиз учун танлаяпсизми ёки ким учундирми? 
- Сиз айнан шу масулотни сотиб олишга аниқ тўхтамга келдингизми ёки ҳали 
танлаяпсизми? 
1. Сиз биринчи марта қўнғироқ қиляпсизми ёки бирор жойда бўлдингизми, 
нимадир кўрдингизми? 
Агар мижоз аввал қўнғироқ қилиб, ким биландир мулоқот қилган бўлса: 
- Агар сиз бўлмаса, қачон мурожаат қилган эдингиз? 
- Ким билан мулоқот қилган эдингиз? 
- Суҳбатингиз қандай якунланган эди? 
Агар мижоз қаердадир бўлган ва таққослаган бўлса: 
- Айнан қаерда бўлдингиз? 
- У ерда нима кўрдингиз? 
- Сизга у ерда нима дейишди? 
- Сизга маъқулми? Нима қарорга келдингиз? 
- Нима билан таққослаяпсиз? 
Агар мижоз нима билан таққослаётганини жавоб берса: 
- Қандай параметрлар бўйича таққослаяпсиз? 
- У моделдаги нима сизни жалб қиляпти? 
- Нима фикрда тўхталдиз? 
- Нима кўпроқ қизиқтиряпди? 
Айтмоқчи, ҳозир қандай тури бор сизда? Қўлингизда қандай маҳсулот бор? (шунга 
ўхшаш маҳсулот назарда тутилмоқда, агар сизнинг бизнесингизда шундай маҳсулот бор 
бўлса). 
– Таасуротларингиз қандай? 
Нима маъқул келди, нима маъқулмас? 
Агар сир бўлмаса, нега аввал айнан шу вариантни танлаган эдингиз? 


Қаерда фойдаланмоқчисиз (қўймоқчисиз, кўчирмоқчисиз, жойламоқчисиз)? 
Ундан қанчалик тез-тез фойдаланмоқчисиз? 
Қаерда сақлашни режалаштиряпсиз? 
Қандай хизмат кўрсатмоқчисиз? 
Қачон сотиб олишни режалаштиряпсиз? 
Бугун-эрта, шу ҳафта ёки кейинги ҳафтадами? 
Бир ҳафта давомидами ёки балки бир ой давомидами? 
Мижоз исми, сиз нақд пулга олмоқчимисиз ёки кредитгами? 
Сизда банк розилиги борми ёки энди мурожаат қилмоқчимисиз? 
Қайси банк билан ишлаяпсиз? 
Қанча миқдорда бошланғич тўлов қилмоқчисиз, Х% ёки кўпроқ? 
Айтмоқчи, мижоз исми, сиз маълумотни сайтимизда кўрдингизми ёки шунчаки 
қўнғироқ қилдингизми? 
Айтмоқчи, сиз ҳозир интернетдамисиз? 
Мижоз исми, агар сир бўлмаса, танловда қандай асосий мезонларга қараяпсиз? 
Сиз учун нима муҳим? 
Айтмоқчи, мижоз исми, сиз бизни ўзингиз топдингизми ёки тавсия бўйичами? 
Ўзингиз сайт орқали топдингизми ёки бошқа манбаларданми? 
Агар сир бўлмаса, сизга бизни ким тавсия қилди? 
Улар биз билан қачон ишлашган? 
Танишингиз нима харид қилишган? 
Ҳозир эса бизнеснинг турли соҳаларидан бир нечта мазкур разведкалардан. 
Ихтисослаштирилган фургонларни ижарага берадиган бизнесдан мисоллар: 
1. Сизнинг лойиҳангиз қанақа: кино, реклама, ивент ёки бошқа бирор соҳами? 
2. Сизга автомажмуа қачон зарур? 
3. Мижоз исми, қанча вақтга автомажмуани олишни режалаштиряпсиз? 
4. Неча ишчи сменага мўлжаллаяпсиз? 
5. Тадбир қаерда ўтади, ҳудуддами? 
6. Сизга автомажмуада нима керак бўлади, мижоз исми? 
- Дам олиш ҳонасими? 
- Ҳожатхона майдонда алоҳида бўладими ёки сиз ҳожатхонадан автомажмуада 
фойдаланишни истармидингиз? 
- Нечта гримхона керак бўлади? 
- Костюмхонага нима тегишли: нечта костюм учун жой бўлиши керак? 


7. Айтмоқчи, генератор – бу айрим тадбирларга зарур бўладиган қўшимча опция. 
Аниқ айтоласизми, сиз бизнинг генераторимизни буюртма қиласизми ёки бошқа 
жойда мустақил уланасизми? 
Яна бир бор эътибор қаратинг: барча саволлар ёки очиқ ёки альтернатив бўлади. Атиги 
битта ёпиқ савол бор “Дам олиш зонасими?” – қўшимча аниқлаштирувчи савол каби. 
Молиявий бизнесда кириш қўнғироқларида разведка қилишдан мисол (давлат 
шартномаларини молиявий таъминлаш). 
1. Сиз қарор қабул қилдингизми, кафолатнинг қандай вариантлари бор ёки ҳали 
ўйлаяпсизми? 
2. Таъминот қанча муддатга зарур? Қачон етказиб бериш керак? 
3. Сиз аукционларда тез-тез қатнашасизми? 
4. Аввал суғурта компанияларидан фойдаланганмисиз? (Бошқачасига: қанчадан бери 
аукционларда қатнашасизми?) 
5. Кўпинча таъминонинг муддати қанча бўлган? 
6. Таъминотнинг ўртача нархи қанақа? 
7. Ҳамкор танлашда нимага эътибор берасиз? 
8. Сиз учун расмийлаштириш тезкорлиги қанчалик муҳим? 
9. Нега сиз 1) банк кафолати 2) кафиллик 3) пулни танладингиз? 
10. Бу ой бирор аукционда иштирок этасизми? 
11. Айтмоқчи, мижоз исми, сиздан ташқари давдат шартномасини қабул қилишда яна 
ким иштирок этади? 
Автобизнес – янги машина савдоси разведкасидан мисол. 
1. Сиз аниқ нимадир танладингизми ёки ҳали қараяпсизми? 
2. Нима билан таққослаяпсиз? 
3. Айтмоқчи, ҳозир қанақа автомобиль? 
- Сизда тўпламда нима бор? 
4. Алмаштирмоқчимисиз ёки иккинчи машинани олмоқчимисиз? 
- Агар сир бўлмаса, нега ўзгартирмоқчисиз? 
5. Автомобиль учун нималар сизга муҳим? 
6. Механика ёки автомат олмоқчимисиз? 
7. Қачон сотиб олишни режалаштиряпсиз? 
8. Кредитга ёки нақд пулга олмоқчимисиз? 
9. Сиз машинани ҳайдаб кўрдингизми ёки энди кўряпсизми? 
Кўчмас мулк, янги уйларда хонадон савдоси разведкасидан мисол. 


1. Сиз компанияга биринчи марта қўнғироқ қиляпсизми ёки илгари ҳам мурожаат 
қилганмисиз, ким биландир гаплашганмисиз? 
2. Ўзингиз учун хонадон танлаяпсизми, бошқа ким учундирми, балки капитал маблағ 
сифатида олмоқчимисиз? 
3. Сиз, мижоз исми, бирор ерда бўлдингизми, нимадир кўрдингизми ёки энди 
танлашни бошладингизми? 
4. Неча хонали қараяпсиз: 1, 2 ёки 3? 
5. Сиз сайтимизни кўриб чиқдингизми ёки сизга консультация керакми? 
- Ҳозир сайтдамисиз? 
6. Сизни 1, 2 ёки 3 хонали хонадонлар қизиқтирадими? 
7. Нечанчи қаватда бўлиши керак? 
8. Бизда ... дан кўпроқ уйлар бор ва турли муддатларга берилади, сизга қанча муддатда 
маъқул? 
9. Мижоз исми, нақт пулга сотиб олмоқчимисиз ёки ипотекага олмоқчимисиз? 
10. Объектни кўрдингизми ёки энди келмоқчимисиз? 
Кўп саволлар универсал саволлардан келиб чиққан, сиз ўз саволларингизни 
тайёрлашингиз осон. Ҳеч нарса ўйлаб топиш шартмас, шунчаки кузатувчанлик ва 
фаоллигингизни намоён этинг. Ҳозир сиз топшириқ оласиз ва разведкангиз учун идеал 
саволларни ёзишингизга кўмаклашади! Ёдда тутинг: сиз учун ҳеч ким ҳеч нима қилмайди! 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish