Хулосалар:
1. Биринчи таассурот оператор, савдо бўлими ёрдамчиси ёки автоахборотчи билан
суҳбатлашгандаёқ шаклланади.
2. Ёрдамчининг фойдалари:
- ягона телефон рақами ва кирувчи трафик назорати;
- сотувчининг иши осонлашади: у фақат савдо билан шуғулланади;
- ёрдамчи қўнғироқ улангунга қадар сотувчига мижоз ҳақида маълумотни етказади;
- қўнғироққа жавоб бермаслик эҳтимоли камаяди;
- маркетинг ва савдони ривожлантириш учун статистик маълумотларни йиғиш
осонлашади;
- биринчи уланишданоқ керакли мутахассис билан уланиш имконияти.
3. Қисқалик қоидаси: Агар маънони ўзгартирмай туриб, қисқа сўзлаш мумкин бўлса,
қисқа сўзла.
4. Ёрдамчининг скриптлари самараси унинг сўзлари ва оҳангига боғлиқ бўлади.
14 БОБ
КИРИШ ҚЎНҒИРОҚЛАРИ АЛГОРИТМИ: СУҲБАТНИ БОШЛАЙМИЗ
Суҳбатни бошлаш 5 босқичдан иборат: саломлашиш, тинглаш, қўшилиш, қамраб олиш
ва танишиш.
Саломлашиш 4 та бандни қамраб олади.
1. Компаниянгиз номи. Одатда компания сўзидан бошланади, лекин доим ҳам эмас:
агар машҳур ёки “ёрқин” сўз ишлатсангиз “компания” сўзи пастга тушиши мумкин.
2. Бўлим номи, лавозим (ёки иккаласи биргаликда). Қисқа, лекин маъносини
йўқотмай, масалан: “....нинг савдо бўлими”, “савдо бўлими” ёки “савдо бўлими
раҳбари”. Агар сиз сотувчи бўлсангиз, унда бўлим номини лазозимсиз айтган
маъқул. Агар компания катта бўлмаса ва унда бўлимлар йўқ бўлса, бу бандни
истисно қилиш мумкин.
3. Исм ва фамилиянгиз. Сиз биринчи ўринда ўзингизни сотасиз. Фамилиясиз киши
– у ресепшнист (маъмур).
4. Саломлашиш. “Хайрли кун!” – чунки мен ишда эканман, менда иш куни ва у доим
ҳам хайрли!”
Буларнинг барчаси биргаликда кичик танаффуслар билан битта жумла каби янграйди.
- “Диалог Плюс” компанияси. Савдо бўлими. Сергей Никифоров. Хайрли кун!
Дастлабки 3 та банд бир текис талаффуз қилинади, “хайрли кун” – юқори интонация
билан айтилади. “Буни қарая” тўғрисидаги ҳикояни ёдга олинг.
Агар ёнингизда мижоз билан ёрдамчи мулоқот қилган бўлса ҳам, доим тўлиқ
стандартли саломлашишни тавсия этаман: мижозга узатишда у тўғри манзилга мурожаат
қилганини тасдиқлаш муҳим. Шунингдек, тўлиқ саломлашиш сизнинг мартабангизни
оширади.
Саломлашишдан сўнг қўлимизда ручка ушлаб биз диққат билан мижозни тинглаймиз!
Тинглаб эса, мижознинг сўзларига ижобий жавоб қайтарамиз – яъни унга қўшиламиз:
- Ҳа, сиз тўғри манзилга мурожаат қилдингиз!
- Ҳа биз бу билан ишлаймиз (маҳсулот, модел, машина, техника...)!
- Ҳа, сизни тушундим.
- Сизни эшитганимдан хурсандман! Айнан бизни танлаб, тўғри қилгансиз!
Эътибор қилинг, мен қаерда кўтаринки ҳис-туйғу керак жойларда смайлик қўйяпман.
шундай қилиб, бошладик:
- “Диалог Плюс” компанияси. Савдо бўлими. Сергей Никифоров. Хайрли кун!
- Мижоз: Салом! Мен мотокультиватор “Хонда-3240” бўйича қўнғироқ қиляпман.
- Ҳа, сиз тўғри манзилга қўнғироқ қилдингиз! Биз бу техника билан шуғулланамиз!
Энди эса – махфий сир: агар ёрдамчи узатишда дангасалик қилмай сизга маълумотни
етказса: “Мижознинг исми Андрей, “Хонда -3240” билан қизиқяпти, сизда энг зўр қўшилишни
амалга ошириш имконияти бор (!):
- “Диалог Плюс” компанияси. Савдо бўлими. Сергей Никифоров. Хайрли кун,
Андрей! Менга сизни “Хонда - 3240” қизиқтираётганини айтишди.
Танишганимдан хурсандман!
Мижозга нисбатан бундай эътибор ҳар кимда ҳам яхши ҳис-туйғуларни уйғотади:
мижоз ҳали ўзини таништирмасидан, сиз унинг исмини айтиб ва гап нима ҳақидалигини
билиб мурожаат қилишни бошладингиз! Сиз ҳаммага ўхшаган эмассиз!
Қўшилишдан сўнг биз танаффус қилмаймиз, балки давом этамиз, чунки
режалаштирилмаган танаффус “ноқулай” саволни келтириб чиқаради! Ташаббусни қўлга
оламиз:
- Бир жуфт савол беришга рухсат беринг: сиз шўингиз учун қараяпсизми ёки
кимгадир танлаяпсизми?
- Мижоз: Ўзим учун (ёки исталган жавоб).
- Айнан шу мотокультиваторни аниқ танлаб бўлдингизми ёки ҳали қарайсизми?
- Менимча, шу вариант менга кўпроқ тўғри келади (ёки исталган жавоб).
Бир жуфт савол беришга рухсат беринг деб биз ўртага кўприк қўйдик ва жавоб бериш
осон бўлган иккита “ёки/ёки” саволни бердик. Шундай қилиб, суҳбатни тўлиқ бошлаш:
- “Диалог Плюс” компанияси. Савдо бўлими. Сергей Никифоров. Хайрли кун!
- Мижоз: Салом! Мен мтокультиватор “Хонда-3240” бўйича қўнғироқ қиляпман.
- Ҳа, сиз тўғри манзилга қўнғироқ қилдингиз! Биз бу техника билан шуғулланамиз!
Бир жуфт савол беришга ижозат беринг: сиз ўзингиз учун излаяпсизми ёки бошқа
кимгадир танлаяпсизми?
- Мижоз: Ўзим учун.
- Айнан шу мотокультиваторни олишни аниқ танладингизми ёки ҳали қарайсизми?
- Мижоз: Менимча, шу вариант кўпроқ тўғри келади.
Ва шу ерда биз тўхтамасдан давом этамиз ва танишамиз:
- Айтмоқчи, сизга қандай мурожаат қилса маъқул?
- Мижоз: Андрей Иванович.
- Танишганимдан хурсандман, Андрей Иванович. Ўзимни яна бир бор таништирай,
Сергей Никифоров!
Танишувдан кейин ҳам танаффус қилишдан маъно йўқ – ўша заҳоти биринчи разведка
саволига ўтиш керак, яъни ташаббусни қўлга олиш зарур. Лекин разведка ҳақида кейинроқ
гаплашамиз, ҳозир эса суҳбатни бошлашни ишлаймиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |