Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Биринчи скрипт – қўнғироқни стандарт узатиш. Келтирилган маълумотлар: ҳамкасб 
жойида ва қўнғироқни қабул қилиши мумкин. 
- Мижоз: Игор Самохин билан боғланг, илтимос. 
- Ҳа, албатта, унга сизни ким деб таништирай? 
- Мижоз: Андрей Иванович. 
- Яхши, улайман. (Мижозда гўшакда мусиқа эшитилади). 
- Ҳамкасб билан суҳбат: Игорь, сенга қўнғироқ қилишди, Андрей Иванович. Қабул 
қила оласанми? 
- Игорь: Яхши, боғла. 
Эътибор қилинг, биз мижоздан ҳамкасбингизга ким қўнғироқ қилганини айтиш учун 
“Сизни унга ким деб таништирай”, деб сўрадик. Бундай савол беришнинг учта сабаби бор. 
1. Ҳамкасбингиз мижоз билан исмини айтиб мулоқотни бошлаши мумкин! Бу мижоз 
учун ёқимли бўлади, у ўзи ҳақида маълумот берилганини тушунади, демак, бу ерда 
профессионализм ишлайди. 
2. Сизнинг ҳамкасбингиз суҳбатга тайёр бўлмаслиги мумкин. 
3. Сиз ҳамкасбингизга кўмаклашдингиз. У ҳам сизга худди шундай жавоб қилади. 
Агар ҳамкасбингиз суҳбатга тайёр бўлмаса, унда сизгамижоз билан боғлаш вақтини 
ёки қачон қайта қўнғироқ қилиш мумкинлигини маълум қилади, сиз алоқага қайтасиз ва 
иккинчи скриптни айтасиз: 
- Игорь- сизга: Эллик дақиқадан кейин қайта қўнғироқ қилишимни айт. 
- Сиз Игорга: Яхши. (Соатга қарайсиз). Мен унга 13:25да қўнғироқ қилишингни 
айтаман, ўзинг учун белгилаб ол. (Мижозни билан алоқага қайтасиз). 
- Кутганингиз учун рахмат, Андрей Иванович! Игорь ҳозир учрашувда ва сизга 
13:26 да қайта қўнғироқ қилади, яхшими? 
- Мижоз: Ҳа, раҳмат! 
- Қўнғироқ учун рахмат, Андрей Иванович! 
1. Қўнғироқни ўзингизга улаш алгоритмини топшириқ сифатида тасвирлаймиз. 
2. Мижозни қандай таништиришни аниқлаштириш. 
3. Ҳамксбингизга ким қўнғироқ қилганини маълум қилиш. 
4. Ҳамкасбингиз қайта қўнғироқ қилиш вақтини аниқлаш. 
5. Мижозга кутгани учун миннатдорчилик билдириш ва исми билан аташ. 
6. Ҳамкасби “учрашувда” эканлигини, мижоз билан боғланиш вақтини маълум қилиш 
ва “Яхшими?”, деб ёпиш. 
7. Мижозга миннатдорчилик билдириш ва исми билан аташ. 


Бу вазифаларни бажариб, биз мижоз “йўқолмаслиги” ва у қанчалар муҳимлигини 
тушуниши учун ҳаммасини қиламиз! Узоқ муддатли истиқболда бундай ишлаш фойдалироқ! 
Энди ҳамкасбингиз гўшакни олмаган ҳолатдаги учинчи скриптни ўрганамиз. Бундай 
вазиятда мижоз тўғрисида қайғуришни ўзингиз намоён этишингиз керак – алоқани ўзингизга 
қайтариб, мулоқотни миннатдорчиликдан бошлаш: 
- Кутганингиз учун рахмат, Андрей Иванович! Ҳозир линия банд. Мен сизга ёрдам 
бера оламанми? 
Эътибор қилинг: 1) биз линия тўғрисида “бандлигини” айтамиз,ходим тўғрисида эмас, 
2) иккинчи жумлада “Мен”га урғу берамиз. 
Одатда, мижоз сизга ҳамкасбингизга айтмоқчи бўлган ҳаммасини айтади! Диққат 
билан тинглаш ва аниқлаштириш керак ҳамда якунда иккита қарордан бирини - ўзингиз 
ёрдамлашишингиз ёки ҳамкасбингизга йўналтиришни ҳал қилишингиз керак. 
1. Агар савол оддий ва сиз уни икки дақиқада ҳал қила олсангиз – буни бажаринг! 
2. Қолган вазиятларда бегона саволларни ҳал қилмасликни тасия қиламан. Сиз мижоз 
ва ҳамкасбингиз ўртасидаги ҳамма келишувларни билмайсиз, нимадир дейиш 
билан ўзингиз, ўртоғингиз ва мижозни ноқулай ҳолатга солиб, уларни ўртасида 
узилиш бўлиши мумкинлиги хавфини пайдо қиласиз! 
Агар мижозни ўз сотувчисига қайта йўналтиришга қарор қилсангиз, унда 4-скриптдан 
фойдаланинг: 
- Андрей Иванович, бу масалани барибир Игор билан ҳал қилганингиз маъқул, 
чунки у бу борада батафсил маълумотга эга ва бу масалада ваколатли ҳисобланади. 
Мен сизни рақамингизни ёзиб оламан ва унга бериб қўяман, у сизга бугун қайта 
қўнғироқ қилади. Ҳар қандай вазиятда ҳам бугун Игорга маълумотни етказа 
олмасам сизга шахсан қўнғироқ қиламан, Яхшими? 
- Мижоз: Ҳа.
- Мен ёзиб оляпман. (рақамни ёзиб оламиз). Бугун неччигача қўнғироқни қабул қила 
оласиз? (ёзиб оламиз). 
- Саломат бўлинг, қўнғироқ учун рахмат Андрей Иванович! 
“Мен бу борада ваколатли эмасман”, “Мен билмайман” деманг – бундай жумлалар 
билан ўзингизни ерга урасиз. “Бу менинг ишим эмас” дейиш билан очиқчасига қўполлик 
қиласиз. Ҳамкасбингиз тўғрисида “Бу масалада у кўроқ ваколатли” денг ва шу билан сиз 
унинг мавқеини оширасиз ва ўзингизга ҳеч қандай тегишли гап айтмайсиз. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish