Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


БОБ  БИЗНИНГ ОВОЗИМИЗ ЖАРАНГИНИ ТИНГЛАНГ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

6 БОБ 
БИЗНИНГ ОВОЗИМИЗ ЖАРАНГИНИ ТИНГЛАНГ 
Овоз жаранги – таъсир ва жалб қилишда муҳим восита ҳисобланади. Айниқса телефон 
орқали. Суҳбатдошнинг таасуротлари ва у билан кейинги мулооқотлар характери 86% шунга 
боғлиқ. Овоз бизнинг кайфиятимизни, ишончимиз ва одамларга муносабатимизни 
ифодалайди. Инсон табиати, хислатларини бир кунда ўзгартириб бўлмайди, лекин ҳозирнинг 
ўзида овозингизни ижобий томонга ўзгартиришингиз мумкин.
Қарийб 95% киши табиатан ёқимли овозга эга эмас. Энг яхши вазияятда ҳам овоз 
одатдагидай бўлади. Бироқ ҳар бир киши шуғулланишни бошласа, масалан, овоз чиқариб 
ифодали ўқиб унинг ёқимли жаранглашига эришиши мумкин. Ҳозир деярли исталган мобил 
телефонда диктофон бор, унда ишда қўлланадиган ибораларни гапириб, кейин овозни 
тинглаш мумкин. Бу исталган матн, ифода, ҳатто шеър ҳам бўлиши мумкин. Овозингизни 
ўзгартиришга ҳаракат қилинг, яна ёзиб олинг ва тингланг. Шу тарзда сиз овознинг ёқимли 
жарангини топасиз ва машқ қиласиз. 
Овоз - бу ўзига хос “сизни тинглашлари”га йўл. Мисол келтираман. Мен ўз вақтида 
инглиз тилини яхшилашни мақсад қилдим ва машинада эшитиш учун бир нечта дисклар сотиб 
олдим. Бошида мен учун жуда қийиндай туюлди, ўқитувчи жуда тез гапирар, мен на 
қайтаришга на таржимасига улгармас эдим. Иккинчи диск юқори синфларга мўлжалланган 
бўлиб, менга жуда мос эди. Бошловчи секин, жой-жойига қўйиб асосий лаҳзаларни 


тушунтирди, мен сўзларни қайтаришга ва гапнинг маъносини тушунишга улгурдим. Мен 
хурсанд бўлдим, лекин диалоглар бошланганда иккинчи суҳбатдошнинг овозини эшита 
олмадим! Бу ёки юқори аёллар овози билан йигит ёки паст тембрли йигит овози билан қиз 
бола эди. Овоз шу қадар ёқимсиз эдики, менинг бошим оғрий бошлади! Мен овоз эгасининг 
жинсини ажрата олмадим! Икки кундан сўнг мен яна дискни қўйдим, эҳтимол биринчи марта 
тинглаганда ёмон кайфиятда бўлгандирман, деб. Бироқ яна аввалги ҳолат такрорланди. Мен 3 
дақиқадан ортиқ тоқат қилолмадим! 
Дискда, шубҳасиз мен учун фойдали ва керакли ахборот бор эди, бироқ мен ундан 
фойдаланмадим! Чунки диалогдаги иштирокчилардан бирининг димоғда гапиришини қабул 
қилолмадим! 
Агар овоз – мулоқот ва телефонда ишлашнинг асосий воситаси бўлса, унда овозни 
бошқара билиш керак, демак, телефон орқали мулоқотда (ҳаётда ҳам) пайдо бўладиган 
таасуротларни ҳам бошқара олишимиз зарур. Овоз жарангидаги кайфият бизнинг ҳолатимиз 
ва одамларга муносабатимизга боғлиқ. Агар биз ички қувончни ҳолатимизда ҳис қилсак, овоз 
ижобий муносабатни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида, суҳбатдошда ҳам ижобий 
туйғуларни уйғотади ва ҳам бизнинг ҳам суҳбатдошнинг мақсадларга эришишида зарур 
бўлган ишонч ҳосил бўлишига имкон беради.
Овознинг фақат физик тавсифини ўрганамиз. 
Тембр – овоз пайчалари частотаси тавсифлари тўплами 
Интонация –туйғулар бўёғи, айтилган фикр ва контекст билан боғлиқ нутқ жаранги 
баландлиги ўзгариши. 
Овоз баландлиги – овоз жаранги частотасининг устун бўлган индивидуал диапазони. 
Нутқ тезлиги – аниқ одамга хос бўлган бир вақтда талаффуз қилинган сўзлар миқдори. 
Нутқ паст-баландлиги – аниқ шахс учун одатдагидай бўлган ўртача нутқ баландлиги. 
Нутқдаги нуқсонлар – стандарт талафуздан оғишиш. 
Ушбу тавсифларга бизнинг уларга таъсир кўрсатишимиз имконияти нуқтаи назаридан 
қарашни таклиф этаман. Масалан, биз ўз ихтиёримизга кўра, овоз интонацияси ёки паст-
баландлигини ўзгартира оламизми? Ҳа, ўзгартира оламиз. Худди шундай биз пастроқ ёки 
баланд овозда, тезроқ ёки секинроқ, яна-да аниқроқ ёки мужмал гапира оламиз. Бу ўз 
қўлимизда. Фақатгина ўзгартира олмайдиганимиз овоз тембри, у бизда туғма бўлади ва фақат 
жарроҳлик усулида ўзгартириш мумкин. 
Биз овознинг барча компонентларини, фақат биттасидан ташқари бошқара оламиз. 
Демак, унинг жарангига ва суҳбатдошнинг илк таасуротига таъсир қила оламиз.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish