Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


Ўтмиш ва келажакка муносабат



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Ўтмиш ва келажакка муносабат. Ҳар биримизда яқин кунларда (масалан кеча) ёки 
узоқ ўтмишда афсуланадиган бирор нима ёки воқелик бўлган. Хаёллар кўпинча кечаги кунни 
эслайди, биз ғазабланамиз ёки хафа бўламиз. Қайсидир вақтда бу ғайғули ҳолат кунлик 
кайфиятимизга айланиши мумкин. Шахсий ҳаётимдан мисол келтираман. Мен Москвага 
келганимда мегаполисда яшаш ва ишлаш ҳақида кўп нарсани билмаслигимни билдим. Ҳамма 
ерда инглиз тилини билиш кераклигини тушундим ва чет тиллар факултетига эмас, балки 
кимёбиология йўналиши бўйича ўқишга борганимга, биология фани ўқитувчиси ва 
“психолог-маслаҳатчи” мутахассислиги бўйича тамомлаганимга афсусланишни бошладим. 
Мен ўзимни тез-тез бу учун койирдим ва аллақачон бўлиб ўтган иш учун қаршилик қилишга 
қанча куч ва вақт кетишини сезмадим ҳам. Бир кун мен ҳаммаси шундай бўлиши кераклигини 
тушундим – бу содир бўлганинин ўзгартириб бўлмаслигини тушуниш ва бунга қарши 
чиқмаслик эди. Ва менўз ўтмишим билан келишдим, у мени ҳеч бўлмаса шу масалада безовта 
қилишни тўхтатди. Озод бўлган кучларни эса мен инглиз тилини ўрганишга сарфлашим 
мумкин! 
Биз ҳозирда бирор нарсага қаршилик қилаётганимизни оддий мезон – салбий ҳис-туйғу 
борлигига кўра осонгина аниқлай оламиз. Ага биз қайғу, ғусса, жаҳл, хафагарчилик, қўрқув 
ёки тажовуз туйғуларидан бирортасини ҳис қилсак, демак, биз айни вақтда нимагадир 
қаршилик қилмоқдамиз. Бу дақиқаларда биз ўзимизни ноқулай ҳис қиламиз ва ўзимизга 
ишонмаймиз. Бу ҳолатни тўхтатиш учун шу кайфиятни келтириб чиқарган нимага қаршилик 
қилаётганимизни англашимиз керак. Ва бу биздаги қаршилик сабаби бўлади. 
Оддий мисол келтираман: айтайлик сиз жуда киришни хохлаган бўш иш ўрнини 
топдингиз. Бироқ сиз телефон орқали ишлашингиз керак, сиз эса буни уддалай олмайсиз. 
Сизни шу вақтда иккита нарса хафа қилади: биринчиси – Сиз автоматик равишда салбий 
тахмин қиласиз ва бу “сир” суҳбат вақтида сезилиб қолиб сизни ишга қабул 
қилмасликларидан қўрқасиз. Ва ҳали юз бермаган нарсага ишонишни бошлайсиз! Иккинчиси 


эса: сиз мунтазам афсусланасиз – “Нега мен олдинроқ ишга жойлашишдан аввалроқ телефон 
орқали ишлашни ўрганмадим? Нега буни муҳиммас деб ўйладим”. 
Аслида нима бўлаётганини билганингизда сиз шуни тушунасизки: 
- Ўзингизга ишонмайсиз, уддалай олишингизга ишончингиз комил эмас, сиз истаган 
иш ўрнига олишларига шубҳаланасиз, аслида нима бўлиши номаълум бўлса-да 
келажагингизнинг салбий манзарасини чизасиз; 
- Сиз телефонда ишлаш тажрибангиз йўқлигини тан олмайсиз ва бу ҳақидаги 
фикрларингизга қарши чиқасиз. 
Натижада эса суҳбатдан олдин сизни қўрқув эгаллайди, сиз (аслида) ўзингиздан 
телефон орқали мулоқот қилолмаслигингиздан хафа бўласиз. Сиз буни далил сифатида қабул 
қилишни истамайсиз. Қўрқув ва қарама-қаршилик сизнинг деярли барча кучингизни олади. 
Бироқ энди сиз ишонч нималигини ва ўзингизга бўлган ишонч қайта уйғонишига 
кўмаклашадиган сеҳрли: мен ўзимга ишонаман ва нимаики бўлмасин мен барчасини 
уддалайман” иборани биласиз. 
Ўтмиш билан боғлиқ саволни ечувчи иккинчи сеҳрли ибора: бу ўтиб кетган, буни энди 
ўзгартириб бўлмайди, мен бунга қаршилик қилмайман ва қабул қиламан! 
Бизнинг танлов оддий ва улкан эмас: ёки қўрқувда бўлиб қабул қилмаслик ёки 
ўзингизга ишониб бўлган ишларни қабул қилиш ва ҳаракатни ҳозирдан бошлаш! 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish