Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

СКРИПТЛАР ВА АЛГОРИТМЛАР 
Кўпчилигимиз театрларда бўлганмиз, ҳажвий саҳналарда кулганмиз ёки 
фожеавийларида йиғлаганмиз. Энди ўйлаб кўринг: бизнинг ҳиссиётларимиз: кулги ва йиғини 
уйғотган актёрлар оддий одамлар, улар матнларни керакли тўхташ (тин олиш)лар билан 
ёдлашган ва ҳаракатлар билан уни саҳнада ижро этишган.Айнан олдиндан роллар учун 
тайёрланган шу одамлар бизнинг ҳис-туйғуларимизни уйғотишди. Кичик бир изоҳ: улар саҳна 
асарини юракдан ҳис қилишди. Шунинг учун ҳам у бизнинг қалбимизгача кириб борди. Агар 
актёрлар “бегона” матнларни ёдлашлари, унга ўз ҳиссиётларини бериб бизнинг 
туйғуларимизни уйғотишлари мумкин бўлганда,нега телефон орқали мулоқотда биз олдиндан 
ёзилган ва ёзланган самарали скриптлардан фойдалана олмаймиз? Албатта қила олишимиз 
мумкин! Биз ҳар бир янги мижоз билан бир хил ролни ўйнаймиз. Биз мулоқотда бир хил 
сўзларни гапирамиз, бир хил қадам ташлаймиз ва бир хил натижа – даромад учун ҳаракат 
қиламиз. Бошқача айтганда, ҳаммасини бир хил алгоритм асосида бажарамиз. Битта нюанс 
билан: агар биз рол ўйнасак, одамлар нотабиийликни ҳис қилишади ва ғоялармизни сотиб 
олишмайди. Агар биз ҳалол ва самимий ҳаракат қилсак, натижа ҳам мутлақо бошқача бўлади! 
Келинг шу одамларни ўрнига ўзимизни қўйиб кўрамиз: бирор шаблон бўйича бизга рол 


ўйнашларини ёки гапирилган сўзлар ортида шахсий самимий туйғу ва манфаат туришини 
хоҳлармидик? Мен иккинчи вариантни танлаган бўлардим. 
Деярли ҳар бир машғулотда ишда олдиндан ёзилган скриптлардан фойдаланишни шу 
заҳоти қабул қилмайдиган иштирокчи учрайди. Ва бу ҳолатни улар катта, зиёли инсон 
эканликлари, рус тилида яхши гапиришлари ва тайёргарликсиз сўзлашда яхшироқ 
гапиришлари билан изоҳлашади. Бироқ улар шундай ўйлашади. Аслида эса бунинг ортида 
уларнинг янги сценарийларни ўрганиша хоҳишлари йўқлиги ва машғулот вақтида уни овоз 
чиқариб ишлашни хоҳламасликлари яширинган. Бу - ўзини баҳолашдан қўрқиш, ҳамма 
нарсани уддалай олишларини тан олишни истамаслик. Аксарият ҳолларда иштирокчилар 
фикрларини телефон суҳбатлари ёзувини эшитгандан сўнг ўзгартиришлари ва малакалари 
тўғрисидаги фикрлари осонгина ортиши яхши. Шундан сўнг улар ўқувчилик курсига ўтириб 
қаттиқ шуғулланишни бошлашади ва янги натижаларга эришишади. 
Айтмоқчи, юқорида таъкидланган одамлар тилга олган импровизация (тайёргарликсиз 
ижро этиш) тўғрисида бир нечта сўз. Импровизация (лотин тилидан improviso- 
“тайёргарликсиз”) – тайёргарликсиз ижро этиш, олдиндан ёзма режаларсиз; бир лаҳзалик 
ижод. Бироқ импровизация – мавжуд билим ва кўникмаларни янги комбинацияларда ўз-
ўзидан эркин фойдаланиш ва бу юқори даражадаги профессионал маҳоратни талаб этади. Бу 
телефон орқали мулоқотга ҳам таалуқли: биз кўплаб самарали ибора ва сценарийни бемалол 
эга бўлсак, уларни вазиятдан келиб чиқиб турли бирикмаларда осон қўллай оламиз. Лекин 
аксинча: вазиятдан келиб чиққан ҳолда билмаган ва қўлимиздан келмаган нарсадан фойдалана 
олмаймиз. 
ХУЛОСАЛАР 
1. Агар муваффақиятли ибора ва сценарий мавжуд бўлса, уларни ёзиб олиш, ёдлаш ва 
қўллаш зарур! 
2. Муваффақиятли сценарийлар 100 фоиз иш бериши учун уларни ўзлаштириш зарур, 
бунинг учун уларни маҳорат даражасига олиб чиқиш керак. 
3. Импровизация – мавжуд билим ва кўникмаларни янги комбинацияларда ўз-ўзидан 
эркин қўллаш. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish