3. Исм ва фамилия.
- Баъзида мен “Фамилия яна нимага керак? Жуда узун! Илгари шунчаки
“Андрейман, эшитаман!”, деган гапларни эшитаман. Баҳсга ҳожат йўқ. Шуниси
қисқароқ. Бироқ шахсий уяли алоқа воситаси бўйича бундай жавоб бериш яхшироқ
ва мен “эшитаман” иборасини “хайрли кун”га алмаштиришни тавсия этаман.
“Эшитаман” сўзи саломлашишда сизни суҳбатдошдан юқори қўяди, шу билан
бирга тенг бўлишда ҳам самаралироқ.
- Бизнесда бир кишида фамилия бўлмайди фақат исми бўлади: ресепшнист ёки
сервис оператори. Ҳеч кимга унинг фамилиясини қизиғи йўқ, чунки у шунчаки
қўнғироқларни етказади ва бошқа ҳеч нарсани ҳал этмайди! Айнан шунинг учун
фамилиянгизни айтинг – у сизнинг одамлар олдида мавқеингизни ҳал қилувчи
даражасига кўтаради. Фамилияни келтиришнинг яна бир сабаби: сиз фақат
ўзингизни сотасиз ва агар сизнинг бўлимингизда сизнинг адашингиз бўлса, унда
мижозингиз унинг ёнига келади, бу эса зиддият ва пулни бой бериш билан тугаши
мумкин!
- Аввал исм кейин фамилияни айтишни тавсия қиламаш. Камдан-кам ҳолларда
истисно бўлиши мумкин: агар исм ва фамилия бир-бирига мос келмаслиги.
Ўтказган сўровномалар аксарият одамларга “исм+фамилия” бирикмаси кўпроқ
маъқуллигини кўрсатди. Ва яна агар сизнинг фамилиянгиз исмдан келиб чиққан
бўлса, масалан Иванов, Кириллов ёки Андреев бўлса ва агар сиз аввал
фамилиянгизни айтсангиз сизни Иван, Кирилл ва Андрей деб чақиришади! Сизга
шу керакми?
4. Саломлашиш. Сиз “салом” ёки “хайрли кун” дейишингиз мумкин. Мен иккинчи
вариантни афзал биламан: биринчидан, бу юмшоқроқ ва камроқ расмий оҳангда
жаранглайди (дўстона) ва иккинчидан, кўп ҳолда ажойиб бирлашиш ҳисобланади!
Тасаввур қилинг, 21:00, сиз иш ўрнидасиз, қўнғироқ бўлади ва сиз шундай дейсиз:
- “Стар лайн” компанияси, мижозлар билаш ишлаш бўлими, Евгений остапов,
хайрли кун!
Ва жавобан сизга:
- Қандай хайрли кун? Кеч тушди, тун деярли.
- Менда иш куни! У эса доим хайрли! – дўстона жавоб қайтарасиз сиз.
Мен ҳали бундай илиқликдан сўнг жавобан табассум қилмаган бирорта
кишиниучратмаганман!
Энди эса бу ерда таклиф этилган алгоритмга мос янги саломлашишни
ёзинг:.....................................................................................................................................................
...............................................................................
Уни эски вариантингиз билан таққосланг. Яхшиси, иккила саломлашиш вариантини
ҳам диктафонга ёзиб олинг, тингланг ва таққосланг. Янги саломлашиш анча тадбирли,
мазмунли, тушунарли ва қабул қилиш учун қулай.
Саломлашишни қандай амалга ошириш яхшироқ.
1. Табассум билан.
2. Битта ибора билан, ҳар бир қадамда қисқа танаффуслар билан.
3. “Хайрли кун” сўзини юқори интонация билан.
Бир сирни очаман, қандай қилиб мустақил равишда саломлашишда юқори ва позитив
интонацияни ўрганиш мумкин. Тасаввур қилинг, сиз бўм-ўш кўчада конверт топдингиз.
Атрофга қарадингиз ва конвертни олиб очдингиз, у ерда эса икки минг доллар! Сиз ҳайрон
бўлдингиз, хурсанд бўлдингиз ва “буни қарая” деворасиз.
Худди шундай интонация билан “Шу номдаги компания, савдо бўлими, исм, фамилия,
буни қарая!)))”.
Энди эса “буни қарая” ибораси ўрнига “хайрли кун”ни қўйинг ва сиз саломлашиш учун
10 балл оласиз!
Do'stlaringiz bilan baham: |