Барча қўнғироқлар – кириш-илк – қайта қўнғироқлар – тавсия бўйича – такрор
қўнғироқлар
Барча қўнғироқлар – чиқиш қўнғироқлари – қайноқ қўнғироқлар – илиқ
қўнғироқлар – совуқ қўнғироқлар
Кириш қўнғироқлари – бу бизга кимдандир қилинган қўнғироқ.
Одам учун ахборот
манбаи, одатда, бу бизнинг реклама, кимнингдир тавсияси ёки ўтмишдаги ишимиз. Чиқиш
қўнғироқлари – бизнинг кимгадир амалга оширган қўнғироғимиз.
Нега мен “салоҳиятли мижоз” ёки кўп қўлланиладиган оддий мижоз сўзини эмас
“одам, инсон” сўзини қўллаяпман?
Кўплаб «сотувчилар» «бахолаш вируси» билан касалланганлар ва одамларни «пулли
мижозлар» ва ҳозир ҳеч нарса сотиб олмайдиганлар: «туристлар», «гоблинлар», «парвоналар»
ва бошқаларга ажратишади. Улар олдиндан тахмин қилувчи
одамлар тоифасига киради ва
биринчи мижозлар билан яхши мулоқотда бўлишади ҳамда 50% имкониятни қўлдан бой
беришади. Шунинг учун ҳар бир сотувчига “ҳар бир инсон – потенциал мижоз” эканлиги ва
бунда ҳар ким билан имкониятни қўлдан чиқармай бир хил яхши ишлаш кераклиги айтилади.
Келинг тушунчаларимизни аниқлаб оламиз, бу бизга айниқса совуқ қўнғироқлар
ҳақида сўз кетганда ёрдам беради.
- Қўнғироқ қилган ҳар бир одам ёки биз қўнғироқ қилган мижозлар – бу имконият!
- Потенциал мижоз – мулоқот ёки сиз билан ҳамкорлик қилишга бевосита ёки
билвосита розилик берган ҳар қандай киши.
- Мижоз – биз билан битим тузган ҳар қандай мижоз.
Схемамизга қайтамиз. Кириш қўнғироқлари “биринчи бўлиб қўнғироқ қилганлар”,
“қайтиб қўнғироқ қилганлар”, “тавсия бўйича қўнғироқ қилганлар” ва “такрор қўнғироқ
қилганлар”га бўлинади.
Биринчи бўлиб қўнғироқ қилганлар – бу илгари сиз билан алоқада бўлмаган
инсонлардан кириш қўнғироқлари. У инсон учун эса сизнинг
компаниянгизга биринчи
қўнғироғи. Бундай мижозларнинг асосий фарқи: биз улар билан улар биз билан таниш эмас.
Қайтиб қилинган қўнғироқ – бу илгари бизга бирор сабаб билан мурожаат қилган,
лекин бизнинг хизмат ва маҳсулотларимизни сотиб олмаган инсонлар қўнғироғи. Бу
тоифадаги мижозларга бизни дўстларидан ёки танишларидан кимдир тавсия қилган,
демак
қайсидир маънода бу мижоз билан танишмиз.
Такрорий қўнғироқ – бу шахсан биз ёки компнаия билан илгари ишлаган, маҳсулот ёки
хизматларимизни харид қилган мижозимиз қўнғироғи.
Чиқиш қўнғироқлари уч хил шаклда: қайноқ, илиқ ва совуқ бўлади.
Қайноқ қўнғироқлар – шахсан таниш бўлган инсонга чиқиш қўнғироқлари. Бу мижоз
ёки биз қўнғироқ қиладиган ҳар қандай танишимиз бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам у
қайноқ қўнғироқ дейилади – биз у инсон билан жуда яхши алоқадамиз.
Илиқ – шахсан таниш бўлмаган, лекин илгари компаниямиз ёки ҳамкасблар
билан
ҳамкорлик қилган инсонларга қилинган қўнғироқ. Қўнғироқ у томондаги шахс билан алоқа
мавжудлиги, лекин шахсан алоқа эмаслиги учун ҳам илиқ қўнғироқлар дейилади.
Совуқ – биз ҳақимизда билмайдиган, демак, бизнинг қўнғироғимизни кутмаган ва биз
билан муносабатларни режалаштирмаган инсонга чиқиш қўнғироқлари.
Бундай вазиятда
“қайноқ” қабул қилинишни
кутмаслик лозим, чунки “бизнинг қўнғироқларимиз” ҳам
кутилган мулоқот эмас.
Масалан: агар биз мижозимизга қўнғироқ қилиб туғилган
куни билан табриклаб,
учрашувни эслатмоқчи бўлсак ёки маҳсулотимиз унга маъқул келганлиги ҳақида сўрасак – бу
қайноқ қўнғироқ бўлади. Агар компания мижозларига (илгари шахсан мулоқот қилган)
қўнғироқ қилсак ва уларга янги хизмат ҳақида маълум қилсак ёки байрам билан қутласак – бу
илиқ қўнғироқ. Агар биз контакт рақамни олган бўлсак ва биз ва компания ҳақида
билмайдиган инсонга биринчи марта қўнғироқ қилсак – бу совуқ қўнғироқ.
Кириш қўнғироқларининг чиқиш қўнғироқларидан асосий фарқи шундаки,
кириш
қўнғироқларида мулоқот ташуббускори – муайян бир шахс, унинг бирор сўрови бўлади ва
унга аниқ бирор нима: маҳсулот, хизмат, маслаҳат, ёрдам ёки қўллаб-қувватлаш керак. Чиқиш
қўнғироқларининг ташаббускори ўзимиз, биз қўнғироқ қилган мижозга бизни таниса ҳам ҳеч
нарса керак эмас. Бундай ҳолатда унинг бизга бўлган қизиқиши, ўзи қўнғироқ қилган вақтдан
кўра камроқ. Совуқ қўнғироқларда эса бу ҳолат муқаррар.
Мижоз ўзи унга қўнғироқ қилишимизни сўраган ва
биз бунга ваъда берган
ҳолатлардаги чиқиш қўнғироқлари бундан мустасно. Масалан, бизга 40 дақиқадан буён
қўнғироқ қилиб тушолмаган мижоз ва улангандан сўнг унга ўша заҳоти айтмаган маълумот
тўғрисида сўрайди, биз эса унинг алоқа рақамини олиб, 10 дақиқадан сўнг қайтариб қўнғироқ
қилишга ваъда берамиз. Ўз-ўзидаг маълумки, гарчи биз ҳақимизда у қадар ёқимли таасурот
бўлмаса-да, у инсон қўнғироғимизни кутади.
Одатда, кириш қўнғироқларида мулоқот ўрнатиш осонроқ, чиқиш қўнғироқларида эса
буни амалга ошириш қийинроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: