Узбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиеевга
Узбекистон Республикаси
Бош вазири А.Ариповга
Узбекистон Республикаси
Энергетика вазири
А.Султоновга
“Ўзбеккўмир” АЖни ташқи ишончли бошқарувга
берилганлигини оқибатлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13-ноябрь № 909 сонли қарорига асосан “Ўзбеккўмир” АЖ бошқариш самарадорлигини янада ошириш чора – тадбирлари белгиланган.
1.“Ўзбеккўмир” АЖ танлов ўтказмасдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тегишли 90,08 фоиз миқдордаги акция пакетлари “Central Azia Energy” МЧЖ ХКга жалб қилинди.
- Ишончли бошқарувчи (Е.Упушев) тегишли сохада тажрибага эга бўлган хорижий мутахассиларни “Ўзбеккўмир” АЖни бошқариш учун жалб қилинган бош директор Владимир Владимирович Кузнецов бугунги кунда гўёки рахбар вазифасини бажаручи қўғирчок. Унинг автобиографиясида хеч қаерда рахбар бўлиб ишламаганлиги, унда рахбарлик қобиляти йўқлиги, ўзи мустақил қарор қабул қилаолмаслиги, ичкиликбозликка ружу қўйганлиги, атрофига савияси паст, ўғри муттахамларни йиғиб олганлиги қанчалик тажрибали рахбар мутахассиликлигидан далолат бермоқда.
Қолган мутахассисларни гапиришга ор қиламиз. Нахотки шундай қудратли юрт рахбарлари йул куйилаётган шу кўз бўямачиликка тамошабин бўлиб тураверишса.
“Central Azia Energy” МЧЖ ХКни таъсисчи Упушев Ерлан, бу қандай одам, нахотки бунинг ёлғонларига, найрангларига, чилдирмасига Ўзбекистонимизнинг энг юқори турувчи мансабдорлари қулоқ тутиб ишониб лаққа тушиб, Мамалакатимизнинг фуқороларини, она еримизни, бойлигимизни оёқ – ости қилинишига сабабчи бўлаётганлигини билишмаса.
Е.Упушев ишни нимадан бошлади? “Ўзбеккўмир” АЖда куп йиллар давомида ишлаб келоаётган, куп йиллик тажрибага эга булган узбекистоннинг малакали мутахассиларни йўқотишдан. Улар, Ўзбекистоннинг кўмир саноатига умрини, жонини берган, сохада жуда катта малакага эга бўлган ходимларни қуритишдан бошлади, чунки улар Е.Упушевнинг найрангларига, унинг куз буямачилик учун килинаётган ишларидан норозиликларини, у ишни ташкил килишда хатоликка йул куйяетганлигини билдириб келишган.
Бу Ватанимиз учун фожеа эмасми? “Ўзбеккўмир” АЖ жамоасила ўзтказилаетган йиғилишларда ўзбек миллатига, халқига бўлган нафратига, ўзбек халқига қул сифатида қарашлигига шахсан гувохимиз.
Е.Упушев Ўзбекистон кўмир сохасини ривожлантириш учун хеч қандай мақсади хам, нияти хам йўқ, бу сохани ривожлантириш учун у томонидан таъсисчи сифатида Бизнес режа ишлаб чиқилмаган, хар бир амалга оширилаётган иши режасиз тасодифан булмоқда, у фақат ўз манфаати йулида, фурсатдан фойдаланиб бойлик орттириш мақсад қилиб олган, ва шу билан у атрофига йиғиб олган айрим бефарқ юрдошларимизга (А.Эшанчаев жиноий гурухнинг аъзоси, Е.Упушевнинг яқин таниши), кумир ва бошқа махсулотларни уғирлик ва талон-тарож қилишга шароит яратиб берган. Улар учун шу давр ичида тонналлаб кумир ва екилғи мойлаш махсулотларини очиқдан очиқ уғирлаш, олиб келинган эхтиёт қисмларни талон тарож қилиш ва уларни қайта “Ўзбеккўмир” АЖга сотиш одатий хол булиб қолган.
Сизни эътиборизни яна бир холатга каратмоқчиман, Кўмир қазиб олишнинг 65 фоизини ер ости усулида қазиб олишга мўлжалланган демак кўмирни очиқ усулда қазиб олиш кўпи билан 10 йилдан кўпроқ умри қолган.
Мутахассислар томонидан унга шахта усулида кўмир қазиб олиш ривожлантириш, келгусида истиқболли майдонларни ер ости усулида қазиш лойихасини амалга ошириш таклифи билан чиқилди, лекин у очиқдан очиқ “мен бизнесменман, 3 йил ишлайман кейин кўраман, мен фойда кўришим керак, менга наххуй керак эмас шахта” деган фикрларни билдирган.
Ахир, битта шахтёрни етук мутахассис қилиб етиштиришга 5 йилдан ортиқ вакт талаб қилинади ку.
Бу дегани, Е.Упушев томонидан килинаётган харакатлар, ўзбек кумир созхасини ривожлантириш эмас, аксинча уни ботқоққа бортириб, хар томонлама талон тарож килиб, яқин йиллар ичида умуман ўзини кутаролмайдиган даражага олиб келиш экан.
Бизни вазирликлар ва мутассади рахбарлар каерга карашаяпти, нега уларни ишларини назорат ва тахлил килишмаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |