Узбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиеевга Узбекистон Республикаси


“Central Azia Energy” МЧЖ ХКга хисобига бир ойда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан бир миллиард етти юз миллион



Download 27,23 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi27,23 Kb.
#182528
1   2   3   4
Bog'liq
2 5226455276260952018

4. “Central Azia Energy” МЧЖ ХКга хисобига бир ойда “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан бир миллиард етти юз миллион сўм пул маблағи ўтказилади.
Қайси ишлари ёки ютуқлари учун?
Шу пул мублагини “Ўзбеккўмир” АЖ мавжуд қарзларини ёпса буладику! Ушбу мавжуд карзларини тулаб бориш, корхонани ботқоқдан чиқариш Давлат билан ишончли бошқарув уртасида тузилган шартнома асосида юклатилганку! Ким буни назорат қилади?
Энди масалани иккинчи томони, бугунги кунда жамиятни янги модели ишлаб чиқилди унда янги структура ташкил қилинган, янги структурани биринчи этапида 648та ишчи жой оптимизация қилинмоқда.
Владимир Владимирович Кузнецов, Александр Михайилович Корчаген деган жаноб, Фанил Олфатович Минуллинчи ва хоказолар неча пул маош олади? Бу буюк мутахассилар нима қилиб бермоқда?
Шу мутахассислар томонидан амалга оширилаётган ишларни бизни мутахассислар килаолмас эдими? Аксинча, бизни мутахассисларимиз билим жихатдан хам, тажриба жихатдан хам юқорида қайд этилган мутахасислардан юқорирок.
Улар, В.Кузнецов каби инсонларга ухшаб давлат бойлигини ва мулкини бир шиша виски ёки ташкил қилинган зиёфат учун сотмайдилар.
5. Жорий йилнинг 5 декабрда “Ўзбеккўмир” умумий Акциадорлар мажлиси қоғоздагина бўлиб ўтган, у ерда 9 ойилик хисобот бош директор томонидан доклад қилинган бирорта филиал рахбари, бирорта акциядор қатнашмаган.
Бу куз буямачиликлар качонгача давом этади?
2020 йил 9 ой давомида “Ўзбеккўмир” АЖ 161 млрд сўмлик зарар билан чиққан. 2019 йилда эса Жамият 24 млрд. сўмлик зарар бўлган. Буни қандай изох қилса булади?
Бу маълумотларни тахлил қиладиган ваколатли соха мутахассилари керак.
6. Янги Ангрен ИЭСда жорий йилда жуда кучли ёнғин бўлишининг оқибатлари нимадан?
Бу Қозоғистон Республикасидан олиб келинган импорт кўмир хисобига. Ўзбекистонни ИЭСлар Ангрен қўнғир кўмири учун мослашган. Қозок кўмирини килокаллориясини пасайтириш учун Ангрен кўмир конининг сифатсиз кўмири билан аралаштириб ёқиш керак. Бу некондицион кўмирни қазиб олиб “мен кўмир қазидим ва ИЭСларга реализация қилдим деган найранглар амалга ошади. Шу ўринда кўмир қазиб олиш хажми сунъий кўтарилади.
“Эски Ангерн ИЭС” Ангрен шахри учун иссиқ сув хамда куп қаватли уйларни иситиш керак, афсуски бу холат жуда ачинарли тус олган.
Е.Упушев томонидан, корхоналарни ривожлантириш, модернизация қилиш учун инвестиция олиб кириши ҳақида катта ваъдалар берилган, лекин шу кунга қадар у томонидан бир цент хам киритилмаган, хар бир корхонани узини лойига қариштириб, баттар ботқоққа солмоқда.
Е.Упушев, узи айтганидек, у Узбекистонга бизнес килиш учун келган. Уз манфаатини кузлаган Е.Упушев, Узбекистонда унга ишончли бошкарув учун топширнилган корхоналарни кутариш эмас, балки унга тегишли козогистондаги Майкубень кумир конларидан бошка давлатларда сифат жихатдан утмайдиган кумирларни Узбекистонда утказиш режаси билан келган.
2019 йилнинг бошларида “Янги Ангрен ИЭС” станцияда катта енгил содир булган, унинг келиб чикиш сабаблари тулик урганилмаган, бу эса сифатсиз импорт кумири ва ишончли бошкарув компаниясининг бефарклиги булган. Шу даврга кадар ушбу станцияларда бирон бир катта хажмдаги жиддий техноген холатлар содир булмаган.
Шу даврда хам ва хозир хам сифатсиз импорт кумири келаётганлиги, куп холатда импорт кумирлар тарози юк босиш учун катта катта тошлар, шағал ва муз аралаш келаяпти. Бу холатлар ускуналарни тез тез ишдан чикишига олиб келмокда, бундан ташкари ишчиларни хавф остига солиб вагонопрокид тагига тушиб кумирни туширишмокда.
Ушбу станцияга келаётган импорт кумирни сифатини ва фракцияларини ким назорат килган, еки ким томонидан кузатиб борилган?
7. Жамият хузурида ташкил этилган “Кўмир таъминот” МЧЖти “Ўзбеккўмир” АЖ ер билан яксон қилган, халқни қарғишига қолган ташкилот бўлиб, биз кончиларни юзини ерга қаратди. “Кўмир таъминот” МЧЖти асоссиз фаолият курсатиб келмоқда, жамиятни биронта хужжати тегишли давлат органлари томонидан расмий руйхатга утмаган.
Ушбу МЧЖга сохани умуман тушунмайдиган Аслам Каюмов деган шахс бошқариб келмоқда, у фақат ўз манфаатини кузлаб, пора эвазига жамиятнинг жойлардаги кумир омборларидан то “Кўмир таъминот” вилоят рахбарларигача узининг уғиллари, кариндошлари, таниш билишларини тайинлаб, улар билан коррупцион схемалар орқали сифатли кумирларни накд пулга сотиб, колган сифатсиз, ишлатишга ярамайдиган кумир колдиқларни (шу кумир Ангрендан юборилаяпти) деб ахоли ва ташкилотларга мажбурлаб таркатмокда. Мутассади рахбарлар қаерга караяпти? Качонгача бу холат давом этади.!
Жамият рахбари А.Каюмов кумир омборлари мудирларига хохлаган вақтида, хохлаган одамни бушатиб, хохлаган одамини ишга тайинлайди. Лекин, ташкилот, корхона ва ахолига таркатилган кумир махсулотларини хисоб китобига ахамият берилмаяпти, омбор мудирлари ишларига “отанга бор онанга” бор деган ишорада муносабатда юришибди, чунки улар эртага бор еки йуклиги, ишлаши еки ишламаслиги номаълум.
Шу сабабли, “Кўмир таъминот” МЧЖ ва “Ўзбеккўмир” АЖ хозирги кунларда бюджет корхоналарни ва ахолини сифатли кумир билан таъминлаб бераолмади.
2020 йилнинг Куз-қиш мавсумида кўмир таъминот филиал омборларида 68та жиноий холат юзага келиб, ишлар қузғатилган. Омборларга бугунги кунда Қозоғистондан халқ учун олиб келинган 50 минг тоннадан кўпроқ кўмир ёқилғиси сотилмай омборларда ёниб кетмоқда. Нега сотилмаяпди?
Ангрен кўмирининг бир тоннаси 303 000 сўм, импорт кўмирнинг нархи 780 000 сўм, хулосани ўзингиз чиқаринг. Бу импорт кўмир валютага келганми? Нима учун қиммат? Бу саволларга жавоб йуқ.
Вилоят кумир таъминот рахбарлари пора бериш ва пора олиш билан шуғулланади, Ангрен кумир конидан келган сифаитли кумирни кучага сотиб, ишлатишга яроқсиз умуман екиб булмайдиган кумирларни ахолига сотишмоқда. Бу қандай разолат, бу қандай хунрузлик. Мухтарам юртбошимизнинг одилона оқилона олиб бораётган сиёсатига сотқинликдир.

Download 27,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish