Демократизaцялаштириш йўлидаги муаммолар ва қийинчиликлар Ўзбекистон республикаси президентининг



Download 36,34 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi36,34 Kb.
#268583
  1   2
Bog'liq
kurs ishi


Демократизaцялаштириш йўлидаги муаммолар ва қийинчиликлар



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

МАМЛАКАТНИ ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАШ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РОЛИНИ ТУБДАН ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА1

Узбекистон мустақилликка эришгач, ўз олдига ҳуқуқий демократияга асоеланган фуқаролик жамияти барпо этишни асосий мақсад қилиб қўйди. Демократик жамият қуриш мақсадлари эса кўп қиррали жараён бўлиб, кўпгина муаммоларни ўз ичига олади. Демократик жамият барпо этиш, демократиянинг қоидалари, принциплари, тамойилларига таяниш билан бир қаторда ҳар бир мамлакат ва халқнинг ўзига хос миллий-маънавий хусусиятларини ҳисобга олишни тақозо этади. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганиш жараёнида ўқувчилар Ўзбекистонда демократик жамият қурилишининг назарий асослари, у тўғрисидаги қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши билан танишиш имкониятига эга бўлсалар, айни па^пгда Ўзбекистон жамияти тўғрисида унинг ижгимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётини эркинлаштириш, демократланггириш, модернизациялаш ва ислоҳ этиш жараёнлари билан боғлиқ хусусиятлар, йўналишлар ҳамда унга эришиш механизмлари тўғрисида яхлит тасаввурга ҳам эга бўладилар





Демократиялашув ва эркинлик — бу шунчаки сўзлар, қадриятлар ва тамойиллар эмас. Демократиялашув — иқтисодий ўсишнинг сабаби.


Иқтисодиёт ва сиёсатшунослик бўйича илмий адабиётларда кўп йиллар давомида демократиялашув ва иқтисодий ўсиш даражаси бир-бирига боғлиқ эмаслиги тўғрисида деярли якдил фикр мавжуд эди. Қабул қилинган консенсусда иқтисодий ўсиш демократиялашув жараёнисиз ҳам амалга ошиши мумкинлиги айтилган. Кўпгина тадқиқотлар демократиялашув даражаси иқтисодий ўсишга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин эмаслигини кўрсатар эди.
Албатта, иқтисодчилар демократик давлатларнинг автократик давлатларда тез-тез содир бўладиган ҳалокатли қарорлардан қочиш қобилиятидаги жуда кўп афзалликларни синчковлик билан қайд этишган. Масалан, иқтисодиёт соҳасидаги Нобель мукофоти совриндори ҳамда қашшоқлик ва очарчилик соҳасидаги энг йирик тадқиқотчилардан бири Амартия Сен очарчилик демократик давлатларда бўлиши мумкин эмас деган хулосага келди ва бундан ташқари оммавий очарчиликнинг барча тарихий мисоллари фақат автократик давлатларда бўлган.
Аммо жуда ёмон иқтисодий қарорлар демократик давлатларда кам учрасада, демократик давлатлар автократик давлатларга қараганда яхшироқ ривожланган деб айтолмаймиз.
Ўртача кўрсаткичлар нима учун бунчалик кам маълумотга эга эканлигига тўхталиб ўтиш лозим. Демократия ва автократиялар ўртача иқтисодий жиҳатдан бир хил ўсишга эришдилар, аммо автократиялар жуда тез ёки жуда секин ўсди. Демакки, автократияда ҳаёт лотерея ўйинига ўхшайди: агар ҳукмдор билан омад «чопса», жуда тез ўсиш мумкин, агар омад «чопмаса», унда вайронагарчилик ва очлик кўп йилларга кафолатланади.
Албатта, муваффақиятли автократия мисоллари жуда кўп, аммо муваффақиятсиз автократик давлатлар мисоллари бунданда кўпроқ. Статистик тил билан изоҳлаганда, автократияларнинг ўсиш натижаларидаги дисперсия демократик давлатларнинг ўсиш тарихига қараганда кўпроқ.
Гектор Алмейда ва Данель Феррейра ўзларининг ишларида автократик давлатларда иқтисодий ўсиш вариацияси демократик давлатларга қараганда 4,5 баравар кўп эканлигини кўрсатишди. Статистик тилдан оддий тилга ўгирадиган бўлсак, автократик давлатларда иқтисодий «муваффақиятли» ва «муваффақиятсиз» мамлакатларда ўсиш суръатлари ўртасидаги фарқ демократик мамлакатларга қараганда 4,5 баравар кўпдир.
1970−1989 йилларда автократик ва демократик давлатларнинг ўсиш суръатлари. Алмейд ва Феррейра ишларидан олинган график.
Ушбу қонуният таниқли рус сиёсатшуноси Владимир Гелманнинг «ҳар бир Ли Куан Юга ўнтадан Мугабе тўғри келади» деган сўзларида яхши акс этган.
Сиёсий тизимнинг иқтисодий ривожланишга таъсир қилмаслиги тўғрисидаги консенсус манбаи Гарвард иқтисодчиси Роберт Барроунинг ишидир (1,2), у регрессив таҳлилдан фойдаланган ҳолда «сиёсий ҳуқуқларнинг кўпайиши иқтисодий ўсишга олиб келади», деган хулоса учун етарли сабаб йўқ деб ҳисоблайди.
Олдиндан айтиб қўймоқчиман, менинг бу мақолам 2019 йилда нашр этилган ва Барроу хулосаларини рад этган илмий иш ҳақида. МТИдан Дарон Ажемоглу, Колумбия университетидан Суреш Найду, Бостон университетидан Паскал Рестрепо ва Чикаго университети вакили Жеймс Робинсонларнинг чинакам юлдузли гуруҳи демократиялашув аслида иқтисодий ўсишнинг сабаби эканлигини кўрсатувчи мақолани чоп этди. Демократиялашув даражасининг ошиши мамлакат фаровонлигининг ошишига олиб келади.
Мақолада муаллифлар жуда илғор методологик янгиликлардан фойдаланишган, натижада мақола кўп йиллар давомида кўпгина тадқиқотчиларни қийнаб келган ушбу саволга жавоб беришга имкон берди.

Лирик чекиниш


Янги тадқиқот натижалари ҳақида гапиришдан олдин, лирик чекиниш қиламиз. Илм-фан бахтсизлигига ва инсонлар бахтига иқтисодчилар, масалан, физиклардан фарқли ўлароқ, кўплаб қизиқарли масалаларда тажрибалар ўтказишолмайди. Чунки иқтисодчиларнинг ўрганиш объекти инсоннинг хулқ-атворидир. Айниқса тузум тури ва иқтисодий ўсиш каби масалаларда тажриба ўтказишнинг асло имкони йўқ. Шунинг учун демократиялашув ва ўсишнинг статистик корреляцияси бизга сабабий боғлиқлик тўғрисида ҳеч нарса айтолмайди.
Яъни, Робрет Барроу демократиялашув ва ўсиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни топа олмаганлиги, бу сабабий боғлиқликлар мавжуд эмаслигини англатмайди ва шу билан бирга, мавжудлигини ҳам. Шунинг учун ҳам Ажемоглу ва ҳаммуаллифларнинг ишлари методологик нуқтаи назардан муҳимдир. Улар боғлиқликни эмас, балки айнан сабабий боғлиқликларни кўрсатади. Уларнинг натижалари мамлакатни демократиялашув мамлакат автократик ҳолатига нисбатан аҳоли жон бошига даромадни 20 фоизга оширишини кўрсатмоқда.
Олдинроқ айтганимдек, иқтисодчилар одамлар устида тажриба ўтказа олмайдилар. Бунда табиий савол туғилади, Ажемоглу ва ҳаммуаллифлар тажриба ўтказишмаган бўлишса, қандай қилиб демократиялашув ўсишнинг таъсири эмас, балки сабаби деб таъкидлашлари мумкин?

Илм-фандаги сабабий муносабатлар одатда тажрибалар ёрдамида қандай ўрнатилади?


Буни тиббиёт мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Тадқиқотчилар дори ёки эмлаш воситасининг таъсирини билмоқчи бўлганларида, улар етарлича кўп одамларни танлайдилар, сўнг уларни икки гуруҳга ажратадилар: назорат гуруҳи ва экспериментал гуруҳ. Экспериментал гуруҳ ҳақиқий дори ёки вакцинани, назорат гуруҳи эса пуч дорини олади. Тажриба натижаларига кўра, тадқиқотчилар дори ёки вакцинанинг таъсирини назорат ва экспериментал гуруҳлар фаолиятини таққослаш йўли билан ўлчайдилар. Агар иштирокчилар гуруҳларга ажратилмаса, унда бошқа воситалар эмас, балки айнан дори ёки эмлаш соғлиққа таъсир қилган деб аниқ айтиш мумкин эмас. Масалан, коронавирусга қарши эмлашлар самарадорлиги шу тарзда синовдан ўтказилди. Битта гуруҳга ҳақиқий дори, бошқасига эса плацебо (тўғридан-тўғри таъсири бўлмаган дори воситаси) берилди. Таъсирни текшириш учун ушбу икки гуруҳни таққослаш керак.
Худди шу тарзда, иқтисодиётда интервенциялар самарадорлигини аниқлаш учун тажрибалардан фойдаланилади. Аммо тузумларнинг турига оид масалаларда тажриба ўтказиш мумкин эмаслиги сабабли, иқтисодчилар «табиий тажрибалар» деб аталувчи ҳодисаларни кузатишади — яъни, бу тайёрланган тажриба каби кўринадиган интервенциялар. Масалан, АҚШнинг бир штатида энг кам иш ҳақига доир қонунчилик ўзгартирилганда, иқтисодчилар «экспериментал» штатдаги ҳудудларни (қонунчилик ўзгартирилган жойда) ва «назорат» штатидаги қўшни ҳудудларни (шу каби янги қонун қабул қилинмаган қўшни штат ҳудудларини) таққосладилар ва меҳнат қонунчилигининг ишсизлик даражасига сабабчи таъсирини аниқлай олдилар.
Квазиэкспериментал таҳлилнинг яна бир мисоли инструментал ўзгарувчилар усули (рус тилида яхши видео) деб номланади. Ушбу усул корреляция ёрдамида ўзгарувчиларнинг боғлиқлигини аниқлашнинг иложи бўлмаган муаммоларни, яъни нима нимага таъсир қилиши аниқ бўлмаган муаммоларни (машҳур товуқ ва тухум муаммоси) ўрганиш учун қўлланилади.
Демократиялашув иқтисодий ўсишга олиб келадими ёки ушбу иқтисодий ривожланиш демократиялашувга олиб келадими деган савол ҳам юқорида кўрсатилган жанрдан келиб чиқадиган муаммо. Ажемоглу ва ҳаммуаллифларнинг ишидаги янгилик — бу ўзаро боғлиқликни ўрнатиш учун инструментал ўзгарувчи усулидан фойдаланишдир.

Инструментал ўзгарувчилар усули қандай ишлайди?


Айтайлик, тадқиқотчи фастфуд истеъмол қилиш ва одамнинг соғлиги ҳолати ўртасидаги сабабий муносабатни баҳоламоқчи. Соғлиқни сақлаш ва фастфуд маҳсулотларини истеъмол қилиш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик айнан фастфуд соғлиқнинг ёмонлашуви сабаби эканлигини айта олмайди. Чунки соғлиққа ҳам, фастфуд истеъмолига ҳам таъсир қиладиган бошқа ўзгарувчилар бўлиши мумкин.
Масалан, даромади кам одам кўпроқ фастфуд истеъмол қилиши мумкин, бундай ҳолда айнан фастфуд унинг соғлигига зарар етказади деб айтолмаймиз. Эҳтимол, кам даромад бу одамга етарли тиббий ёрдам кўрсатилишига ёки экологик тоза жойда яшашга тўсқинлик қилиши мумкин. Яъни, фастфуд истеъмол қилиш ва соғлиқ ҳолати ўртасидаги статистик боғлиқликни кўриб чиққанимизда, хулоса чиқаришга ҳаққимиз йўқ.
Бу муаммони ҳал қилиш учун биз фақат фастфуд истеъмол қилишга таъсир қиладиган ва соғлиққа таъсир қилмайдиган ўзгарувчини топишимиз керак. Шунда иқтисодий тадқиқотларда «инструмент» деб номланган янги ўзгарувчи фастфуд истеъмол қилиш ва соғлиқ ҳолати ўртасидаги сабабий боғлиқликни топишга ёрдам беради. Айтайлик, биз уйдан энг яқин фастфудгача бўлган масофани ҳисоблайдиган ўзгарувчини жорий қилдик. У бизнинг тенгламамизда «инструмент» бўлиб хизмат қилиши ва саволимизга жавоб беришда ёрдам бериши мумкин. Масофа фастфуд истеъмол қилиш частотасига катта таъсир кўрсатиши, аммо инсон саломатлигига бевосита таъсир қилмаслиги сабабли, бу ўзгарувчи жуда яхши «инструмент» бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, медиа майдонда баъзи дорилар ёки маҳсулотларнинг соғлиққа таъсири бўйича олиб борилган оммабоп тадқиқотлар натижаларининг аксарияти ишончли эмас ва улар кўпинча сабабий боғлиқликга эмас, балки корреляцияга асосланганлиги учун рад этилади.
Энди яна демократиялашувга қайтамиз. Ажемоглу ва ҳаммуаллифлар модулининг «инструменти» қўшни мамлакатларни демократиялашувидир: бу манба мамлакатда иқтисодий ўсишга таъсир қилмайди, лекин демократиялашувга таъсир қилади. Шунинг учун, бу ўзгарувчи етарлича яхши «инструмент».

Демократиялашув ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги сабабий боғлиқлик


Уч хил усулдан, шу жумладан инструментал ўзгарувчан усулидан фойдаланган ҳолда, муаллифлар демократиялашув одамлар даромадларини узоқ муддатда 20 фоизга кўпайтиради деган хулосага келишди. Машҳур судья ва адвокат Ричард Познернинг камбағал мамлакатларда диктатура жамиятни ташкил қилишнинг демократиядан кўра самаралироқ усули эканлиги ҳақидаги машҳур фикри ҳам ўз тасдиғини топмади. Яъни, ҳатто жуда камбағал мамлакатлар демократиялашувни амалга оширганда ҳам уларнинг даромадлари ошади.
Ажемоглу ва ҳаммуаллифларнинг тадқиқотлари нашр этилган вақт жуда қизиқ. Дунёни фаровонлик ва тараққиётнинг мисли кўрилмаган тарихий ўсишига олиб келган демократия, глобаллашув, сўз эркинлиги ва бошқа муҳим ғоялар сўнгги беш йилда унчалик машҳур эмас. Айниқса ривожланган ва демократик мамлакатларда.
Албатта, истисносиз барча ривожланган мамлакатлар демократик давлат ва жуда очиқ иқтисодиётга эга, аммо барибир глобаллашув, эркинлик ва демократия ғоялари тобора машҳурлигини йўқотмоқда. Нима учун бу нарса содир бўлаётганини изоҳламоқчи эмасман, буни тушунтириш учун иқтисодий адабиётда ҳам аниқ хулоса ҳали шаклланмаган. Аммо психологияда олимлар бу тенденция учун жуда ишончли тушунтиришлар бериб, инсон хотираси жуда узоқ эмаслигини таъкидламоқдалар.

Download 36,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish