Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx


Агар биз ёқсак – бизни тинглашади – демак бизга ишонишади – демак биздан



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Агар биз ёқсак – бизни тинглашади – демак бизга ишонишади – демак биздан 
харид қилишади! 
Масалан, бизнинг бўлимга янги раҳбар тайинланди. Биринчи ҳафта давомида у 
индамай бўлимнинг ишини ташқи тарафдан кузатди, ҳеч ким билан деярли гаплашмади, 
ҳужжатларни ўрганди, мажлисда эса кўп нарсани ўзгартириш кераклигини ва бизнинг қўллаб-
қувватлашимизга умид билдирди! Сиз унга қараяпсиз, жимгина, одатда эса мутлақо бошқа 
нарсани ўйлайсиз: “Албатта! Сен учинчи раҳбарсан, қандай ишлаган бўлсак, шундай 
ишлашда давом этамиз!” Ўзингиз эса ташқи тарфдан ҳеч ким ўзгаришларга қарши 
эмаслигини, улар ўзгаришларни қабул қилишлари даргумонлигини тушунасиз. 
Энди эса худди шу вазият фақат бошқача нуқтаи назарда! Янги раҳбар ўзи ҳақида 
сўзлаб берди, биринчи ҳафта давомида ҳар бир ходим билан шахсан суҳбатлашди, оиласи, 
режалари тўғрисида сўради, бўлимдаги вазият ҳақида фикри билан қизиқди. Пайшанба куни 
эса ҳаммани жума куни ресторанга унинг тайинланганини “ювишга” таклиф қилди, ахир у 
узоқ кутилган вақт келади ва бундай воқеани жамоаси билан нишонлаш ёқимлилигини 
айтади. Сиз ресторанга ташриф буюрасиз, озроқ ичимлик ичасиз, турли мавзуларда 
суҳбатлашасиз, самимий ҳазиллашасиз. Ўтириш охирига бориб эса раҳбарга қараб туриб 
дейсиз: “Яхши инсон экан. Ахмоқ эмас”. Душанба куни мажлисда у ўзгаришлар ҳақида 
гапириб, қўллаб-қувватлашни сўраганда, сиз унга нисбатан ички қаршиликни ҳис қилмайсиз 
ва қарор қабул қиласиз “Нега энди йўқ?” 
Икки вариантинг дастлабки 3 босқичини ўртасидаги фарқ нимада? Биринчи вазиятда 
раҳбар “Харид шкаласи” эътиборга олмади: у маъқул келмади, шунинг учун унга қулоқ 
солишмади ва унга ишонишмади! У бирваракайига 4 босқичга сакраб ғояларини сотди! 
Иккинчи вазиятда эса у аввал маъқуд келди ва ишончни қозонди! 
Шундай қилиб, илк таасурот биринчи 3-5 сонияда уйғонади, кейинги 10 сонияда эса 
тошдай мустаҳкамланади ва бошқа ўзгармайди!
Биринчи таассуротингиз қандай бўлишига учта асосий компонент таъсир кўрсатади. 
1. Ташқи қиёфа: қандай кийинганмиз ва қандай кўринишдамиз, бизнинг юз ифодамиз, 
ҳаракатларимиз ва биздан келаётган ифор. Яъни кўзимиз билан кўриб турган ва 
бурнимиз билан туйган ҳамма нарса. 
2. Овоз, унинг жаранглаши. 
3. Биз хабар берадиган ахборот. 
Биринчи таасурот пайдо бўлишига таъсир даражаларига кўра тақсимоти қуйидагича:


1. Ташқи кўриниш – 55% 
2. Овоз – 38% 
3. Ахборот – 7% 
Агар буни аввал билмаган бўлсангиз. Тахминимча бу сизни ҳайрон қолдирди. Эҳтимол 
сиз айтмоқчидирсиз: “Нима. Бизнинг гапларимиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасми?” 
Аҳамиятга эга бўлади ва жуда катта, лекин кейинроқ! Яна бир марта “харид шкаласи”га назар 
солинг: 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish