Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   226
Bog'liq
pravo uz

6.2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар 
имплементацияси
Имплементация (халқаро ҳуқуқнинг) (англ. implementation) — халқаро­
ҳуқуқий нормаларни миллий қонунларга ва қонуности ҳужжатларга транс-
формация қилиш йўли билан давлат ички даражасида халқаро мажбурият-
ларни фактик амалга оширмоқ. Айрим давлатларда ратификация қилинган 
халқаро шартномалар автоматик тарзда миллий қонунчиликнинг қисмига 
айланади.
Агар, халқаро шартномада қонунда кўзда тутилганидан бошқа қоида 
ўрнатилган бўлса, унда халқаро шартнома қоидаси қўлланилади. Мисол учун, 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасида умумэътироф этил-
ган халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 17­моддасида шундай деб кўрсатиб ўтилган, 
“Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти­
дир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмас-
лик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни 
тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик 
қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари 
ва нормаларига асосланади.”
Миллий ҳуқуқ халқаро ҳуқуқ билан ўзаро таъсир масалаларига янада кўпроқ 
эътибор қаратиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, у яна шунингдек халқаро 


87
мажбуриятларни миллий даражада рўёбга чиқариш усулларини аниқлаштириб 
олиш давлатнинг ваколатига киради, деган тушунчадан келиб чиқади.
Халқаро ҳамкорлик қилишнинг асоси конституциявий ҳуқуқ билан бел-
гиланади. Мазкур ҳуқуқ ҳамда уни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш шуни 
тасдиқламоқдаки, халқаро ҳуқуқ давлат ички муносабатларни тартибга солишга 
ярамаганидек, миллий ҳуқуқнинг ҳаракат механизми ҳам халқаро муносабат­
ларни тартибга солиш учун ярамайди. Шунинг учун ҳам “халқаро ҳуқуқ нор-
маларининг бевосита ҳаракат қилиши” деган тушунча шартли хусусият касб 
этади ва бу нормаларга миллий ҳуқуқ билан тегишли юридик кучи берилга-
нидан кейин бевосита қўлланилишини билдиради.
Айрим мамлакатларнинг конституциялари, мисол учун Франция консти-
туциясида, халқаро ҳуқуқнинг устуворлигини ва халқаро ҳуқуқни бевоси-
та таъсир кўрсатишини эътироф этади, деган фикрлар билдирилади. Фикри-
мизча, бундай эмас. Конституциялар мавжуд халқаро ҳуқуқни эътироф этма-
ган ҳолда, уларни ўзи ўрнатган. Бошқача сўз билан айтганда, мазкур масала-
ни ҳал қилиш — миллий ҳуқуқнинг ваколатидир.
Шундай қилиб, жисмоний ва юридик шахслар иштироки билан боғлиқ 
муносабатларнинг тартибга солишга лаёқатли бўлиш учун халқаро ҳуқуқда 
мавжуд бўлган қоида белгиланган тартибда мамлакатнинг ҳуқуқий тизимига 
кириши лозим. Одатда, бу жараён трансформация деб номланиб, унда халқаро 
ҳуқуқ нормаларини миллий ҳуқуқ нормаларига айланиши кўзда тутилади. 
Ҳақиқатда эса, халқаро ҳуқуқ нормаси ўзгармаган ҳолда ўз мақомини сақлаб 
қолади. Унинг мазмуни, қоидасига эса миллий ҳуқуқ нормаси мақоми бери-
лади. Аслини айтганда ҳам, гап халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий ҳуқуқ 
ёрдамида имплементацияси тўғрисида бормоқда.
Шартномани ратификация қилиш — бу халқаро шартномани мазкур дав-
лат учун мажбурий эканлигини тасдиқлаб берадиган, унинг ички ҳуқуқига 
мувофиқ қабул қилинувчи давлат олий ҳокимиятининг ҳужжатидир. Рати-
фикация ёки давлат бошлиғининг ўзи томонидан, ёки давлатнинг олий қонун 
чиқарувчи органи (парламент ёки бошқа унинг ўрнини босувчи орган) томо-
нидан биргаликда амалга оширилади. Шартномани қабул қилиш, тасдиқлаш 
ёки унга қўшилиш ҳужжатлари тузилиб бўлинган бўлиб, бундай ҳаракатларни 
амалга ошириш орқали уларда иштирок этишига рухсат берувчи шартномалар-
га тааллуқлидир. Улар асосида ратификация ҳужжати мавжуд бўлиб, тегиш-
ли ҳужжатларни алмашилгандан ёки уларни депозитарияда сақлаш учун топ-
ширилгандан сўнг, юқорида кўрсатиб ўтилганидек номланади.
2012 йилнинг бошига келиб, Ўзбекистон Республикаси 500 дан ортиқ кўп 
томонлама ва иккитомонлама шартномалар ва келишувларни тузган, 200 га 
яқин муҳим халқаро конвенциялар ва шартномаларга, шу жумладан инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида 70 дан ортиқ шартно-
маларга қўшилган.
Халқаро ҳуқуқни миллий ҳуқуқда мустаҳкамлаш ва амалга ошириш соҳасидаги 
миллий қонунчиликнинг таҳлили, республиканинг соҳавий қонунчилиги асо-


88
сан халқаро шартномалар нормаларини миллий қонунларга нисбатан устувор-
лигини эътироф этиши нуқтаи назаридан келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда. 
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1­моддасига биноан 
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг 
умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур Кодексдан иборатдир.
Императив шаклда Жиноят­ижроия кодекснинг 4­моддаси қуйидагича 
баён этилган: “Жиноят­ижроия қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқнинг жазони 
ижро этиш ва маҳкумлар билан муомалада бўлишга тааллуқли принциплари 
ва норма ларини инобатга олади.
Жиноят­ижроия қонун ҳужжатларининг нормалари маҳкумларни қийноққа 
солиш ва бошқа инсонийликка зид ёки камситувчи муомала турларидан ҳимоя 
қилиш тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга зид бўлиши мумкин эмас.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида жиноят­ижроия 
қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган 
бўлса, халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади”.
Кўпинча халқаро ҳуқуқ нормаларига бутунлай ҳавола этувчи таҳрир 
ишлатилади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексининг 
9­моддаси варианти кўпроқ учрайди: «Агар Ўзбекистон Республикасининг 
халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартно-
ма қоидалари қўлланилади».
Бу ерда фақат қўллашнинг устуворлиги тўғрисида гап кетмоқда, яъни шарт­
нома қонун қоидасини бутун ҳаракатга таъсир этмасдан, фақат аниқ бир ҳолатга 
нисбатан “бошқача қоида”ни ўрнатмоқда, яъни аниқ бир ҳолат учун истисно 
қилмоқда. Бу ҳолатда шартнома қонун устидан устуворликка эга эмас, балки 
устуворликни аниқ бир ҳолатга қўллаш тўғрисидагина гап бормоқда. Бу эса, 
қонун қоидасини бекор қилиши ёки ўзгартиши мумкин бўлган “бошқача қоида” 
борлигини кўзда тутишга асос борлигини билдирмоқда, аммо, аниқ бир ҳолат 
учун истисно қилмаяпти.
Меҳнат, Ер кодекслари каби норматив ҳужжатларда, мисол учун аниқ ҳолатлар 
учун халқаро шартномаларни қўллашнинг устуворлиги аниқ мустаҳкамлаб 
қўйилган. 1995 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунига кўра 
“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига халқаро ҳуқуқ норма­
ларига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси томонидан сўзсиз ва маж-
бурий амал қилинади”.
Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқий тизимида халқаро ҳуқуқнинг 
умумэътироф этилган нормалари ва принципларининг миллий қонунчиликдан 
устуворлиги эътироф этилади. Шу билан бирга, халқаро шартнома, уни ижро 
этилиши учун миллий қонунчилик томонидан имплементация қилиниши 
лозим, яъни ички норматив­ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак. Халқаро 
стандарт имплементация қилинганидан сўнг ички қонунчиликнинг қисмига 
айланади ва мажбурий бажарилиши лозим бўлади. У ёки бу халқаро шартнома-


89
га тўғридан тўғри ҳавола этиш амалиётидан фойдаланиш эса Ўзбекистоннинг 
судлов органлари учун характерли эмас ва жуда ҳам кам ҳоллардагина 
қўлланилади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish