Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Адолатли судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   226
Bog'liq
pravo uz

6.4. Адолатли судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро 
стандартлар тушунчаси
XX ва XXI асрларда халқаро ҳуқуқни у ёки бу даражада тартибга солувчи 
масалалар кўламининг мунтазам кенгайиб бораётганлигини кузатиш мумкин. 
Прфессор И. И. Лукашукнинг қайд этишича, “халқаро ва ички қонунчиликнинг 
бирлиги ҳақиқатга айланмоқда”. Анъанага кўра истисносиз ички ҳуқуқий 
нормаларга бўйсунган, аммо ҳозирги кунда халқаро стандартларга мувофиқ 
равишда тартибга солинаётган масалалар қаторига адолатли судловни амалга 
ошириш принциплари ва нормалари ҳам киради. Шу муносабат билан, авва-
ло, адолатли судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро сатандартлар нима 
эканлигини ойдинлаштириб олиш зарур.
Хуқуқий тартиботнинг у ёки бу соҳасига, хусусан, адолатли судловни амалга 
ошириш соҳасига тегишли умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари 
ва нормалари халқаро стандартлар деб аталади. Халқаро ҳуқуқ принциплари 
халқаро муносабатлар қатнашчилари хулқ­атворининг энг умумий қоидалари 
сифатида хулқ­атворнинг янада аниқроқ қоидаларини акс эттирувчи халқаро­
ҳуқуқий нормаларни ўрнатишга маълум даражада таъсир кўрсатади. У ёки 
бу принцип янада аниқроқ хулқ­атвор қоидаларининг пайдо бўлишини олдин-
дан белгилаб берибгина қолмай, ўз навбатида уларни ўзига бўйсундиради ва бу 
янада аниқроқ хулқ­атвор қоидаларининг ўзаро мувофиқлашишида ва айни 
пайтда уларнинг умумийроқ бўлган хулқ­атвор қоидаси бўлган принципга мос 
келишида намоён бўлади.
Халқаро ҳуқуқ нормалари нафақат принципларни, балки муайян хулқ­атвор 
қоидаларини ҳам мустаҳкамламайди. Ҳуқуқ принципларини нормалардан 
ажратиб бўлмайди, нормаларни эса, принциплардан ташқарида кўриб чиқиш 
мумкин эмас. Бунда муайян хулқ­атвор қоидалари доим халқаро­ҳуқуқий 
актлар ва одатлар кўринишида расмийлаштирилади, ҳар қайси принцип эса, 
у ёки бу халқаро актда бирор бир норма кўринишида расмийлаштирилиши 
мумкин, бироқ у ўзининг аниқ ифодасини топмасдан, нормалар йиғиндиси 
сифатида намоён бўлиши мумкин ва уларни яхлит ҳолда ўрганиш уларнинг 
муайян принципга мувофиқ келиши тўғрисида фикр юритишга имкон беради. 
Айнан мана шунинг учун принципларнинг бевосита нормаларда акс этиши ёки 


93
норма ларнинг у ёки бу принципдан келиб чиқадиган қоидаларга бўйсунишига 
қарамасдан, халқаро ҳуқуқ нормалари ва принциплари фарқланади.
Халқаро ҳуқуқнинг мажбурий кучга кириши учун давлатларнинг халқаро 
мулоқотнинг маълум тарихий даври халқларининг ҳуқуқий онгига мос келув-
чи муайян қоидаларини ўрнатиш ёки тан олиш тўғрисидаги ихтиёрий, аниқ 
ифодаланган ёки сўзсиз қабул қилинган умумий ёки алоҳида шартномаси асос 
бўлади. Давлатларнинг ушбу келишуви бирор бир расман белгиланган ёзма 
ёки оғзаки шартнома ишлаб чиқиладими ёки бир хил кўринишдаги амалиёт­
дан келиб чиқадиган ҳуқуқий одат пайдо бўладими, бундан қатъи назар, улар 
ўртасидаги келишув ҳисобланади. Бу каби келишувга зарурият унинг томо-
нидан ўрнатилган муайян нормаларга риоя этиш зарурияти каби ижтимоий 
тараққиётнинг турли­туман халқаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш 
талабидан келиб чиқадиган объектив қонуниятлари билан белгиланади.
Шунинг учун халқаро­ҳуқуқий актлардаги ҳолатларнинг ижроси давлатлар-
нинг уларни қўллашга ихтиёрий равишда розилик билдиришларига асосланади. 
Бунда нафақат мажбурий, балки тавсиявий халқаро­ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. Бажарилиши шарт бўлган нормалар икки томон-
лама ва кўп томонлама халқаро шартномалардан (улар шартнома, битим, пакт, 
конвенция каби турли номлар билан аталишлари мумкин) ва халқаро ҳуқуқий 
одатга айланади. Халқаро шартномалар асосида тузиладиган муайян орган-
лар, шу жумладан, баъзи халқаро ташкилотларнинг алоҳида органлари томо-
нидан чиқарилган актларда баён этилган кўрсатмаларнинг бажарилиши ҳам 
мажбурий бўлиши мумкин. Масалан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси.
Тавсиявий актлар турли халқаро конференциялар ва бошқа форумларда, шунинг-
дек, халқаро ташкилотлар негизида тузиладиган органлар, шу жумладан, халқаро 
ташкилотларнинг органлари томонидан қабул қилинади. Масалан, БМТ Бош Ассам-
блеясининг резолюциялари тавсиявий характерга эга. Тавсиявий характер даги 
актлар фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги ҳамда ижтимоий, иқтисодий 
ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактлар, ирқий дискриминациянинг барча 
шаклларини йўқ қилиш тўғрисидаги, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги ва баъзи бир 
бошқа кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ равишда ташкил этила-
диган БМТ шартнома қўмиталари томонидан ҳам қабул қилиши мумкин.
Халқаро тавсиявий актларнинг расман мажбурий юридик кучга эга эмасликлари-
га қарамай, давлатлар уларда акс эттирилган ҳолатларни буткул рад эта олмайдилар, 
чунки уларнинг ўзлари ушбу ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва бирор бир халқаро 
конференция ёки бошқа турдаги форумда қабул қилишда бевосита қатнашадилар 
ёҳуд у ёки бу масала бўйича тавсиявий қарорларни қабул қилишга лаёқатли орган-
ларни тузишни назарда тутувчи халқаро шартномадаги томонлар бўладилар.
Турли давлатларнинг судлари халқаро­ҳуқуқий ҳужжатларнинг тавсиявий 
характердаги ҳолатларини ўз қарорларини асослаш учун қўшимча манба сифа-
тида қўллаган вақтлари ҳам бўлган. Агар давлат анча узоқ муддат давомида 
у ёки бу тавсиявий қарорлар ҳолатларига амал қилиб келса, бундай ҳолатлар 
халқаро­ҳуқуқий одат нормаларига айланиб кетиши ҳеч гап эмас.


94
Давлатларнинг муайян хулқ­атвор стандартларини акс эттирувчи халқаро­
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда у ёки бу даражада ишти-
рок этишлари эътиборга олинса, уларни қандайдир ташқаридан зўрлаб кири-
тилган стандартлар деб баҳолаш мумкин эмас. Бундай халқаро стандартларнинг 
айнан турли давлатлар нуқтаи назарларини мувофиқлаштириш натижасида 
ишлаб чиқилиши сабабли мазкур стандартлар уларни ишлаб чиқиш ва қабул 
қилишда иштирок этган мамлакатлар томонидан риоя этилишига розилик бил-
дирилган хулқ­атвор қоидаларининг минимал йиғиндисидан иборат бўлади.
Тарихий тараққиёт натижасида ҳуқуқий онг нуқтаи назаридан бир бирига 
яқин бўлиб қолган давлатлар учун бир хил ва батафсил баён этилган хулқ­атвор 
қоидаларини ишлаб чиқиш, табиийки, қийинчилик туғдирмайди. Шунинг учун 
универсал стандартлар, яъни турли қитъаларда жойлашган давлатлар қўшилган 
ва қолган бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкин бўлган ҳужжатларда қайд 
этилган стандартлар, одатда, ҳудудий халқаро сатндартлар, яъни у ёки бу гео-
график ҳудуд, масалан, Европа, Америка ёки Африка, чегарасида жойлашган 
давлатлар қўшилган ҳужжатларда акс эттирилган стандартларга қараганда 
умумийроқ табиатга эга бўлади.
Баъзи халқаро стандартларнинг барча давлатлар томонидан қўлланиши мумкин 
бўлса, бошқаларини баъзи давлатлар ўз миллий ҳуқуқий тизимлари амалиёти га 
тадбиқ этиш олдида турибдилар, айрим стандартлар эса, муайян давлатлар учун 
босиб ўтилган босқич ҳисобланади ва улар ўз умуммиллий даражаларида янада 
юқорироқ андозаларга амал қиладилар. Масалан, айрим институтлар тарихан 
пайдо бўлгач, бошқа мамлакатларга ёйилиб, халқаро тан олинган стандартларга 
айлангунга қадар маълум муддат чекланган миқдордаги давлатлар доирасида 
фаолият кўрсатганлар. Шу муносабат билан, албатта, халқаро стандарт ларни ҳар 
бир алоҳида давлатда амал қилувчи ҳар қандай қоидадан беқиёс устун турув-
чи бир нарсадан иборат деб қабул қилиш мумкин эмас. Шу билан бир қаторда 
халқаро стандартлар мамлакат ичидаги турли институларнинг, хусусан, адолат-
ли судловни амалга оширишнинг ҳуқуқий тартиботини ривожлантиришнинг 
йўналишларини белгилашда маёқ вазифасини бажарадилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқадиммасида умумэътироф 
этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунлардан устунлиги қайд 
этилган. Ушбу конституциявий ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг амал-
даги барча кодекслари ва қонунларида агар Ўзбекистон Республикаси халқаро 
шартномасида тегишли қонунда назарда тутилган қоидалардан ўзга қоидалар 
ўрнатилган бўлса, халқаро шартнома қоидаларининг қўлланиши кўрсатиб ўтилган.


95
7­БОБ.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish