Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ҳуқуқий кафолатлар деганда



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Ҳуқуқий кафолатлар деганда, инсон ҳуқуқ, эркинликлар, мажбуриятла-
рини ҳуқуқ нормасида қайд этилиши, давлат ва халқаро ҳамжамият институт­
ларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан уларнинг таъминланиши, 
сақланиши ва ҳимоясини тушуниш мумкин. Қонунда ушбуни таъминлашга 
қаратилган чоралар ҳуқуқий кафолатдир.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ривож-
ланиши у ёки бу ҳуқуқларнинг кафолатларини ўз ичига олган бир қатор қонун 
ҳужжтларининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ.
“Тадбиркорлик фаолияти кафолатлари тўғрисида”, “Нодавлат, нотижорат 
ташкилотлар фаолияти кафолатлари тўғрисида”, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари 
тўғрисида”, “Журналистик фаолият кафолатларитўғрисида”, “Фуқароларнинг 
сайлов ҳуқуқлари тўғрисида” ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси судда иш юритишининг демократик 
тамойилларини, суд тартибида ҳуқуқий жавобгарликка тортилаётган шахслар-
га нисбатан инсоний муносабатни кафолатлайди. Ҳуқуқий кафолатлар фуқаро 
ва инсон ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаб берувчи, амалда-
ги қонунчиликда ўз аксини топадиган, кўрсатилагн ҳуқуқ ва эркинликларни 
аниқлаштириб берадиган барча чораларни қамраб олади. Ҳуқуқий кафолатлар-
нинг бошқа кафолат турларидан фарқи қуйидагичадир. Агар, иқтисодий, сиёсий, 
ижтимоий­ахлоқий кафолатлар фуқаро ва инсон ҳуқуқларининг амалга оши-
ришида илк қадам бўлса, ҳуқуқий кафолатлар шахснинг ҳуқуқларининг аниқ 
амалга ошириши ва бу ҳуқуқларни тажовузлардан ҳимоя этишга қаратилгандир.


97
Инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳуқуқ ва эркинликлар таъминотининг 
ҳуқуқий чоралари энг катта қизиқишга эгадир. Баъзи бир муаллифлар 
ҳуқуқий кафолатлар деганда кенг институтлар ва модий ва процессуал модда­
лар тизимини тушунадилар, улар субъектив ҳуқуқларни таъминлаш тизими 
фақатгина ҳуқуқ ўрнатувчи ва ҳуқуқни тикловчи нормалардан иборат ҳуқуқий 
кафолатлар орқалигина ишлаши мумкин деб ҳисоблашади.
Айнан давлат­ҳуқуқ мажмуасининг турли қисмларининг биргаликда хиз-
мат қилиши орқали ҳуқуқий кафолатларнинг алоҳида қисмлари, тузилмала-
ри ўзининг ҳимоявий вазифасини амалда бажариши мумкин.
Мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳатти­ҳаракатлари устидан маъмурий 
ва суд тартибида шикоят қилиш тартиби мавжуд. Бу тартиб ва у билан боғлиқ 
жараёнлар қонун даражасида кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари институцио-
нал даражада ушбу механизмнинг ишлашини таъминловчи органлар ва муас-
саслар мавжуд. Фуқаро ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун юқори турувчи 
органга, мансабдор шахс ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Барча нормалар ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари 
ҳисобланмайди, фақатгина ўзида ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва улар бузилган 
тақдирда, уларни тиклаш бўйича чора­тадбирларни кўзда тутувчи нормаларги-
на, ҳуқуқий кафолатлардир. Қонунчилик фақатгина фуқаролар ҳуқуқларни ҳимоя 
қилиш механизмининг турғун элементларини кафолатлар тизими билан ўз норма­
ларида акс эттиради. Ушбу механизмнинг самарали ишлаши давлат ҳокимияти 
органининг тер тўкиб ишлаши, амалдорларнинг ўз мансаб вазифадарини бажа-
риш чоғида ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни ошириш, 
шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксалишига боғлиқдир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish