6.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инсон ҳуқуқлари
ва эркинликлари халқаро стандартларининг мустаҳкамланиши
Ҳуқуқий давлатчилик йўлида Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий
қонунчилигида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашни устувор вази-
фа сифатида белгилаб олди. Ўзбекистон Республикасида давлат хокимияти ни
суверенитетини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ устунлигини тасдиқланиши ҳуқуқий
давлатчиликнинг чамбарчас ўзаро алоқадорлигини ифодалайди.
1991 йил 31 август куни ўзининг давлат мустақиллигини эълон қилар экан,
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ваколатларини қонунчилик, ижро
ва суд тармоқларига бўлиниши принципи асосида асосий давлат институтла-
рини шакллантиришга киришди. Ижтимоийиқтисодий ва сиёсийҳуқуқий
муносабатларни муваффақиятли ривожлантириш мақсадида инсон ҳуқуқлари
ва эркинликлари бўйича миллий тизимни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришнинг зарурияти
вужудга келди. Бунга қуйидаги омиллар ёрдам берди:
биринчидан, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати соҳасида ўзининг
янгиланиш ва тараққиёт йўли танлаб олиши;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган
ташкилотларига ўхшаш универсал халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кири-
ши, шунингдек етакчи минтақавий халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол
иштирок этиши;
учинчидан, Ўзбекистон Республикасини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асо-
сий ҳужжатларга, авваломбор БМТнинг олтита асосий халқаро шартномала-
рига қўшилиши.
Қайд этиш керакки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимлар
ва механизмларни ривожлантириш бирор бир дават ёки халқаро ташкилот-
га ёқиш учунгина амалга оширилгани йўқ. Мустақил Ўзбекистоннинг бош
вазифаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига сўзсиз амал
қилиш ва демократик ҳуқуқий давлат қуришдир.
Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик тизими шакллан-
ган бўлиб, унга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар
тўғрисидаги қонунлар киради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликнинг ядроси ва асоси Ўзбекистон Респу-
бликаси Конституцияси ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига катта аҳамият билдири-
либ, ўзбек парламенти Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон
қилинганидан сўнг, бу ҳужжатни биринчи халқаро шартнома сифатида
ратификация қилди ва шу билан ўзининг ички ва ташқи сиёсатида устувор
90
йўналиш сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг халқаро каталоги-
ни мустаҳкамлаб қўйди.
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган мустақил Ўзбекистон Республикаси-
нинг биринчи Конституцияси мамлакатимизда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолати ҳисобланади.
Суверен, демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат, инсон ҳуқуқлари бўйича
умумэътироф этилган халқаро принциплар ва нормаларга содиқ давлат сифати-
да Ўзбекистон Республикаси биринчи навбатда ўз Конституцияси нормаларининг
учдан бир қисмидан кўпини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни
таъминлаш масалаларига бағишлаб, инсон ҳуқуқлари ва эркинлик ларининг усту-
ворлигини конституциявий даражада мустаҳкамлади ва аввалги тузумда шакллан-
ган инсон ҳуқуқлари устидан давлат манфаатлари устунлигини бартараф этди.
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қилади. Биз учун
Конституция жинси, ирқи, миллати, дини, сиёсий ва диний эътиқоди, мулкий
ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, жамоат бирлашмаларига аъзолиги ва бошқа
шахсий ёки ижтимоий характердаги шартшароитлар ва ҳолатларидан қатъи
назар барчанинг қонун ва суд олдидаги, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркин-
ликларда тенглигини кафолатлаши энг муҳимдир.
Хусусий мулкни конституциявий мустаҳкамлаб қўйилиши муҳим аҳамият
касб этади. Олдинлари инкор этилиб келинган хусусий мулк, энди Ўзбекистон
Республикасида инсоннинг ажралмас ҳуқуқи, унинг фаровонлиги, ишбилар-
монлиги ва ижодий фаоллигининг табиий манбаи сифатида эътироф этила-
ди ва кафолатланади, унинг иқтисодий ва шахсий дахлсизлигининг кафолати
ҳисобланди. Мулк даҳлсиздир ва ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз мулкидан
маҳрум қилиниши мумкин эмас, мулк фақатгина қонунда назарда тутилган
ҳоллардагина (ҳуқуқбузарлик қуроли ва воситаси сифатида) мусодара қилиниши
мумкин. Ўзбекистон Конституцияси хусусий мулкни эътироф этиш ва уни дав-
лат мулки шакли билан бир қаторда тенг равишда ҳимоя қилиш тўғрисидаги
принципиал янги ва муҳим ҳуқуқий нормани ўрнатди, ҳар кимнинг мулкка
эга бўлиш, мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни
тасарруф этиши мумкинлиги ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди.
Меҳнат эркинлигига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаб, Конституция фуқароларни
мажбурий меҳнатга жалб этишни тақиқлаб қўйди, ҳар ким эркин касб тан-
лаш ҳуқуқига эга.
Аёлларни сиёсатда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги замонавий
қонунчилик базаси аёлларни эркаклар билан бир қаторга тенг қўяди. Бизнинг
парламентимизда аёллар бор, бизда аёлҳокимлар, ҳоким муовинлари, вазир-
лар ўринбосарлари бор, 200 дан ортиқ аёллар нодавлат ташкилотларида фао-
лият кўрсатмоқда. Бироқ, парламентда, ҳукуматда ва суд тизимида аёллар
иштироки етарли даражада бўлиши учун ҳали кўп ишлар қилиниши лозим.
Ўзбекистоннинг давлат сиёсати миллатчиликни, ирқчиликни, геноцидни,
халқларни зўрлик билан ҳайдаб чиқариш ёки кўчиришни, бошқа халқларни
камситишни ва ассимилация қилувчи сиёсатни тўла инкор этади.
91
Шундай қилиб, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг конституциявий ва зарурий қонунчилик асослари яратилган.
Конституция қоидалари асосида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклашнинг қуйидаги
усуллари ривожланиб бормоқда:
Do'stlaringiz bilan baham: |