Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   226
Bog'liq
pravo uz

биринчидан, ҳар қандай халқаро ҳуқуқ нормаси каби, умумэътироф этил-
ган норма хулқ­атвор қоидалари бўлиб, унинг мазмуни давлатларнинг хоҳиш­
ирода ларини мувофиқлаштириш натижасида белгиланиб, улар томонидан шу 
кўринишда ўз хоҳишларига кўра қабул қилинади;
иккинчидан, умуэътироф этилган нормалар бу турли мамлакатлар учун уму-
мий бўлган ҳуқуқ нормалари бўлиб, улар турли давлатлар томонидан тан олинади;


81
учинчидан, умумэътироф этилган нормалар барча давлатларни қамраб ола-
диган ёки қамраб олиши зарур бўлган ҳуқуқий тизим элементларидир. Булар 
барча давлатлар учун умумий бўлган, ушбу давлатларнинг барчаси учун бир-
дек қўлланадаган халқаро ҳуқуқ нормаларидир.
Мазкур белгиларни ҳисобга олган ҳолда мазкур тушунчага қуйидагича таъриф 
беришимиз мумкин: Умумэътироф этилган норма — давлатлар ҳамкорлигининг 
эришилган даражасини мустаҳкамловчи, юзага келган муаммоларни ечишда 
ўзаро мафаатлардорликни таъминлайдиган ва барча ёки кўпчилик давлатлар 
томонидан умумий деб тан олинадиган хулқ­атвор қоидаларидир.
Барча учун умумий бўлган нормалар, биринчи навбатда, ҳукуматлараро 
универсал ташкилотлар (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисос-
лашган муассасалари, Интерпол ва бошқалар) ва бутунжаҳон конференцияла-
ри доирасида қабул қилинадиган ҳужжатлардан ўрин оласа, маҳаллий норма-
лар асосан ҳудудий ташкилотлар ва конференцияларнинг (Америка давлатла-
ри ташкилоти, Европа кенгаши, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкило-
ти) ҳужжатларида акс этади.
Барча дунё халқларининг жамоавий тажрибаси ва умумий меросидан ажра-
тиб олинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари 
бўйича халқаро пактлар инсон ҳуқуқлари соҳасида барча халқлар ва давлат-
лар учун умумий бўлган хулқ­атвор стандартларини ташкил этадилар.
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари қуйидаги учта 
манбада мустаҳкамлаб қўйилган: БМТ Низоми, 1970 йилда қабул қилинган 
Халқаро ҳуқуқ принциплари декларацияси ва 1975 йилда қабул қилинган 
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича кенгашнинг хулоса акти. Таъкид-
лаш жоизки, умумэътироф этилган принциплар ўзаро алоқадорлик белгила-
рига эга. Масалан, 1970 йилда қабул қилинган Халқаро ҳуқуқ принциплари 
декларациясида айтилишича, “... талқин этиш ва қўллашда принциплар ўзаро 
алоқадорликдадирлар ва ҳар бир принцип бошқа барча принциплар қуршовида 
кўриб чиқилиши лозим”. Шунинг каби ЕХХКнинг хулоса актида таъкидла-
нишича баён этилган принципларни “қўллашда ҳар бири бошқаларини эъти-
борга олган ҳолда талқи этилади”.
1970 йилги Халқаро ҳуқуқ принциплари декларацияси ва 1975 йилги Европа да 
хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг хулоса акти мазмунларининг таҳлили 
халқаро ҳуқуқнинг қуйидаги умумэътироф этилган принципларининг ўзаро 
алоқадорликда эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради:
1) ўзаро тотувликда ҳаёт кечириш;
2) куч ишлатиш ёки куч билан қўрқитишдан ўзаро воз кечиш, ички ишлар-
га аралашмаслик;
3) халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
4) давлатлараро ҳамкорлик;
5) тенг ҳуқуқлилик ва ўз тақдирини ўзи белгилаш;
6) давлатларнинг суверен тенглиги;
7) давлатлар томонидан мажбуриятларнинг сидқидилдан бажарилиши;


82
8) давлатлар ҳудудларининг дахлсизлиги;
9) инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига ҳурмат.
Халқаро ҳуқуқ принципларининг умумэътироф этилган нормалар ўрасидаги 
ўзига хос ўрнини алоҳида қайд этиш лозим. Бу халқаро ҳуқуқнинг энг 
муҳим, энг умумий, умумэътироф этилган императив нормаларидир. Улар 
халқаро ҳуқуқнинг энг барқарор ўзагини ташкил этиш билан бирга халқаро 
қонунчиликнинг мезони ҳам ҳисобланади. Барча халқаро шарномалар ва одат-
лар юридик жиҳатдан ҳақиқий ва мажбурий бўлиши учун халқаро ҳуқуқнинг 
асосий принципларига мос келиши лозим, уларнинг мазмунида ноаниқлик 
бўлган тақдирда, уларни асосий принциплардан келиб чиққан ҳолда талқин 
этиш керак.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги барча халқаро­ҳуқуқий ҳужжатларни икки-
та катта гуруҳга бўлиш мумкин — декларациялар ва конвенциялар (пактлар).

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish