85
алоқада”, бироқ яна қуйидагича ҳам қайд этилади “миллий ва диний хусусият-
лар ҳамда турли тарихий, маданий ва диний ўзига хосликларнинг аҳамиятини
эътиборга олиш керак бўлсада, давлат ўзининг сиёсий, иқтисодий ва мада-
ний тизими қандай бўлишидан қатъи назар барча инсон ҳуқуқлари ва асосий
эркинликларни рағбатлантириш ва уларни ҳимоя қилиш мажбурияти ни зим-
масига олади”.
Мазкур ҳолатда инсон ҳуқуқларининг универсаллиги тўғрисида (универ-
сализм тўғрисида эмас) гап бормоқда. Бошқача айтганда, инсон ҳуқуқлари
мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқий нормалар универсал бўлиши лозим, бироқ
бу дегани барча ҳолатларда ҳам улар мутлақ бир хил шарҳланиши лозим дега-
ни эмас. Бўлмаса, 1993 йилги Вена декларацияси ва Ҳаракат дастурига мил-
лий минтақавий хусусиятни ва турли тарихий, маданий ва диний ўзига хос-
ликларни ҳисобга олишнинг зарурияти тўғрисидаги қоидани киритишнинг
маъноси бўлмас эди.
Турли тарихий, маданий ва диний ўзига хосликларни ҳисобга олиб инсон
ҳуқуқларининг универсаллигини талқин қилиш мақсадида халқаро шартнома-
ларнинг у ёки бу қоидаларини жамиятнинг аҳлоқий қадриятлари билан боғлиқ
равишда тушунтиришигача бўлган даражада давлатнинг ҳаракат қила олиши
эркинлигини кўзда тутувчи ўз ихтиёрига кўра иш
тута олиш эркинлигининг
чегарасигача бўлган доктринадан фойдаланиши мумкин бўлар эди. Халқаро
шартномаларнинг кўплаб қоидалари жуда юқори даражада мавҳумлаштириб
шакллантирилганлиги, уларни маҳаллий аҳлоқий ва маданий стандартлар
нуқтаи назардан тушунтириш имкониятини беради.
Халқаро ва миллий (давлат ички) ҳуқуқнинг нисбати ва ўзаро таъсири
муаммоси юриспруденциянинг бугунги энг муҳим ва мураккаб муаммола-
ридан бирини ташкил этади. Унинг амалий аҳамияти давлат органлари учун
ҳам, ҳар бир инсон учун ҳам сўзсиз ошиб бормоқда. Асосий инсон ҳуқуқлари
халқаро ҳуқуқ нормалари билан белгиланишини эслашнинг ўзи ҳам етарлидир.
Халқаро ҳуқуқнинг ривожланиши, унинг миллий ҳуқуқ билан ўзаро таъси-
рининг чуқурлашиб бориши ижтимоий ҳаётнинг байналминаллашуви билан
ҳам белгиланмоқда. Дунёнинг ўзаро боғлиқлиги ва ягоналиги миллий сиёсий
ҳуқуқий тизимлар ягона глобал тизимнинг қисмлари сифатида, бир бирлари
билан ҳам, шунингдек бутун халқаро муносабатлар тизими билан ҳам ўзаро
алоқадорлигини англатади. Ички вазифаларни ҳал этиш ривожланиб бораёт-
ган ташқи муҳит билан алоқадорлигига боғлиқдир.
Давлатларнинг суверен тенглиги принципига мувофиқ ҳар бир давлат
ўзининг ҳуқуқий тизимини ўзи эркин танлаши ва шундай экан, ўз ҳуқуқий
тизимини халқаро ҳуқуқ билан ўзаро таъсир қилиш тартибини белгилаши
мумкин. Шу билан бир қаторда, суверен тенглик принципи ҳар бир давлат
ўзининг халқаро мажбуриятларини тўлиқ ва виждонан бажариши мажбурия-
тини ҳам белгилаб беради.
Мазкур қоидаларда анчадан бери эътироф этилган қоида ҳам ўз аксини топ-
ган, унга кўра халқаро ҳуқуқ давлатга мажбурият юклайди, уларни мамлакат
86
ичида рўёбга чиқаришнинг тартиби эса, агар халқароҳуқуқий нормаларда
бошқача келишилмаган бўлса, миллий ҳуқуқ билан белгиланади.
Миллий даражада амалга ошириладиган нормаларнинг сонини ошиб бориши
билан бирга янги ҳолатлар ҳам пайдо бўлмоқда. Мисол учун, инсон ҳуқуқлари
тўғрисидаги, жиноятларнинг айрим турлари тўғрисидаги халқаро нормалар-
нинг рўёбга чиқаришни тегишли равишда қонунларни қабул қилмасдан амалга
ошириб бўлмайди. Натижада давлат бундай нормаларга қўшилар экан, тегиш-
ли қонунларни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Умуман олганда, давлат ўз ҳуқуқий тизимини ўзи яратиши ва шундай қи
либ халқаро мажбуриятларининг бажаришини таъминлаши лозим. Давлат да
инсон ҳуқуқларига ва ҳуқуқ ҳукмронлигига асосланган демократик бошқарув
ўрнатиладиган шароитлардагина тинчлик ва халқароҳуқуқий тартибот ишонч
ли равишда таъминлаб берилиши мумкин. Халқаро ҳаётдаги демократия
ва қонунийликка давлатнинг ичидаги демократия ва қонунийликсиз эришиб
бўлмайди.
Шундай қилиб, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар халқаро шар-
тномаларда мустаҳкамлаб қўйилган, юридик кучга кирган ва давлатнинг
олий қонунчилик органи томонидан ратификация қилиниб, унга мувофиқ мил-
лий қонунчиликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган
қоидалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: