Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   226
Bog'liq
pravo uz

биринчидан, тегишли давлат органларига шикоят билан мурожаат қилиш, 
фуқаро шикоятини ўрнатилган тартибда қабул қилиш, кўриб чиқиш ва муро-
жаат қилувчининг далилларини текшириш ҳамда мурожаат қилувчининг 
ҳуқуқларини тиклаш учун унга текшириш йўли билан қабул қилинган чора­
тадбирлар тўғрисида ёзма жавоб йўллаш орқали амалга оширилади;
иккинчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний хат-
ти ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан судга ариза билан мурожаат қилиш 
(суд ҳимояси);
учинчидан, агар фуқаро томонидан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг 
юқорида кўрсатилган восита ва услубларидан фойдаланиб бўлинган тақдирда 
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га фуқаронинг 
бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари юзасидан шикоят билан мурожаат қилиши 
(суддан ташқари ҳимоя). Омбудсман Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 
ва унинг ҳудудидаги чет эл фуқароларидан, фуқаролиги бўлмаган шахслар-
дан келиб тушадиган шикоятларни кўриб чиқиши ва шикоят бўйича ўз тек-
ширувларини ўтказишга ҳақлидир. Омбудсман суднинг ваколатига кирувчи 
масалаларни кўриб чиқмайди. Мурожаат қилувчининг важларини текшириб 
бўлгандан сўнг, Омбудсман мурожаат қилувчининг бузилган ҳуқуқларини 
тиклаш бўйича тавсияларини ўз ичига олган хулосасини тегишли давлат орга-
нига жўнатади;
тўртинчидан, вазирликлар ва идоралар, муассасалар ва ташкилотлар, 
ҳокимларнинг қонунларни ижро этиши устидан назорат қилувчи, яна шунинг-
дек жиноятни дастлабки тергов қилиш, жазони ижро этиш жойларида озод-
ликдан маҳрум этилганларни сақлаш устидан назорат қилувчи прокуратура 
органларига мурожаат қилиш. Прокуратура органлари фуқароларнинг ариза­
лари ва шикоятларини кўриб чиқади ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш 
бўйича чоралар кўради;
бешинчидан, фуқароларнинг бузилган конституциявий ҳуқуқлари ва эркин-
ликларини объектив ва ҳар томонлама кўриб чиқиб, улар бўйича қонунчиликка 
мувофиқ равишда чора­тадбирлар кўриши йўли билан Ўзбекистон Республика­
си Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаб беришга ваколатли бўлган 
адлия органларига мурожаат қилиш;
олтинчидан, адвокатнинг мустақиллиги, профессионал этикага қатъий 
амал қилиши, адвокатлик сири принциплари асосида, қонунчилик билан 
тақиқланмаган ҳимоя услублари ва воситаларини қўллаб жисмоний ва юри-
дик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган адвокатура органларига муро-
жаат қилиш;


92
еттинчидан, ўз Уставларига мос равишда ўз аъзоларининг (иштирокчила-
рининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳақли бўлган нодавлат ташкилотлар-
га мурожаат қилиш. Мисол учун, Нодавлат нотижорат ташкилотлари мил-
лий ассоциациясининг вазифаларига ННТларга ҳар томонлама кўмаклашиш 
ва уларнинг устав фаолиятига, жамият ҳаётининг барча соҳаларида уларнинг 
ролини оширишга кўмаклашиш киради.
Ҳуқуқий давлатчиликни қуриш йўлида Ўзбекистон Республикаси инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш устувор, деб ҳисобланган ўзининг 
миллий қонунчилигини шакллантирмоқда.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish