Декларация (лотинча declaration — эълон қилиш, эътироф этиш) мажбу-
рий кучга эга эмас, бу — тавсиялардир. Унда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
асосий принциплар, дастурий қоидалар эътироф этилади.
Конвенция (лотинча conventio — шартнома, келишув) — бирор бир махсус
масала юзасидан халқаро келишув бўлиб, одатда у унга қўшилган (имзолаган,
ратификация қилган) давлатлар учун мажбурий кучга эга бўлади.
Пакт — конвенциянинг ўзи, лекин мазмунан хилма хил.
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид
халқаро шартномалари мамлакатнинг Олий Мажлиси томонидан ратифика-
ция қилинади. Ўзбекистон учун халқаро шартноманинг кучга киритилиши
жараёни уни расман эълон қилиш билан якун топади.
Ўзбекистон учун кучга кирган, яъни ратификация қилинган ва тегишли тар-
тибда эълон қилинган халқаро шартномалар юридик жиҳатдан мажбурий акт-
лар ҳисобланиб, улардаги умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари принципла-
ри ва нормалари Ўзбекистон жиноят процессида акс эттирилган бўлиши лозим.
83
6БОБ.
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР.
ИНСОН ВА ФУҚАРО ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ТИЗИМИ,
УНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА
МУСТАҲКАМЛАНИШИ.
6.1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар тушунчаси
Инсон ҳуқуқлари соҳасида стандарт тушунчаси халқаро ҳужжатларда
мустаҳ камлаб қўйилган мажбурий талабларни, нормаларни билдиради.
Маълум ки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси юридик мажбурий
ҳужжат ҳисобланмайди, бироқ унда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари
стандарт ларнинг ёрқин мисоли ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларациясидаги стандартлар инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ учун,
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий тизимни яратиш учун асос ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлар қайси халқаро ташкилот доираси-
да қабул қилинганлигига қараб, универсал ташкилотлар — БМТ доирасида
қабул қилинган универсал стандартларга ва минтақавий стандартларга (мисол
учун, Европа Кенгаши доирасида қабул қилинган — Европа Кенгаши стандарт
ларига) бўлинади. Универсал ва минтақавий стандартлар ўртасида қарама
қаршиликлар йўқ, балки кўпроқ бу изчиллик, мувофиқликдир. Минтақавий
стандартлар инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалардаги инсон
ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни ҳамда уларни ҳимоя қилишни
янада мустаҳкамлашга кўмаклишиши лозим. Минтақавий стандартлар маҳаллий
бўлиб, минтақадаги мамлакатларнинг тарихий анъаналари, маданияти, ривож-
ланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда универсал стандартларга нисбатан
янада аниқроқ ва кучлироқ нормалар ўрнатади.
Миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга
мувофиқ келиши талаби инсон ҳуқуқлари бўйича шартномаларнинг иштрок-
чилари учун энг қаттиқ талаблардан ҳисобланади.
Халқаро ҳуқуқда
1
инсон ҳуқуқлари (инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
стандарт лар) барча давлатлар ҳамда давлатнинг жамоат тартибини сақлаш
(муҳофаза қилиш) бўйича, уларнинг мансабдор шахслари ҳисобланган ҳуқуқни
1 Қаранг: Саидов А. Х., Международное право по права человека./ Отв.ред Б. Н. Топорин М. —
2004
84
муҳофаза қилувчи органларини ҳам қамраб олувчи бу давлатларнинг вакил-
лари учун юридик мажбурий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |