Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Инсон ва халқлар ҳуқуқлари Африка хартияси муқадиммаси ва 68



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Инсон ва халқлар ҳуқуқлари Африка хартияси муқадиммаси ва 68 
моддадан иборат 3 қисмдан ташкил топган. I қисм ҳуқуқ ва мажбуриятлар-
га бағишланган бўлиб, инсон ва халқлар ҳуқуқлари (1–26­моддалар) ва маж-
буриятлар (27–29­моддалар) баён қилинган икки бобга ажратилган. II қисм 
кафолатларга бағишланган бўлиб, инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Афри-
ка Комиссияини ташкил қилиш (30–44­моддалар), Комиссиянинг ваколатла-
ри, унинг ўз функцияларини амалга ошириш жараёни ва принципларига оид 
(45–63­моддалар) уч бобга ажратилган.
Мазмунан Африка хартиясини иккита асосий қисм: халқар ҳуқуқлари 
ва шахснинг индивидуал ҳуқуқларига ажратиш мумкин.
Африка хартияси декларациялар, конвенциялар шунингдек БМТнинг ва унинг 
махсус муассасаларининг бошқа ҳужжатларида, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари 
умумжаҳон Декларацияси, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро пактлар, 
бошқа минтақавий ташкилотлар ҳужжатларидаги қоидаларга таянади. Кўпгина 
инсон ҳуқуқлари бўйича энг муҳим қоидалар аниқлаштирилиб, ўзларининг 
кейинги такомиллашувларини Африка қитъасининг хусусиятларини инобат-
га олган ҳолда Хартияда акс эттирилди.
Инсон ва халқлар ҳуқуқлари Африка хартиясида ва бошқа амалда бўлган 
халқаро ҳужжатларда мавжуд бўлган инсон ва халқлар ҳуқуқлари ўртасида 


78
чегара белгилаш лозим бўлиб, бунда нима Хартияга қадар ўрнатилган ва нима 
биринчи марта Хартияда ўрнатилганлигига алоҳида эътибор қаратиш жоиз.
Инсон ва халқлар ҳуқуқлари Африка хартиясида ва бошқа халқаро ҳужжат­
ларда мустаҳкамланган халқлар ҳуқуқларини таҳлил қилиб, уларнинг бар-
часи африка мамлакатлари олдида турган нисбатан муҳим вазифа ларни 
ҳал қилишга: сиёсий ва иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлаш, жами-
ёт ҳаётининг барча соҳаларини деколонизация қилиш, бирдамлик ва ўзаро 
манфаатдорликка асосланган африкалараро ҳамкорликни ривожлантириш, 
қитъадаги можароли вазиятларни тартибга солиш, халқаро иқтисодий муноса-
батларни қайта қуришга қаратилганлигини фарқлаш қийинчилик туғдирмайди.
Бундан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, Африка хартияси баъзи 
халқлар ҳуқуқлари таркибига қатор янги элементларни олиб келди. Маса-
лан, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи, яъни бир халқнинг бошқа халқ усти-
дан ҳукмронлиги “сиёсий, иқтисодий ҳукмронлик ёки маданият соҳасидаги 
ҳукмронлик” каби кенг маънода талқин қилиниши мустаҳкамланди. Хартия да 
ўзининг озодлиги учун халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳар қандай 
воситалар билан, ҳаттоки қуролли курашга қадар курашишнинг ҳуқуқийлиги 
кўрсатилди.
Эътироф этиш мумкинки, Африка хартияси ўзида бир қатор сиёсий 
ва фуқаролик, ижтимоий­иқтисодий ва маданий каби индивидуал инсон 
ҳуқуқлари бўйича халқаро универсал ва минтақавий ҳужжатларда тартибга 
солинган инсон ҳуқуқларини ҳам мужассамлаштирган. Хартияда бу ҳуқуқларни 
мустаҳкамловчи ушбу қоида африка тараққиётининг ўзига хосликларини 
инобатга олган ҳолда Африка хартиясида акс эттирилганлиги сабабли бошқа 
халқаро ҳужжатлардаги қоидалар билан айнан эмаслигини таъкидлаш лозим.
Шахс индивидуал ҳуқуқларини минтақа давлатларида амалга оширилиши-
нинг ўзига хослиги шунингдек, индивиднинг оила, жамият, давлат ва бошқа 
қонун билан тан олинган ташкилотлар ва умуман халқаро ҳамжамият олди-
даги муайян мажбуриятларини белгилашда ҳам инобатга олинган.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish