Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Жиноят процессида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   226
Bog'liq
pravo uz

5.6. Жиноят процессида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари 
принциплари ва нормалари
Ўзбекистон Конституцияси Муқадиммасида халқаро ҳуқуқ нормалари-
нинг миллий қонунчиликдан устун туришини тан олинади. Бундан ташқари, 
Жиноий­процессуал кодексда агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномасида қонунда назарда тутилган қоидалардан ўзга қоидалар белги-
ланган бўлса, халқаро шартнома қоидаларининг қўлланиши мустаҳкамлаб 
қўйилган. Шунга асосан Ўзбекистон Конституцияси ва Жиноий­процессуал 
кодекси халқаро ҳуқуқни инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш давлат ички тизими-
нинг манбаи деб тан олади, деган хулосага келиш мумкин.
Шу ўринда жиноят процесси фанида “халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф 
этилган принциплари ва нормалари” категориясининг ноаниқлиги ва ишлаб 
чиқилмаганлигини қайд этиш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги кунга қадар расман 
шарҳланган актларда ҳам “халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип­
лари ва нормалари” категориясининг мазмуни очиб берилмаган.
“Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари”нинг 
мавжудлигини ва аниқ норматив мазмунини ойдинлаштириш масаласи хатто 
ҳуқушунос олимлар ўрасида ҳам кўплаб бахс­мунозараларни келтириб чиқармоқда. 
Бундай вазиятнинг юзага келишига бир қатор омиллар, хусусан юридик адаби-
ётларда “халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормала-
ри” тушунчасининг моҳияти ҳақидаги фикрларнинг тарқоқлиги сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан принципиал аҳамиятга эга бўлган қуйидаги бир неча 
масалаларни ҳал этиш зарурияти туғилади:
биринчидан, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нор-
малари дейилганда нима тушунилади?
иккинчидан, ушбу принцип ва нормалар айнан қайси халқаро­ҳуқуқий 
ҳужатларда мустаҳкамланган?
Қайд этиш жоизки, тарихан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган 
принцип лари ва нормаларини ифодалашнинг бир неча шакллари вужудга кел-
ган. Халқаро­ҳуқуқий одат ва халқаро шартнома ушбу шакллар орасида энг 
асосий лари деб тан олинган.
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларининг 
белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish