Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   226
Bog'liq
pravo uz

7.3. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий 
ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий давлат 
ташкилотларига қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошида ваколатга эга бўлган 
инсон ҳуқуқлари бўйича орган (Омбудсман);
2) Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонунчилик 
мониторинги институти.
Вена декларацияси ҳамда Ҳаракат дастури асосида Ўзбекистон Республика­
сида инсон ҳуқуқлари бўйича қуйидаги миллий институтлар ташкил этилди: 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 
(Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий мар-
кази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонунчилик 
мониторинги Институти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқ ҳуқуқлари бўйича 
вакили (Омбудсман) инсон ҳуқуқлари бўйича мавжуд қонунчилик устидан 
унинг бажарилиши бўйича назорат функцияларини амалга оширишда муҳим 
роль ўйнайди ҳамда ўзига берилган ваколатлар ва воситалар асосида нафақат 
бузилган ҳуқуқларни тиклайди балки шу соҳадаги қонунчиликнинг ривож-
ланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 
(Омбудсман) инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш ва тўла амалга 
оширишда ва унинг келажакдаги ривожланиши йўлидаги давлат органлари, 


102
суд, хуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлигида фуқароларниннг 
мурожаатини кўриб чиқиши, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари бўйича юзага 
келган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни тикланиши ушбу орган-
нинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Ҳозирги даврда дунёдаги кўплаб мамлакатларда 100 дан ортиқ омбудсманлар 
ўз фаолиятини олиб бормоқда, бу омбудсманлар баъзи мамлакатлада: воситачи 
(медиатор), парламент қошидаги ваколатли орган номи билан, Ўзбекистонда 
эса инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) каби номланади.
Хорижий мамлакатлар тарихи ва амалиётида омбудсманнинг икки хил 
кўриниши мавжуд: парламент омбудсмани (Швеция, Буюк Британия) ва ижроия 
ҳокимияти омбудсмани (АҚШ, Франция, Канада).
Ижтимоий ночор аҳоли қатламларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида 
кўплаб мамлакатларда бола ҳуқуқлари, ҳарбийлар, касаллар масаласи бўйича 
ихтисослашган омбудсман ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошида ваколатга эга бўлган 
инсон ҳуқуқлари бўйича орган (Омбудсман) — бу инсон ҳуқуқлари бўйича 
холис ёрдам бериш учун яъни: норасмий, тезкор, бепул ҳаракат қила ола-
диган малакали орган сифатида фаолият олиб борувчи мансабдор шахс 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси омбудсманининг асосий вазифаси давлат органла-
ри фаолиятининг тўғри ва адолатли олиб борилишини таъминлаш ҳисобланади.
Омбудсман фуқароларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқади ва улар-
нинг қонун ҳамда халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳимоя қилиниши учун 
ктегишли давлат органларида кўриб чиқишига ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикаси омбудсманининг фаолияти, ваколати ва ҳуқуқий 
мақоми “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича 
вакили (омбудсман)” тўғрисидаги қонунда белгиланган. 
1996 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асоси-
да инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази халқаро 
ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этил-
ган принциплари ва меъёрларини, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 
қоидаларини ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фар-
монларини, давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлатга қарашли таҳлил, 
маслаҳат, идоралараро мувофиқлаштириш органи ҳисобланади.
Ушбу марказ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда алоқадор бўлган барча 
давлат ва нодавлат органларининг фаолиятини тартибга солиш мақсадида 
ташкил этилган.
Марказ инсон ҳуқуқлариниг миллий ва халқаро даражада ҳимоя қилиниши 
ҳамда таъминланишининг турли нуқтаи­назарларини ўрганади; БМТнинг кон-
венцион органларига инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажа-
рилиши ҳақида миллий маърузалар тайёрлайди; илмий ташрифлар, семинар-
лар, маърузаларни ташкиллаштиради; инсон ҳуқлари бўйича ўқув дастурла-


103
ри яратилишида ва унинг амалга оширилишида ўз ҳиссасини қўшади; инсон 
ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва тарқатади; инсон ҳуқуқлари 
соҳасидаги ташкилотлар ва халқаро марказлар билан техник ҳамкорлик ва ахбо-
рот алмашувини ривожланишида кўмаклашади;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таъминлашда ҳамда жамиятни демокра-
тизациялашда техник масалаларга ёрдам берувчи халқаро агентликларнинг 
фаолиятини тартибга солади; инсон ҳуқуқлари бузилиши масалалари бўйича 
аҳолидан мурожаат ва шикоятларни қабул қилади ва кўриб чиқади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish