Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


қилинган. Умумий кафолатлар — ҳуқуқни амалга оширувчи иқтисодий, сиёсий



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   226
Bog'liq
pravo uz

қилинган.
Умумий кафолатлар — ҳуқуқни амалга оширувчи иқтисодий, сиёсий 
ва бошқа шарт-шароитларнинг йиғиндиси ҳисобланади.
Умумий кафолатларга ижтимоий-иққтисодий, сиёсий ва мафкуравий 
(маънавий) кафолатлар, махсус кафолатларга эса, қонунлар ва бошқа меъё-
рий манбалардан келиб чиқувчи ҳуқуқий (юридик) кафолатлар киради.
Ижтимоий-иқтисодий кафолатлар ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш-
ни таъминлаб берувчи (ижтимоий барқарорлик, ривожланаётган иқтисодиёт, 
тегишлича ишлаб чиқаришнинг кучи) махсус муҳитни ва моддий асосни 
кўзда тутади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатга қонуний 
иқтисодий фаолият ҳамда рақобатни қўллаб­қувватлашни таъминлаб бериш-
ни, монополлаштириш ва ғирром рақобатни тақиқлаб, мулкчиликнинг барча 
шаклларининг тенглигини ва уларни тенг ҳимоя қилишни эълон қилиш маж-
буриятини юклайди.
Сиёсий кафолатлар эса, инсонга мақбул ҳаёт ва эркин ривожланишни 
таъмин лаб берувчи шароитларни вужудга келтиришни; жамиятдаги барқарор­
ликни бузишга йўл қўймайдиган фуқаровий тотувликка эришиш қобилиятини 
билдирувчи фуқаролар сиёсий маданиятининг керакли даражасини таъмин­
лаб берувчи сиёсий тузилмаларнинг барқарорлигига эришишни; давлат 
аппаратини бюрократлигига, унда порахўрликка қарши кураш ва бошқа 
сиёсий­ташкилий омилларни кўзда тутувчи давлатнинг тегишли равиш-
да, аниқ мўлжалланган сиёсатни амалга оширишни кўзда тутади. Сиё-
сий кафолатлар — бу ҳар томонлама ривожланиш ва жамиятнинг сиёсий 
тизимини, назарияда энг муҳим ҳисобланган ўз ўзини бошқариш ғоясининг 
асосини ташкил этувчи демократия нинг бутун тизимини такомиллашти-
ришдир.
Мафкуравий кафолатлар — бу давлат ва жамиятнинг шахс дунёқарашининг 
эркинлигини шакллантирадиган шароитларни яратишга (қўллаб­қувватлашга) 
қаратилган фаолиятдир, маънавий ва аҳлоқий мўлжалларни танлаб олиш амал-
га оширилади.


100
Баъзида ташкилий кафолатлар ҳам фарқланадики, у давлат ва жамият таш-
килотлари фаолиятига мужассамлашади.
Ҳуқуқий кафолатлар инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини таъмин-
лашга қаратилган барча ҳуқуқий воситаларни ўзига қамраб олиб, кўрсатиб 
ўтилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг мазмунини очиб беради ва аниқлаштиради 
ҳамда жорий қонунчилик нормаларида акс этади.
Айрим муаллифлар ҳуқуқий кафолатлар деганда, моддий ва процессуал 
ҳуқуқ институтлари ва нормаларини кенг тармоғини тушунишадики, улар-
нинг фикрича субъектив ҳуқуқларни таъминлаш шахснинг ҳуқуқий мақомини 
белгиловчи ҳуқуқ ўрнатувчи ва қайта тикловчи нормалардан иборат бўлган 
ҳуқуқий кафолатлар орқалигина ишлайди.
Ҳуқуқий кафолатлар деганда, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари-
ни ҳуқуқ нормалари орқали мустахкамлаб қўйишни, уларни давлатнинг бутун 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти орқали ҳимоя қилишни тушуниш лозим. 
Қонунда белгиланган воситалар, умумий шартларнинг ифодаси ҳисобланиб, 
бевосита инсон ҳуқуқларини жамиятда ҳуқуқий жиҳатдан тўғри амалга оши-
ришни ва уларнинг муҳофаза қилиш имкониятини таъминлайди, бу мазкур 
ҳуқуқларнинг ҳуқуқий кафолатидир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish