Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

V боб. Бузилган ваъда
— Белла, уйингга борсанг бўларди, — деди Майк кўзларимга қарамай.
Бирдан ўзимга келдим. Қачон ишга келдиму, қачон кеч бўла қолди?
Дўконда ўзини ашаддий овчи деб ҳисоблайдиган икки бекорчидан бошқа
ҳеч ким йўқ эди.
Улар ўз қаҳрамонликларини гапириб, бир-бирига навбат бермай
мақтанишарди.
― Ҳозир кетаман, — дедим ҳимоя қиладиган бефарқлигимдан воз
кечишни истамай.
― Сенга айтяпман-ку, бу айиқнинг иши эмас, — шанғиллади усти-боши
кир бўлиб кетган овчилардан бири. — Мен уларнинг кўпини кўрганман,
қора айиқлар бу қадар катта бўлмайди.
― Нима бўпти? Адашган бўлишинг мумкин-ку! — эътироз билдирди
териси қуёш ва шамолда қуриб, қорайиб кетган иккинчи овчи.
― Белла, ҳозир иккаласи тортишишни тугатиши билан дўконни ёпаман,
— шивирлади Майк.
― У сендан икки баравар катта, уйдек келади, кўмирдек қоп-қора. У
ҳақида маҳаллий полицияга айтмоқчиман. Одамларни огоҳлантириб
қўйиш керак. Бу сенга тоғ чўққисида бўлган гап эмас, тасаввур
қиляпсанми катта йўлдан сал нарида бўлган воқеа бу, — куйиб-пишиб
ўзиникини маъқуллади ёши кексароқ овчи.
Иккинчиси кулиб юборди:
 https://telegram.me/e_kutubxona


42
― Ҳар доимгидек лоф қиляпсан! Назаримда камида бир ҳафтадан буён
тузукроқ овқатланмагансан ва очиқ ҳавода ухлагансан. Шу сабабли
кўзингга ҳар хил нарсалар кўриняпти.
Кекса овчининг жаҳли чиқиб Майкка ўгирилди.
― Ҳой, Майк, шу кунларда қора айиқлар ҳақида огоҳлантиришмадими?
― Йўқ, жаноб. Лекин эҳтиёткорликни қўлдан бермаган маъқул.
Айиқлардан ҳимояланиш учун янги қутилар келтирганмиз, кўрдингизми...
Суҳбатнинг давомини эшитмай сел қуяётган кўчага чиқдим ва ёмғир
дўмбира қилиб чалаётган машинам томон югурдим. Кимсасиз уйимизга
қайтгим келмасди. Ўтган тун жуда оғир кечгани сабабли яна хотираларим
билан ёлғиз қолишни истамасдим. Қолаверса, уйқумда ҳам ҳаловат йўқ,
туни билан даҳшатли тушлар кўриб чиқаман ва ҳар доим қўрққанимдан
бақириб уйғониб кетаман. Энди дадам хонамга югуриб келмай қўйган.
Авваллари ҳар бақирганимда хабар олгани
чопиб келарди. Аслида бу
тушни бировга айтсам қўрқмайди. Тушим мендан бошқа ҳеч кимни
қўрқитмайди. Чунки унда арвоҳлар ҳам, жиннилар ҳам йўқ. Фақат
бўшлиқ бор... Кимсасиз, қуюқ ва қулоқни ёргудек сокин ўрмон ичида
ғирашира қоронғулик оралаб нимадир излайман, излайвераман. Бу тушим
сира тугамайдигандек чўзилаверади, мен эса унга сари янада тезроқ
югуравераман.
Кейин тушимни муҳим жойи келади. Мен унинг яқинлашиб келаётганини
ҳис қиламан, лекин ҳеч қачон учрашишга улгурмайман ва бу ерда
излайдиган ҳеч нарса йўқлигини ва ҳеч қачон бўлмаслигини сезиб,
кўнглим бўм-бўш бўлиб уйғониб кетаман. Энди мен учун ҳеч нима
йўқлигини сезган заҳотим чинқириб юбораман...
Хаёл билан қаерга кетаётганимга ҳам эътибор бермадим, ҳўл кўчалардан
уйга бормаслик учун баҳона қидириб кетавердим. Ўрмонга ҳам боргим
йўқ, унинг қиёфасини хаёлимдан ҳайдасам-да, кўзимга ёш келиб, ўпкам
тўлиб кетарди.
“Ўзингни мен ҳаётингда бўлмагандек ҳис этишингга ҳаракат қиламан”. Бу
сўзлар миямда чархпалакдек айланарди. Яна кечагидек ҳолатга тушяпман,
шекилли... Танамни ўраган азобга чидай олмай тормозни босдим.
Аламдан рулга бошимни қўйиб йиғлаб юбордим. Қизиқ, қачонгача азоб
чекаман? Балки йиллар ўтиб, азоб камаяр ва мен ҳаётимнинг энг бахтли
дамларини оғриқсиз ёдга олишни ўрганарман. Қачон бу азоблар
камаяркан-у, у мендек нотавонга тақдим этган
бахтиёр дамларни орзиқиб
хотирлайдиган бўларканман...
Лекин бу жароҳат битмаса-чи?! “Ўзингни мен ҳаётингда бўлмагандек ҳис
қилишингга ҳаракат қиламан” эмиш! Шунақа ҳам аҳмоқона, бажариб
бўлмайдиган ваъда бўладими?! У суратларини ва совғаларини олиб
кетиши мумкин, лекин ҳаётимни уни учратмаган пайтимдагидек қилишга
қодир эмас!
Чунки ҳатто ўзим ҳам бутунлай ўзгариб бўлгандим. Рангим аввалгидан
ҳам оппоқ, кўз остим азоблардан қорайиб кетган, яқинроқдан қараганда
худи вампирга ўхшардим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish