Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


37
Нима қилишни билмасдим. Нохуш хотираларни қувиш ўрнига ўзим
билмаган ҳолда улар томон қадам ташладим.
Тасодиф ҳам шунчалик бўладими? Ўшанда ҳам худди бугунгидек
Жессика билан Порт-Анжелесга боргандим ва қоронғу кўчада бегона
йигитларга дуч келгандим. Бор эътиборимни қора сочли паканага
қаратдим, бир йил олдин зимистон кўчада менга ташланган боланинг
чеҳрасини хотирамда тикламоқчи бўлдим. Уни унутишим мумкин эмасди.
Йигитлардан аллақандай таҳдид, хатар таралиб турарди.
Жессика қўрқиб кетди:
― Белла, кетдик!
Эътибор бермасдан секин-аста тўда томон юра бошладим. Йигитлардан
таралаётган хатар негадир мени ўзига оҳанграбодек тортарди. Ички бир
туйғуга бўйсунарканман, томиримдаги қоним гупиллаганини эшитгандек
бўлдим. Бир маҳаллар қоронғу кўчада, қўрқув ичида бегоналар билан
турган дамларим кўз ўнгимдан ўтди. Аслида қўрқувга ҳожат йўқ эди. Бу
дунёда мени қўрқитадиган
нарсанинг ўзи қолмаганди. Кўчанинг ярмига етганимда Жесс югуриб
келиб қўлимдан торта бошлади.
― Белла, уларнинг ёнига бормайсан!
― Ҳалиям бормоқчимасман, шунчаки кўрмоқчиман, холос...
― Эсингни едингми? - алам билан вишиллади у. ― Нима бало, жонингда
қасдинг борми?
Унинг саволи юрагимга теккандек қотиб қолдим.
― Йўқ, жонимда қасдим йўқ, дедим худди ўзимни ҳимоя қилмоқчидек.
Дунёдан тўйиб кетган пайтларимда ҳам бу ҳақда ўйламаганман. Ота-онам
олдидаги масъулиятни ҳеч қачон унутмаганман. Ўзимни ўйламасам ҳам
уларни ўйлашим керак. Қолаверса унга ўзимни эҳтиёт қиламан деб сўз
берганман.
Ваъдам ёдимга тушиб виждоним қийналди. Ҳали ҳам ҳаётлигимга
сабаблар кўп эди. Лекин ҳозир нима бўлаётганини ўзим ҳам
тушунмасдим. Жесс кўзларини катта-катта қилганча менга қараб турарди.
― Боравер, — дедим унга. — Ҳозир ортингдан етиб бораман. Шундай дея
бизга кулиб қараб турган йигитларга ўгирилдим.
― Белла, ҳозироқ бас қил!
Бутун танам таранг тортилди. Бу Жессиканинг овози эмасди. Бу менга
жонданда қадрдон, жаҳлдор бўлсада ёқимли товуш эди.
Бу унинг овози. Лекин унинг гапини эшитиб тўхтаб қолмаганим,
эсанкирамаганимга ҳайронман. Ҳеч қанақа оғриқ ҳам ҳис қилмадим.
Унинг
овозини эшитишим билан барчаси изига тушди. Худди чуқур
гирдобни ёриб чиққандек бўлдим. Энди атрофимда бўлаётган воқеаларни
ҳис эта бошладим.
Совуқ шамол юзимга текканида уйқудан уйғонгандек бўлдим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish