Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


46
― Ҳақини тўлайман, — давом этдим. Бу гапим унга тегиб кетди.
― Керакмас. Мен фақат ёрдам бермоқчиман. Пулнинг кераги йўқ.
― Унда алмашамиз. — Бу фикр айни пайтди миямга келди. — Менга бита
мотоцикл керак, иккинчисини ўзингга олиб қолишинг мумкин. Эвазига
ҳайдашни ўргатасан.
― Қойил!
― Шошма, бу қонунга хилофмасми? Туғилган кунинг қачон?
― Ўтиб кетди. Хавотирланма, ўн олти ёшдаман, — кулди у.
― Кечир, туғилган кунингда табриклай олмаганим учун.
― Ҳечқиси йўқ, мен ҳам сеникини унутганман. Ҳозир ёшинг нечада,
қирққа кирдингми? — устимдан кулишда давом этди у.
― Шунга яқинроқ, - дедим. Буни нишонлашимиз керак.
У қувониб кетганини кўриб ўзимни койидим. Ҳаддан ортиқ қувончимни
нотўғри тушуниб қолмасидан бас қилишим керак. Анчадан буён бу қадар
дилим яйрамагани учун ўзимни босишим қийин кечаётганди.
― Бўпти, мотоцикл тайёр бўлса, шу бир-биримизга совғамиз бўлади.
― Қачон олиб келмоқчисан уларни?
― Пикапимда. Лекин даданг кўриб қолса-чи?
― Биз бир йўл тутамиз...
Шундан кейин дарахтлар оралаб пикапнинг ёнига бордик ва
мотоциклларни тушириб, яна ўрмон оралаб гаражга олиб келдик.
― Аҳвол унчалик ёмон эмас, - деди Жейкоб уларни кўздан кечириб. —
Лекин бир оз маблағ керак бўлади. Баъзи қисмлари учун пул йиғамиз.
― Йиғамиз эмас, сен таъмирлаш билан шуғулланасан, керакли
буюмларнинг пулини мен тўлайман.
― Йўғ-ей...
― Бир оз йиғиб қўйган пулим бор. Коллежга атаб қўйгандим.
Форксдан кетиш ниятим йўқ экан, менга бу пулнинг кераги ҳам йўқ.
Жейкоб маъқул дегандек бош силкиди. Биз яна гаражга беркиндик,
Жейкобга қараб жилмайиб қўйдим, фақат ўсмирларгина ота-онасидан
яширинча қалтис ишга қўл уриши мумкин. У бу ишнинг ёмон
томонларини кўрмас, Жейкоб тақдирнинг менга туҳфаси эди.
VI боб. Дўстлар
Мотоциклни гаражга қўйганимиздан кейин кўнглимиз хотиржам тортди.
Чунки Билли амаки ногиронлар аравачасида уйдан ўрмонгача кела
олмасди. Жейкоб менга аталган қизил мотоциклни тузата бошлади. Мен
эса унга халақит бермаслик учун машинасининг эшигини очиб
ўриндиғига жойлашдим. Жейкоб тинмай гапирар, хаёлим паришон
бўлиши билан секин туртиб яна суҳбатга тортарди. У мактаби ва дўстлари
хақида гапирарди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish