Республикада кадрлар сиёсати РЕЖА: - 1. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли
- 2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
- 3. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
- 4. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
- 5. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш.
Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли - Саноат тараққиётининг муаммолари умумий мажмуида уни ходимлар билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шаклларини ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масалаларини аниклаш алохида урин эгаллайди. Айникса, бозор иқтисодиёти шаротида саноат корхона (фирма) ларни кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш алохида ахамият касб этади.
Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат малакаси, ишлаб чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чиқариш кучларининг мухим унсури хисобланади. Улар фан-техника тараққиёти ривожининг, меҳнат унумдорлигини ошириш, асосий ва айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш, махсулот сифатини оширишнинг ва унинг таннархини пасайтиришнинг хамма сохалари, ҳамма томонларининг самарадорлигини белгилайдилар. - Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат малакаси, ишлаб чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чиқариш кучларининг мухим унсури хисобланади. Улар фан-техника тараққиёти ривожининг, меҳнат унумдорлигини ошириш, асосий ва айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш, махсулот сифатини оширишнинг ва унинг таннархини пасайтиришнинг хамма сохалари, ҳамма томонларининг самарадорлигини белгилайдилар.
Шу сабабли хам «Ҳамма ишларни кадрлар, хал қилади» - деган машхур қоида хозирги кунда хам асло ўз долзарблигини йуқотгани йўк. Аксинча бу асосий фикр Республика Президентининг асарлари, маърўзалари ва сухбатларида қайта-қайта тилга олинмокда. «Қандай вазифаларни биз ўз олдимизга қўймайлик, қандайдир муаммоларни ечиш керак бўлмасин,- деган эди И.Каримов,- оқибат натижада уларнинг барчаси кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади». - Шу сабабли хам «Ҳамма ишларни кадрлар, хал қилади» - деган машхур қоида хозирги кунда хам асло ўз долзарблигини йуқотгани йўк. Аксинча бу асосий фикр Республика Президентининг асарлари, маърўзалари ва сухбатларида қайта-қайта тилга олинмокда. «Қандай вазифаларни биз ўз олдимизга қўймайлик, қандайдир муаммоларни ечиш керак бўлмасин,- деган эди И.Каримов,- оқибат натижада уларнинг барчаси кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади».
Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси - Кадрлар (ходимлар) – бу муайян касбни эгаллаш буйича тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга бўлган ишлаб чиқариш сохасида иш билан банд бўлган кишилардир.
- Кадрларга бўлган талабни аниклаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати буйича режалаштириш ва хисобга олиш ва бошка йуналишлар билан мужассамлаштириш учун ходимларни гурухларга ажратиш керак бўлади, яъни таснифлаш зарур.
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш - Кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйиш, фойдаланиш ва тарбиялаш борасида куйидаги тамойилларга алохида эътибор бериш керак:
- акл-идрок, дид ва фаросат;
- катъийлик, матонатлилик, принципиаллик, ўз вазифасига пухталик;
- рахбарлик сохасини жуда яхши билиш;
- ўз элига, юртига, Ватанига садокатли бўлиш.
- Кадрлар сиёсатининг энг мухим масалаларидан бири уларни аттестация қилиш масаласидир.
- Кадрлар аттестацияси – бу ходимларнинг малакасини билим ва куникмаларининг даражасини, фаолиятининг самарадорлигини, ишдаги, хизматдаги ва бошка сохалардаги фазилатлари, эгаллаб турган лавозимига тугри келиши ёки келмаслигини аниклаб олиш буйича бажариладиган жараён ва иш тартибидир.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш - Саноатда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг билим ва илм даражасини юкорига кутариш, касб махорати ва куникмаларини янгилаш хамда чукурлаштиришга каратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармок ва корхоналарда бу борада олиб борилган фаолият натижаларига кура давлат томонидан тасдикланган намунадаги гувохнома ёки сертификат топширилади.
Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш - Меҳнат – хар бир шахс ва умуман жамият эхтиёжларини кондириш учун зарур бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш сохасидаги максадга мувофик фаолиятдир.
- Моддий ишлаб чиқариш жараёнини тадкик қилиш асосида шундай фикрга келиш мумкинки, меҳнат аввало, инсон билан табиат уртасидаги содир бўладиган шундай жараёнки, унда инсон ўз фаолияти билан ўзи ва табиат уртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат килади.
Меҳнат жараёнининг оддий жихатларига унинг максадга мувофиклиги, меҳнат буюми ва меҳнат воситаларини киритиш кабўл килинган. Меҳнат буюмлари ва ишлаб чиқариш куроллари жонли меҳнат жараёнига киритилмаса улар ўз ўзидан фаолият курсата олмайди. Жонли меҳнат эса хамиша факат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина колмай, шу билан бирга, жараён катнашчилари уртасидаги муносабатдан иборат. - Меҳнат жараёнининг оддий жихатларига унинг максадга мувофиклиги, меҳнат буюми ва меҳнат воситаларини киритиш кабўл килинган. Меҳнат буюмлари ва ишлаб чиқариш куроллари жонли меҳнат жараёнига киритилмаса улар ўз ўзидан фаолият курсата олмайди. Жонли меҳнат эса хамиша факат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина колмай, шу билан бирга, жараён катнашчилари уртасидаги муносабатдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |