Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


48
― Таъмирнинг барча харажатини сенга тўлатади деб ўйлаяпсанми?
― Ундай дема. Бу фикр мендан чиқди, демак, пулини ҳам мен тўлашим
керак. Сен уни тузатиш учун шунча хизмат қиляпсан-ку!
― Барибир бу тўғри эмас.
― Жейк, ўзинг ўйлаб кўр, икки мотоциклни ҳам устахонага олиб бориб
тузаттирсам, қанча харажатга тушардим?! У бир оз ўйланиб туриб кейин
жилмайди:
― Майли, кўндирдинг.
― Лекин бошқариш сабоқларини текинга ўтасан! — ҳазиллашдим.
Йигитлар бир-бирига алланималар деб шивирлашиб, кула бошлашди.
Жейкоб шу заҳоти Квилнинг кўксига қаттиқ туртди ва:
― Бўлди, энди жўнанглар, боринглар, ― деди хурсандлигини яшириш
учун ёлғондан қовоғини солиб.
― Йўқ, шошилманглар, мен ростдан ҳам боришим керак, эътироз
билдирдим мен ва эшик томон йўналдим. ― Эртага учрашамиз, Жейкоб.
Ташқарига чиқмасимдан йигитларнинг жўр бўлиб “У...ууу!” деб
қийқиришгани эшитилди.
Орқадан йигитларнинг бир-бирини тарсиллатиб ургани ва Жейкобнинг
"Эртага бирортанг ҳудудимга қадам боссанг, кўрасанлар", - деб пўписа
қилгани, йигитларнинг эса хохолаб кулгани эшитилди. Узоқлашганим
учун гапнинг давомини эшитмадим. Уларнинг қилиғидан кулгим қистади.
Негадир ўзимни жуда енгил ҳис қилдим. Анчадан буён чин дилдан
кулмаганим эсимга тушди...
Дадам келгунича жўжани пиширишга улгурдим.
― Салом, дада, — дедим жилмайиб.
― Салом, — деди дадам синовчан тикилиб. — Жейкоб билан
кўришдингми?
― Ҳа, маза қилиб гаплашдик, — дедим. Лекин бир оз ошириб юборганим
сезилди.
― Яхши, — деди дадам ҳушёр тортиб. Бир кунда қувноқ одамга айланиб
қолганимга ишонгиси келмасди. — Хўш, нималар қилдинглар?
― Шунчаки, — дедим энди мен ҳушёр тортиб. — Кун бўйи унинг
гаражида ўтириб ишини кузатдим. "Фольксваген" йиғаётганидан
хабарингиз борми?
― Ҳа, Билли айтганди.
Дадам овқат маҳалида ҳам менга синовчан қараб-қараб қўйди. Кечки
овқатдан кейин дадамни ҳайрон қолдириб ошхонани ва бутун уйни
тозалашга тушдим. Кейин уй вазифаларимни бажариб, дадам билан
телевизор кўргани ўтирдим. Бу ишим билан уни баттар ҳайратга солдим.
Кеч бўлиб қолганини эслатиб, дадам хонасига кўтарилгач, юрагимни яна
ваҳима боса бошлади.
Ҳузурбахш кун тугаб яна ваҳимали зулмат бостириб келаётганини, тонг
отгунича ҳали анча борлигини ўйлаб юрагим сиқилди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish