Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


50
Мен чўнтагимдан чек дафтарчамни чиқариб кўрсатдим ва "Муаммо йўқ",
дедим. Бугун ғалати кун бўлди. Ўз-ўзидан кўнглим яйраб, арзимас
гапларга ҳам болаларча қувонардим. Ҳатто ёмғир тўпиғимгача чиққанда
ҳам, темир-терсак уюмини титиб юрганимда ҳам кўнглим хира тортмади.
Ўйлай-ўйлай, бунинг сабабчиси Жейкоб бўлса керак деган қарорга
келдим.
Аслида гап Жейкоб мени кўрганда чин дилдан қувонишида, менга
ғамхўрлик қилишида, ҳар қандай кўнгилхираликлардан асрашида, яна
тушкунликка тушиб қолмаслигимдан хавотирланиб кўз узмай кузатишида
ҳам эмас эди. Гап умуман бошқа нарсада эди.
Гап Жейкобнинг феълида эди. У табиатан бахтиёр одам эди, ўз бахтини
худди энергиядек атрофдагиларга тарқатар, қуёш нуридек
атрофдагиларни иситарди. Шу сабаб мен ҳам қуёшга интилган майса каби
унга интилардим.
Жейкоб пикапимдаги стереомагнитофоннинг бўш ўрнини кўрсатиб,
“Бузилиб қолдими?” деб сўраганда, негадир хотираларим оғриқ бермади.
― Ҳа, — дедим ёлғондан. У магнитофон куч билан суғуриб олингани
сабаб қирилган жойларга ҳайрон тикилганида, дарров мавзуни
ўзгартирдим.
Жейкоб айтганидек, уюмдан баъзи керакли қисмларни топишга муваффақ
бўлдик. У мазутдан қоп-қора бўлиб кетган қисмларни қаерга ишлатишни
тушунтиргандан кейин мен ҳам мамнун жилмайиб қўйдим.
Бу ерда ишимиз тугагач, қисмлар сотиладиган дўконга бордик. Икки
соатлик йўл давомида Жейкоб мени умуман зериктирмади. Йўл бўйи
унинг дўстлари, мактаби ҳақида гаплашиб кетдик.
― Фақат мен гапиряпман, ― норози бўлди у. ― Сен оғиз ҳам очмадинг. У
ёқ-бу ёқдан гапирсанг-чи, Форксда нима янгиликлар? Шаҳарда яшаш Ла-
Пушда яшашдан кўра қизиқроқ бўлса керак.
― Адашяпсан, — хўрсиндим мен. — Умуман қизиқ эмас. Сенинг
дўстларингни суҳбати меникидан кўра қизиқарлироқ. Айниқса Квил жуда
ғаройиб бола.
Жейкоб қовоғини уйди:
― Назаримда Квил ҳам сени ёқтириб қолган.
Мен кулиб юбордим:
― У мен учун жуда ёшлик қилади.
Жейкобнинг баттар қовоғи осилди:
― Унчалик кичкина эмас, бор-йўғи бир ёки икки ёш кичкина.
Шунда гап мавзуси Квил томонга бурилгани ҳамсуҳбатимга ёқмаётганини
тушундим ва гап оҳангини ўзгартириш учун тегажоғлик қилишга ўтдим:
― Бўлмаган гап, қизлар ўғил болалардан кўра тезроқ улғайишини ҳисобга
олсак, мен ундан анча каттаман.
У кулиб юборди:

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish