Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


53
Эрталаб атрофимдагиларнинг гапига қулоқ солдим, лекин уларнинг
гаплари менга тааллуқли эмасди. Математика дарсида Жессика менга
ўғирилиб ҳам қарамади.
― Салом, Жесс, дедим эҳтиёткорлик билан. ― Яхши дам олдингми?
У қулоқларига ишонмай ўгирилди. Ҳали ҳам жаҳлидан тушмабди,
шекилли. Балки у ҳам мени жиннига чиқариб, бошқалар сингари нарироқ
юргиси келаётгандир.
― Яхши, — деди у нигоҳини китобига қаратиб. Бу гап тамом дегани эди,
нима дейишни билмай хўрсиндим. Бутун танамдан совуқ тер чиққандек
бўлди.
Тушликка чиқиб ошхонага борганимда менинг ўрним бандлигини
кўрдим. Сариқ сочли Кэти Маршалл менинг жойимни банд этганди.
Қизиқ, улар қачондан буён шу тарзда ўтиришибди экан? Ўзимдан жаҳлим
чиқа бошлади. Демак, сўнгги ярим йил давомида дўстларим учун мен
ўзимни тириклай гўрга тиққанман. Шу сабаб секингина Майкнинг ёнидан
жой олганимга ҳеч ким эътибор ҳам бермади. Ҳатто
стулнинг қаттиқ
сурилган овозига ҳам қарашмади. Ўзимга эътибор қаратиш учун гапга
аралашмоқчи бўлдим, лекин улар аллақандай ўйинни муҳокама қилишар,
мен учун бу мавзу бутунлай бегона эди.
― Бэн кўринмаяптими? — сўради Лорен Анжеладан. Қулоқларим динг
бўлди. Демак, Анжела билан Бэн ҳамон бирга экан. Лоренга кўзим тушиб
оғзим очилиб қолди. Тили заҳарлиги билан машҳур бу қиз буғдой ранг
сочларини худи ўғил болаларникидек қилиб қирқтириб ташлаганди. Нима
бало, сочига сақич ёпишганми, ёки ёмонлиги учун кимдир сочининг бир
қисмини кесиб олганми, деган хаёлга бориб кулгим келди. Кейин унинг
бир вақтлардаги ёмон феъли учун
бунақа хаёлларга боришим яхшимас,
деб ўзимни койидим.
― Бэннинг ошқозони оғрияпти, кеча дам олишга борганимизда аҳволи
ёмонлашганди, — деди Анжела мулойим товушда. Эътибор берсам,
Анжеланинг ҳам соч турмаги ўзгарибди.
― Дам олиш куни нима билан шуғулландинглар? — маъноли жилмайди
Жессика. Мен унга чўчиб қарадим. Ҳозир болаларга Порт-Анжелесга
борганимизни айтиб берса керак деб ўйладим. Қизиқ, ўзимнинг ёнимда
буни муҳокама қилишармикан ёки ортимдан?
― Биз тоққа дам олгани боргандик, ўша ерда... — иккиланиб гап бошлади
Анжела.
― Нима бўлди? - ҳамма унинг оғзига тикилди.
― Сув бўйида... катта айиққа кўзимиз тушди, лекин у оддий айиққа
ўхшамасди, жуда катта эди...
― Э-э, лабини бурди Лорен Анжелага беписанд қараб. Унинг феъли
ўзгармаганди. Ўтган ҳафта Тейлер ҳам шунақа гаплар билан бошимни
қотирганди.
― Энди ўрмонга бормайсизларми? Айиқдан қўрқдингми? - энди Жессика
ҳам Лоренга қўшилиб калака қила бошлади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish