52
айвонга олиб чиқишга тўғри келди. Ўрмон ёқасида, хушчақчақ даврада
спагетти ейишнинг ўз гашти бор эди. Ҳамма бараварига гапирар, ҳеч ким
бир-бирини эшитмасди. Шунча одамнинг орасидан дадам ҳар замонда
менга зимдан қараб қўяётганини сезардим. Овқатланиб бўлсак-да, бу
қувноқ даврани тарк этгим келмасди. Лекин томчилашни бошлаган ёмғир
қуйиб юбормасидан йўлга чиқиш кераклигини билиб, ҳамма тарқала
бошлади. Қайтишда дадам куни бўйи нима қилганимни сўради. Мен
деярли рост гапирдим, "Кун бўйи машина деталларини
сотиб олиб, кейин
уларни гаражга олиб келиб кўздан кечирдик", дедим.
― Яна қачон келмоқчисан уларникига? - сўради дадам ўзини бепарво
кўрсатишга уриниб.
― Эртага дарсдан кейин келсам керак... Хавотирланманг, дарсларимни шу
ерда қиламан.
― Унда яхши, — деди дадам сўзларни чертиб-чертиб.
Уйга етиб келганимизда яна ўз-ўзидан асабийлаша бошладим.
Жейкобнинг ёнида ўзимни бахтли ҳис қилганим эртакдек ниҳоясига етиб,
уйимиз остонасидан ўтишим билан совуқ қўрқув босди. Бу кеча ҳам
ухлай олмасам керак. Вақт ўтказиш учун почтамни текширдим, онамдан
хат келибди. У ҳаётига доир гапларни батафсил ёзганди.
Онамга анчадан буён хат ёзмаганимга виждоним қийналди. Шунчалик
ҳам худбин бўламанми, фақат ўз муаммоларимни ўйлабман, онам
хавотирлангандир деб хаёлимга ҳам келтирмабман. Тезда жавоб ёздим,
ҳаётимдаги ўзгаришларни ёзишни ҳам унутмадим. Бу хатим охирги
ойлардаги мактубларимдан кескин фарқ қиларди. Онам хурсанд бўлиши
аниқ. Энди тез-тез хат ёзиб тураман. Кейин бир оз
дарс қилдим. Кун бўйи
хурсанд кайфиятда юришим тунда яхши ухлашимга кафолат бўла
олмаслигини билардим...
Қанча ухлаганимни билмайман, қўрқувдан чинқириб уйғониб кетдим.
Ўзимга келиш учун қимирламай ёришиб келаётган осмонга тикилиб
ётдим.
Бу кеча кўрган тушим аввалгиларига ўхшамасди, бу гал ўрмонда ёлғиз
эмасдим. Негадир тушимда мени ўрмондан топиб олган Сэмни ҳам
кўрдим. У мендан даҳшатли сирни яширмоқчидек қараб турар, гапирмаса
ҳам негадир ундан қўрқардим... Нонушта маҳали дадам яна мени зимдан
кузатди. Уни ҳам тушунса бўлади, бир неча ой тарки дунё қилгандек
яшаб, бугун бирдан ҳаётга қайтганимга ишонгиси келмасди. Бунга
кўникиш учун вақт керак. Қолаверса, икки кунда тузалиб қолганимга
ўзимнинг ҳам ишонгим келмасди. Мактабда эса ҳаммаси
аксинча эди. У
ерда ҳеч ким менга эътибор бермас, биринчи марта мактабга келганимда
ҳеч кимнинг эътиборини тортмасликни шунчалик хоҳлагандимки, ҳозир
айнан шу ниятимга етгандим. Ўқувчилар ҳам, ўқитувчилар ҳам худди
мени кўрмаётгандек эътибор беришмасди.
Do'stlaringiz bilan baham: