51
― Мени масхара қиляпсанми? Улғайишдан аввал бир оз бўйингни
ўстирсанг яхши бўларди. Шунчалик кичкинасанки, худди ўн ёшли
қизалоқларга ўхшайсан.
― Бекорларни айтибсан! Бўйим қизларга хос, ўртача. Сен дароз бўлсанг,
айб мендами?
Дўконга етиб боргунча баҳслашиб бордик. Дўкондан рўйхатдаги керакли
буюмларни топгач, "Энди бемалол ишга киришсам бўлади", деди у.
Қанчалик ҳазиллашмай, тезроқ мотоциклларни тузатиш ва ўйлаган
ишимни амалга ошириш ҳақида бош қотирардим. Чунки ҳамон бирор
қалтис иш қилиш
фикридан қайтмагандим. Нега энди фақат мен ваъдамда
туришим керак? Лекин Жейкоб билан вақт ўтказишим ҳаётимни ижобий
томонга ўзгартиришини кутмагандим. Жейкобнинг гаражига қайтгач
дарҳол топган ва харид қилган нарсаларимизни бир қатор қилиб ёйиб
чиқдик. Кейин Жейкоб ишга киришди, бу йигитнинг ростдан ҳам қўли гул
эди. Ҳар бир ишни диққат билан моҳирона бажарарди. Жейкобнинг
ўртоқлари гаражда бошқа кўринишмади, улар кечаги
гапни жиддий қабул
қилишган, шекилли. Иш қизиб, қачон вақт кеч бўлганини пайқамай
қолибман. Билли амакининг овозини эшитгач, кун ботиб қолганини
сездим. Шошиб нарсаларни йиғиштиришга тушганимни кўрган Жейкоб,
"Қўявер, қечқурун ўзим йиғиштириб оламан", деди.
― Дарсларингни қачон қиласан? — дедим унга кўп иш юклаганимдан
виждоним қийналиб. Чунки бу ишлар менинг ғоям бўйича бошланганди.
Дарахтлар орасидан эшитилган "Белла" деган товушдан чўчиб тушдим.
Дадам Билли амакини олиб келиб, мени олиб кетишни режалаштирган
кўринади.
― Ўлдик, — дедим шивирлаб, кейин баланд товушда: — Боряпман, —
деб қичқирдим.
― Қўрқма, юр кетдик, — деди Жейкоб жилмайиб ва қўлимдан тутиб
дарахтзор оралаб етаклади. У ўрмон оралаб енгил қадамлар билан кетиб
бораркан, қўлининг тафтини ҳис қилиб ғалати бўлдим. Қоронғуда бир-
икки марта тўқнашиб кетганим Жейкобга кулгули туюлиб кулар, унга
қўшилиб мен ҳам кулардим.
Анчадан буён қувонмаганим учун кулиш эсимдан ҳам чиқиб кетганди.
Дадам машинада ўтирар, Билли амаки эса аравачасида. "Салом, дада",
дедик иккаламиз баробар ва яна кулиб юбордик.
Дадам ҳайрон бўлганича менинг қўлимдан тутиб турган Жейкобдан кўз
узмасди.
― Билли бизни кечки овқатга таклиф қилди, — деди дадам.
― Бугун барчангизга ўз қўлларим билан спагетти тайёрлаб бераман.
Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бу рецептни фақат мен биламан, — деди
Билли амаки бизни уйга таклиф қилиб.
Бир оздан кейин уй меҳмонга тўлиб кетди, уларнинг кўпчилигини
танимасдим. Дадамнинг дўстлари хотини ва болалари билан ташриф
буюришганди. Меҳмонлар кўплиги сабаб ошхонага сиғмадик ва столни
Do'stlaringiz bilan baham: