Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


35
Охирги пайтларда математикадан ўзлаштиришим кучайиб кетганди.
Чунки нохуш хаёлларга берилмаслик учун ўзимни математикага
ургандим. Мактаб ўқувчиларга тўлгач, судралгудек бўлиб синфга йўл
олдим. Инглиз тилида Жессика билан ўтирардим. Менинг бефарқлигимни
ҳазм қилиш Жессикага қийин бўлганди. У
ҳамон менинг беэътибор бўлиб
қолганимдан хафа эди. Шу сабаб ундан бирор ёрдам сўраш ҳам қийин.
Лекин ташқи олам билан муносабатни йўлга қўймай туриб дадамнинг
кўзига кўрина олмасдим. Ёнига ўтирганимни кўриб Жессика менга қараб
ҳам қўймади. Дарс кўз очиб юмгунча тугади. Ўзимни зўрға қўлга олиб
Жессикани чақирдим. У мен томон кескин ўгирилди ва:
— Мени чақиряпсанми? — деди.
― Албатта.
― Нима дейсан? Математикадан ёрдам керакми? — деди у бир оз
қўполлик билан.
― Йўқ, ― дедим шошиб. Ҳалиги... Бугун мен билан кинога борасанми
деб сўрмоқчийдим.
Дугонам менга шубҳаланиб қаради.
― Нега мен билан бормоқчисан? ― деди у ҳамон дўстлик ришталарини
тиклаш ниятида эмаслигини билдириб қўймоқчидек.
― Мен бугунги оқшомни бирга ўтказишни истайдиган ягона одам сенсан,
— дедим иложи борича самимий жилмайишга уриниб.
Бир оз кўнгли юмшаган Жессика жилмайди:
― Майли, сен билан боришим мумкин. Қанақа фильм кўрмоқчисан ўзи?
― Тўғриси, ҳозир кинотеатрда қанақа фильм кетаётганини ҳам
билмайман, иккиланиб жавоб бердим. Афишаларни кўрганим йўқ. Балки,
айғоқчи аёл ҳақидаги фильмни кўрармиз?
У менга ғалати қаради:
― Белла, у фильм аллақачон эскирган-ку.
― Йўғ-ей, - ўнғайсизландим. ― Ўзинг қанақа фильм кўрмоқчисан?
Дугонамнинг туғма маҳмадоналиги тутиб дарров янги фильмларни санаб
кетди.
― Майли, дарсдан кейин сени олиб кетгани кираман, — деди у бир
пайтлардагидек дўстона жилмайиб. Мен ҳам табассум қилишга уриндим.
Куннинг қолган қисми кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Жессика билан
дўстлашишнинг шуниси яхши, кўп гаплашишнинг ҳожати йўқ, ўзига ўзи
гапириб юраверади. У билан гаплашиб, миямни қоплаб олган, қаётимни
зўлматга айлантирган туман бир оз тарқагандек бўлди. Хаёл билан бўлиб,
уйга қандай етиб келганимни билмай
қолибман. Умуман олганда, менга
анчадан буён ҳеч нарсанинг фарқи йўқ эди. Баъзида ҳаётдан бутунлай
узилиб қолгандек ҳис қилардим ўзимни. Масалан, ҳозир ҳам ўзимга келиб
шкафни очиб кийимларимга тикилиб турганимни сездим.
Бир тўда кийимлар ичидан сайрда тутадиган рюкзагимни топдим ва
ташқарига чиқдим. Шу маҳал машина сигнали эшитилди. Кечқурун
сайрга чиқишнинг шуниси яхши, вақт тезроқ ўтади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish