Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


34
У гапимга эътибор бермади: — Балки бу ҳолатингни биров билан
бўлишарсан, масалан, мутахассислар билан.
— Мени психиатрга кўрсатмоқчимисиз? — жаҳлим чиқди.
— Балки ёрдам берар.
— Ёрдам бермайди!
Психоанализ ҳақида кўп нарса билмасдиму, лекин мен бор ҳақиқатни айта
олмас эканман, ҳеч қандай мутахассис ёрдам бера олмаслигини билардим.
Албатта мен бор гапни айтишим мумкин эди, лекин унда қолган умримни
жиннихонада ўтказишимга тўғри келарди.
— Мен сенга ёрам бера олмаяпман, балки онанг...
— Бўпти, — дадамнинг гапини бўлдим. — Бугун кечқурун айлангани
чиқаман, агар сиз шуни хоҳласангиз. Жесс ёки Анжелани чақираман.
— Мен уни хоҳламаяпман, — хўрсинди дадам. — Ўзингни кучли
кўрсатишга уриниб қийналаётганингни кўриб чидай олмаяпман.
Сенчалик ҳаракат қилган одамни кўрмаганман. Бунга қараш жуда оғир...
Сизни тушунмаяпман, дада, — дедим ўзимни билмаганга солиб.
— Сени бахтли бўлишингни истайман қизим. Бу қадар бахтсиз
бўлишингни кўриш менга оғир. Шу сабаб балки Форксдан узоқроққа
кетсанг, бир озгина бўлсада бахтли бўлармидинг дейман.
Кўзларим ёшга тўлди.
— Мен ҳеч қаерга кетмайман.
— Нега? — деди дадам талаб оҳангида.
— Ҳозир мактабда охирги семестр. Шу пайтда Мактабни ўзгартирсам
қийналаман.
— Яхши ўқийсан-ку, ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди.
— Ойим билан Филни ноқулай вазиятга қўйишни истамайман.
— Агар сен ёнига қайтсанг ойингнинг қувончдан юраги ёрилади.
— Флорида жуда иссиқ...
Дадам яна стол муштлади:
— Белла, иккаламиз ҳам аслида гап нимадалигини биламиз. Қийналиб
кетдинг-ку! Неча ой бўлди ахир... Хат ҳам, хабар ҳам, қўнғироқ ҳам
бўлгани йўқ.
Сен уни бу аҳволда кутишда давом эта олмайсан!
Жаҳл билан дадамга қарадим. Қизариб кетганим ўзимга ҳам сезилди.
Анча пайтдан буён биринчи марта туйғуларим жонланганди.
— Мен ҳеч кимни кутмаяпман, ҳеч нимадан умид ҳам қилмаяпман...
— Белла... — деди дадам жаҳлдан овози хириллаб.
— Мактабга кетадиган пайтим бўлди, — шундай дея ўрнимдан шошиб
турдим ва қўл теккизмаган овқатимни кўтариб ошхонага шошилдим.
Бугун Жессика билан гаплашаман, — дедим дадамга қарамасликка
уриниб. Балки бирга Порт-Анжелесни айланармиз ёки кинога кирармиз.
Дадам жавоб бергунча кўча эшигини ёпиб улгурдим. Мактабга вақтли
бориб олганим учун нима қилишни билмай математика дарслигини
қўлимга олдим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish