Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


36
Дугонамнинг машинасига ўтирарканман, бирга кинога боришга рози
бўлгани учун миннатдорчилик билдирдим.
― Хўш, бу билан нима ўзгаради? - сўради у. Жессикани алдаш
осонмасди.
― Нима ўзгариши керак? — дедим ўзимни билмаганга олиб.
― Нега бирдан сайрга чиққинг келиб қолди?
― Шунчаки, — дедим елка қисиб. — Менга яна бир имкон керак.
Жессика ишонқирамай қошларини учириб қўйди.
― Хўш, Майк билан муносабатларингиз қандай? — дедим қовушмаётган
суҳбатни давом эттириш учун.
― Сен уни мендан кўра кўпроқ кўрасан-ку.
― Иш вақти гаплаша олмаймиз, — дедим суҳбатни давом эттиришга
уриниб.
― Ҳозир ким билан учрашяпсан?
― Айтарли ҳеч ким билан. Ҳар замонда Эрик билан гаплашиб тураман.
Ниҳоят Жессикани қизиқтирадиган савол топдим. У Эрик билан
муносабатларини батафсил таърифлашга тушди. Мен эса ўриндиққа
суянганча ўзимни диққат билан эшитаётгандек қилиб кўрсатдим.
Фильм вақтли бошлангани учун Жессика сеансдан кейин овқатлангани
боришни таклиф қилди. Мен ҳозир ҳамма нарсага рози эдим, шу сабаб
таклифини жон деб қабул қилдим. Дадамнинг айбловларини эшитмасам
бўлгани. Фильм нима ҳақидалиги ҳам қизиқтирмасди, фақат
севишганларнинг муносабати ғашимга тегарди. Менинг эртагим
ниҳоясига етган бўлиб, мен энди бош қаҳрамон эмасдим.
Кино тугагач, Жессика қаерда овқатланамиз деб сўради.
— Менга фарқи йўқ.
― Яхши, — деди у йўл бошлаб, кейин бош қаҳрамоннинг чиройлилиги
ҳақида тўлқинланиб гапира кетди. Мен эса маъқуллаб бош силкиб
қўярдим. У мени қайси томонга етаклаётганига ҳам қарамасдим.
Кутилмаганда Жессиканинг товуши ўчди, мен уни хафа қилиб қўйдимми
деган хавотирда бошимни кўтардим.
У атрофга аланглаганча тез-тез юриб борарди. Шунда мен ҳам атрофга
қарадим. Биз кўчанинг қоронғу томонида турардик. Кичик дўконлар
ёпилган бўлиб, узоқдан фақат Макдоналдснинг чироқлари кўринарди.
Жессика шошганча мени ўша ерга етаклади. Йўлнинг нариги томонида
эса тўрт йигит гаплашиб туришарди. Жесс уларнинг эътиборини
тортмаслик учун қадамини тезлатди.
Йигитларнинг беўхшов туриши менга нималарнидир эслатди. Бу ҳолатни
қаердадир кўргандекман. Улардан бири паст бўйли, сочлари қоп-қора эди.
Тўхтаганим учун пакана менга қизиқиш билан қаради. Мен худди йўлга
ёпишиб қолгандек қотиб қолгандим.
― Белла, — шивирлади Жесс. — Нима қиляпсан?
Мен эсанкираб унга қарадим. Уларни қаерда кўрганман?

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish