Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


39
― Қандай ёрдам беришим мумкин? Адашиб қолдингми? — деди
оғзининг таноби қочиб.
Мен эҳтиёткорлик билан ариқдан сакраб ўтиб яқинлашдим.
― Йўқ, адашмадим.
Паканага яхшилаб тикиларканман, унинг менга бир йил олдин ташланган
киши эмаслигини кўриб афсусландим.
Қулоқларим остидаги товуш жим эди.
Пакана менинг ғалати нигоҳимни ўзича тушунди.
― Балки бирор нима ичармиз? — деди у менинг қаттиқ тикилиб
турганимдан ўнғайсизланиб.
― Ичишга ёшлик қиламан, — дедим янада яқинлашиб. Менга хавф
таҳдид қилмаётганини сезгандек Эдварднинг товуши эшитилмасди.
Шундан кейин йигитга изоҳ беришим кераклигини тушундим:
― Узоқдан менга танишдек кўриндингиз. Кечирасиз, мен адашибман.
Кўчани кесиб ўтишга мажбур қилган хатар тумандек тарқади. Бу йигитлар
бошқа эди. Уларнинг ёмон йигитлар эмаслигини билганим заҳоти
қизиқишим сўнди.
― Нима бўпти? — деди ёнидагиси. — Биз билан гаплашсанг ҳам
бўлаверади.
― Раҳмат, иложим йўқ, — дедим сабрсизлик билан мени кутаётган
дугонамга қараб.
― Шошмасанг-чи, — йигитлар ортимдан қичқирганча қолаверишди, мен
эса Жессика томон югурдим ва етиб олгач, ҳеч гап бўлмагандек "кетдик,
овқатланамиз" дедим. Хаёлот оламидан қайтган бўлсамда, ҳамон ўзимга
кела олмагандим.
― Эсинг жойидами? — Жессика шу заҳоти менга ташланди. — Уларнинг
кимлигини ҳам билмайсан-ку! Эсини еган безорилар бўлганида нима
қилардинг?
― Улардан бири кўзимга иссиқ кўринди, — дедим елка қисиб.
― Сен жуда ғалатисан, Белла Свон, — деди у кўзларимга тикилиб. —
Назаримда мен сени умуман билмайман.
― Кечир, — дедим нима дейишни билмай.
Иккаламиз ҳам емакхонагача жим бордик. Жессика мен билан кинога
келганидан афсусланаётганини яшириб ўтирмай, жаҳл қиларди. Овқат
маҳали бир-икки марта суҳбатга тортишга уриниб кўрдим, лекин у
қайсарлик билан мум тишлаб ўтирди. Қайтишда эса гаплашмаслик учун
мусиқани баландлатиб қўйди.
Аслида ўзимнинг ҳам валақлашиб ўтиришга хоҳишим йўқ, миям ҳозир
бошқа нарсалар билан банд эди. Анчадан буён биринчи марта хотираларга
берилдим.
Мен унинг овозини аниқ эшитдим. Бунга ишониш қийину, лекин айни
ҳақиқат. Энди ўзимни ҳимоя қилиш учун асосий қуролим бўлган
бефарқлигимга қайта олмаслигимдан чўчирдим. Лекин ҳозир шуни
билдимки, уни унутишга қанчалик ҳаракат қилмай, у юрагимда яшарди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish