Капитал
4.20
Капитал 4.4 бандда қолдиқ қисм сифатида таърифланган бўлса-да, у бухгалтерия балансида
кичикроқ гуруҳларга ажратилиши мумкин. Масалан, акционерлик жамиятида, акциядорлар
томонидан қўйилган маблағлар, тақсимланмаган фойда, тақсимланмаган фойдадан ажратилган
резервлар, ва капитални сақлаб туриш билан боғлиқ тузатишларни ифодаловчи резервлар алоҳида
кўрсатилиши мумкин. Бундай таснифлаш молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг қарор қабул
қилишга оид талаблари учун ўринли бўлиши мумкин, қачон-ки улар тадбиркорлик субъектининг
капитални тақсимлаш ёки бошқача равишда ишлатиш қобилияти юридик ёки бошқача
чекланганлигини кўрсатса. Улар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти мулкида ҳиссага эга бўлган
томонлар дивидендлар олиш ёки киритилган капитални қайтариб олиш бўйича бир биридан фарқ
қиладиган ҳуқуқларга эга бўлишини акс эттиради.
4.21
Резервларни яратиш, баъзида тадбиркорлик субъекти ва унинг кредиторларини зарар олиш
оқибатларидан қўшимча ҳимоялаш чораси сифатида қонунчилик томонидан талаб этилади. Бошқа
резервлар, агарда миллий солиқ қонунчилиги бундай резервларга маблағлар ўтказилганида солиқ
мажбуриятидан озод қилиниши ёки уни камайтирилишига рухсат берса, ҳам яратилиши мумкин.
Бундай юридик, қонунчилик ва солиқ томонидан талаб этиладиган резервларнинг мавжудлиги ва
катталиги фойдаланувчиларнинг қарор қабул қилиши билан боғлиқ талаблари учун ўринли бўлиши
мумкин бўлган ахборотдир. Бундай резервларга ўтказиладиган суммалар харажатларни эмас, балки
тақсимланмаган фойданинг битта қисмини ташкил этади.
4.22
Капиталнинг бухгалтерия балансида кўрсатиладиган суммаси активлар ва мажбуриятларнинг
баҳоланишига боғлиқ. Одатда, капиталнинг умумий суммаси фақат тасодифан тўғри келгани учун
тадбиркорлик субъекти акцияларининг умумий бозор қийматига ёҳуд соф активларни қисмларга
бўлиб сотиш ёки тадбиркорлик субъектини бутунлигича фаолият узлуксизлиги асосида сотишдан
тушган суммага тенг бўлади.
4.23
Тижорат, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятлари якка тадбиркор, ширкат, трастлар ва турли
давлат корхоналари каби тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Бундай
тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонуний ва тартибга солувчи асоси кўпинча корпоратив
корхоналарига қараганда бошқачароқ бўлади. Масалан, капиталга киритиладиган суммалар мулк
эгалари ёки бошқа олувчиларга тақсимланишини чеклайдиган қандайдир талаблар бўлиши мумкин
ёки бундай чекловлар умуман бўлмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан, капиталнинг таърифи ва
Концептуал асоснинг капиталга доир бошқа жиҳатлари бундай тадбиркорлик субъектларига
таалуқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |