Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

М
УНДАРИЖА
 
бандлар
 
 4 
БОБ: АСОС (1989): ҚОЛГАН МАТНИ 
 
АСОСИЙ ФАРАЗ 
4.1
Узлуксизлик 
4.1
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ 4.2 
 
Молиявий ҳолат 
4.4
Активлар
4.8
Мажбуриятлар
4.15
Капитал 
4.20
Фаолият натижалари 
4.24
Даромадлар 
4.29
Харажатлар
4.33
Капитални сақлаб туриш бўйича тузатишлар
4.36
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ 4.37 
 
Келгусида иқтисодий наф олиш эҳтимоли
4.40
Баҳолашнинг ишончлилиги
4.41
Активларни тан олиш 
4.44
Мажбуриятларни тан олиш 
4.46
Даромадларни тан олиш 
4.47
Харажатларни тан олиш 
4.49
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ БАҲОЛАШ
4.54
КАПИТАЛ ВА КАПИТАЛНИ САҚЛАБ ТУРИШ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
4.57
Капитал концепциялари
4.57
Капитални сақлаб туриш концепциялари ва фойдани аниқлаш 4.59 
 


Концепутал асос 
©
МҲХС Фонди 19
4 Боб: Асос (1989): қолган матни
Молиявий Ҳисоботларни Тайёрлаш ва Тақдим Этиш Асосининг қолган матни (1989) БҲХС 1 “Молиявий 
Ҳисоботларни Тақдим этиш” (2007 й таҳририда) га киритилган ўзгаришларни ҳисобга олиш мақсадида 
ўзгартирилмаган. 
Қолган матн Кенгаш молиявий ҳисобот элементлари ва уларни баҳолаш асосларини кўриб чиққанидан кейин 
яна ўзгартирилади. 
Асосий фараз
Узлуксизлик
4.1 
Молиявий ҳисоботлар, одатда тадбиркорлик субъекти узлуксиз ишлайди ва фаолиятини кўзланган 
келажакда давом қилади деган фараз асосида тайёрланади. Шундай экан, тадбиркорлик субъекти ўз 
фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини муҳим даражада қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам 
йўқ деб тахмин қилинади; агар бундай ният ёки зарурият мавжуд бўлса, молиявий ҳисоботлар 
бошқача асосда тайёрланиши лозим бўлиши мумкин ва агар шундай бўлса, ушбу асос очиб 
берилади. 
Молиявий ҳисоботнинг элементлари
4.2 
Молиявий ҳисоботлар операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг молиявий оқибатларини уларни 
иқтисодий хусусиятларига мувофиқ равишда катта туркумларга таснифлаш ёрдамида акс эттиради. 
Ушбу катта туркумлар молиявий ҳисоботнинг элементлари деб аталади. Бухгалтерия балансида 
молиявий ҳолатни баҳолаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементлар – бу активлар, мажбуриятлар 
ва капиталдир. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий натижаларни баҳолаш билан 
бевосита боғлиқ бўлган элементлар – бу даромадлар ва харажатлардир. Молиявий ҳолатдаги 
ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот одатда Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементларини 
ва Бухгалтерия баланси элементларининг ўзгаришларини акс эттиради; шунинг учун, ушбу 
Концептуал асос мазкур ҳисоботга хос бўлган алоҳида элементларни белгиламайди. 
4.3 
Юқорида қайд этилган элементларнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги 
ҳисоботда тақдим этиш кичикроқ гуруҳларга таснифлаш жараёнини ўз ичига олади. Масалан, 
ахборотни фойдаланувчилар иқтисодий қарорларни қабул қилиши учун энг фойдали равишда акс 
эттириш мақсадида активлар ва мажбуриятлар уларнинг моҳияти ёки тадбиркорлик субъекти 
фаолиятидаги функцияси бўйича таснифланиши мумкин. 
Молиявий ҳолат
4.4 
Молиявий ҳолатни баҳолаш билан бевосита боғлиқ бўлган элементлар – бу активлар, мажбуриятлар 
ва капиталдир. Булар қуйидагича таърифланади: 
(a) 
Актив – бу бўлиб ўтган ҳодисаларнинг натижасида тадбиркорлик субъекти назорат 
қиладиган ва келгусида ундан тадбиркорлик субъектига иқтисодий наф келиб тушиши 
кутилаётган ресурсдир. 
(b) 
Мажбурият – бу бўлиб ўтган ҳодисалар натижасида келиб чиқадиган ва у бўйича 
ҳисоблашиш иқтисодий нафни ўзида мужассамлаштирган ресурсларни тадбиркорлик 
субъектидан чиқиб кетишига олиб келиши кутилаётган тадбиркорлик субъектининг жорий 
мажбуриятидир. 
(c) 
Капитал – тадбиркорлик субъектининг активларидан унинг ҳамма мажбуриятларини 
айириб ташлагандан кейин қоладиган қисмдир. 


Концепутал асос 
20 
©
МҲХС Фонди 
4.5 
Актив ва мажбуриятнинг таърифлари уларнинг муҳим хусусиятларини белгилайди, лекин уларни 
бухгалтерия балансида тан олиш учун бажарилиши шарт бўлган мезонларини аниқламайди. Шунинг 
учун, таърифлар бухгалтерия балансида активлар ёки мажбуриятлар сифатида тан олинмайдиган 
моддаларни ҳам қамраб олади, чунки улар 4.37–4.53 бандларида кўриб чиқиладиган тан олиш 
мезонларига жавоб бермайди. Хусусан, актив ёки мажбурият тан олинишидан олдин, келгусида 
иқтисодий наф келиб тушиши ёки чиқиб кетишига доир кутиш 4.38 бандида кўрсатилган 
эҳтимоллик мезонига жавоб бериши учун етарлича аниқ бўлиши керак. 
4.6 
Модда актив, мажбурият ёки капиталнинг таърифига мос келишини баҳолашда унинг нафақат 
юридик шакли, балки асосий моҳияти ва иқтисодий воқеилигига эътиборни қаратиш керак. Масалан, 
молиявий ижара ҳолатида, моҳият ва иқтисодий воқелик шундан иборат-ки, ижарачи ижарага 
олинган активнинг тахминан ҳаққоний қийматига тенг бўлган суммани ва тегишли молиявий 
йиғимни тўлаш мажбуриятини олиш эвазига ушбу активдан унинг фойдали хизмат муддатининг 
кўпроқ қисми давомида фойдаланишдан иқтисодий наф олади. Шунинг учун, молиявий ижара актив 
ва мажбуриятнинг таърифига мос келадиган ҳамда ижарачининг бухгалтерия балансида актив ва 
мажбурият сифатида тан олинадиган моддалар юзага келишига сабаб бўлади. 
4.7 
Жорий МҲХСга мувофиқ тузилган бухгалтерия баланслари актив ва мажбуриятнинг таърифига 
тўғри келмайдиган ва капиталнинг битта қисми сифатида ҳам кўрсатилмайдиган моддаларни ўз 
ичига олиши мумкин. Аммо, 4.4 бандида белгиланган таърифлар мавжуд МҲХСларни келгусида 
қайтадан кўриб чиқиш ва қўшимча МҲХСларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish