Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси


Капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари



Download 407,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/24
Sana22.02.2022
Hajmi407,3 Kb.
#113857
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси

Капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари
Капитал концепциялари
4.57 
Молиявий капитал концепцияси аксарият тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий 
ҳисоботларни тайёрлашда қабул қилинган. Сармоя қилинган пул маблағлари ёки харид қилиш 
қобилияти каби молиявий капитал концепциясига кўра, капитал тадбиркорлик субъектининг соф 
активлари ёки ўз капитали билан синоним бўлади. Фаолият юргизиш қобилияти каби моддий 
капитал концепциясига кўра, капитал тадбиркорлик субъектининг, масалан, кунлик ишлаб 
чиқариладиган бирликларда ифодаланган ишлаб чиқариш қувватини билдиради. 
4.58 
Тегишли капитал концепцияси тадбиркорлик субъекти томонидан танланиши молиявий ҳисоботдан 
фойдаланувчиларнинг талабларига асосланган бўлиши керак. Шундай қилиб, молиявий капиталнинг 
концепцияси, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар асосан сармоя қилинган номинал капитал ёки 
сармоя қилинган капиталнинг харид қобилиятини сақлаб туришда манфаатдор бўлган тақдирда, 
қўлланилиши керак. Аммо, агар фойдаланувчиларни тадбиркорлик субъектининг операцион 
фаолиятни юргизиш қобилияти қизиқтирса, моддий капитал концепцияси қўлланилиши керак. 
Танланган концепция фойдани аниқлашда кўзланган мақсадни кўрсатади, концепциядан 
фойдаланишда баъзи баҳолашга оид қийинчиликлар мавжуд бўлса-да. 
Капитални сақлаб туриш концепциялари ва фойдани аниқлаш
4.59 4.57 
бандда келтирилган капитал концепциялари капитални сақлаб туришнинг қуйидаги 
қонцепцияларига асос бўлади:
(a) 
Молиявий капитални сақлаб туриш. Бу концепцияга кўра давр давомида мулк эгалари 
томонидан қилинган қўйилмалари ёки уларга тақсимланадиган суммаларни чиқариб 
ташлагандан сўнг, агар давр охирига бўлган соф активларнинг молиявий (ёки пулдаги) 
суммаси давр бошидаги соф активларнинг молиявий (ёки пулдаги) суммасидан кўп бўлса, 
фойда ишлаб топилган деб ҳисобланади. Молиявий капитални сақлаб туриш номинал пул 
бирликлари ёки доимий харид қилиш қобилиятида баҳоланиши мумкин.
(b) 
Моддий капитални сақлаб туриш. Бу концепцияга кўра, давр давомида мулк эгалари 
томонидан қилинган қўйилмалари ёки уларга тақсимланадиган суммаларни чиқариб 
ташлагандан сўнг, агар тадбиркорлик субъектининг давр охирига бўлган моддий ишлаб 
чиқариш қуввати (ёки фаолият юргизиш қобилияти) (ушбу қувватга эришиши учун зарур 
бўлган ресурслар ёки маблағлар) унинг давр бошидаги моддий ишлаб чиқариш қувватидан 
кўп бўлса, фойда ишлаб топилган деб ҳисобланади. 
4.60 
Капитални сақлаб туриш концепциясида тадбиркорлик субъекти сақлаб туришни мўлжаллаган 
капитални қандай қилиб аниқлаши кўриб чиқилади. У капитал концепциялари ва фойда 
концепциялари ўртасида боғлиқликни таъминлайди, чунки у фойданинг баҳоланадиган назорат 
миқдорини белгилайди; бу тадбиркорлик субъекти капиталининг рентабеллиги ва капитални 
қайтариб беришни фарқлаш учун дастлабки шарт бўлиб хизмат қилади; активларнинг капитални 
сақлаб туриш учун зарур бўлган суммалардан кўпроқ суммада олиниши фойда деб ва, шунинг учун, 
капиталнинг рентабеллиги деб ҳисобланиши мумкин. Шундай экан, фойда – бу даромадлардан 


Концепутал асос 
28 
©
МҲХС Фонди 
харажатларни (шу жумладан, тегишли ҳолларда капитални сақлаб туриш бўйича тузатишларни) 
айириб ташлагандан кейин қоладиган суммадир. Агарда харажатлар даромадлардан кўп бўлса, 
қоладиган сумма зарарни ифодалайди. 
4.61 
Моддий капитални сақлаб туриш концепцияси жорий қиймат бўйича баҳолаш асоси қабул 
қилинишини талаб этади. Молиявий капитални сақлаб туриш концепцияси, аксинча, баҳолашнинг 
муайян асоси қўлланилишини талаб этмайди. Ушбу концепция бўйича асосни танлаш тадбиркорлик 
субъекти сақлаб туришни мўлжаллаган молиявий капиталнинг турига боғлиқ бўлади. 
4.62 
Капитални сақлаб туришга оид иккита концепция ўртасидаги асосий фарқ – бу тадбиркорлик 
субъекти активлари ва мажбуриятларининг нархлари ўзгаришидан олинган натижалар қандай тарзда 
ҳисобга олинишидадир. Умуман айтганда, агар тадбиркорлик субъекти давр бошида қанча 
капиталга эга бўлган бўлса шунча капиталга давр охирида ҳам эга бўлса, у ўз капиталини сақлаган 
бўлади. Давр бошидаги капитални сақлаб туриш учун талаб қилинадиган суммадан ошган миқдор 
фойдани ифодалайди. 
4.63 
Молиявий капитални сақлаб туриш концепциясига кўра, агар капитал номинал пул бирликларида 
белгиланса, фойда номинал пулдаги капиталнинг давр давомида ўсишини ифодалайди. Шунинг 
учун, давр давомида сақланган активларнинг нархлари ўсиши, одатда сақлаб туришдан олинадиган 
даромад деб номланиб, моҳияти бўйича фойда бўлиб хизмат қилади. Аммо, бундай даромад 
активлар айрибошлаш операцияси бўйича чиқиб кетгунча тан олинмаслиги мумкин. Молиявий 
капитални сақлаб туриш концепцияси доимий харид қилиш қобилияти бирликларида белгиланса, 
фойда сармоя қилинган харид қобилиятининг давр давомида ўсишини ифодалайди. Шундай қилиб, 
нархларнинг умумий даражасидаги ўсиши натижасида активлар нархлари ўсишининг бир 
қисмигина фойда деб юритилади. Ўсишнинг қолган қисми капитални сақлаб туришга доир тузатиш 
бўлиб хизмат қилади, ва капиталнинг бир қисми сифатида ҳисобга олинади. 
4.64 
Моддий капитални сақлаб туриш концепциясига кўра, капитал моддий ишлаб чиқариш қувватида 
ифодаланганда, фойда ушбу капиталнинг давр давомида ўсишини кўрсатади. Тадбиркорлик 
субъектининг активлари ва мажбуриятларига таъсир қиладиган нархлар ўзгаришининг барчаси 
тадбиркорлик субъектининг моддий ишлаб чиқариш қувватини баҳолашдаги ўзгаришлар деб 
қаралади; шунинг учун, улар капиталнинг бир қисми бўлиб капитални сақлаб туришга оид 
тузатишлар деб ҳисобланади, фойда бўлиб эмас. 
4.65 
Баҳолаш асосларини ва капитални сақлаб туриш концепциясини танлаш молиявий ҳисоботлар 
тайёрланишида қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби моделини белгилайди. Турли ҳисоб моделлари 
ўринлилик ва ишончлиликнинг турли даражаларини кўрсатади, ва бошқа соҳалардаги каби, 
раҳбарият ўринлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришишга ҳаракат қилиши керак. 
Мазкур Концептуал асос ҳисоб моделларининг бир қаторига нисбатан қўлланилиши мумкин ҳамда 
танланган модел асосида тузилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича 
кўрсатмалар беради. Ҳозирги вақтда, гиперинфляцион иқтисодиёт валютасида ҳисобот тақдим 
этадиган тадбиркорлик субъектлари учун каби истисно ҳолатлардан ташқари ҳолларда, Кенгаш 
муайян ҳисоб моделини тайинлаш нияти йўқдир. Аммо, бу ният жаҳонда содир бўладиган 
ўзгаришлар сабабли қайта кўриб чиқилади. 

Download 407,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish