Капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари
Капитал концепциялари
4.57
Молиявий капитал концепцияси аксарият тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий
ҳисоботларни тайёрлашда қабул қилинган. Сармоя қилинган пул маблағлари ёки харид қилиш
қобилияти каби молиявий капитал концепциясига кўра, капитал тадбиркорлик субъектининг соф
активлари ёки ўз капитали билан синоним бўлади. Фаолият юргизиш қобилияти каби моддий
капитал концепциясига кўра, капитал тадбиркорлик субъектининг, масалан, кунлик ишлаб
чиқариладиган бирликларда ифодаланган ишлаб чиқариш қувватини билдиради.
4.58
Тегишли капитал концепцияси тадбиркорлик субъекти томонидан танланиши молиявий ҳисоботдан
фойдаланувчиларнинг талабларига асосланган бўлиши керак. Шундай қилиб, молиявий капиталнинг
концепцияси, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар асосан сармоя қилинган номинал капитал ёки
сармоя қилинган капиталнинг харид қобилиятини сақлаб туришда манфаатдор бўлган тақдирда,
қўлланилиши керак. Аммо, агар фойдаланувчиларни тадбиркорлик субъектининг операцион
фаолиятни юргизиш қобилияти қизиқтирса, моддий капитал концепцияси қўлланилиши керак.
Танланган концепция фойдани аниқлашда кўзланган мақсадни кўрсатади, концепциядан
фойдаланишда баъзи баҳолашга оид қийинчиликлар мавжуд бўлса-да.
Капитални сақлаб туриш концепциялари ва фойдани аниқлаш
4.59 4.57
бандда келтирилган капитал концепциялари капитални сақлаб туришнинг қуйидаги
қонцепцияларига асос бўлади:
(a)
Молиявий капитални сақлаб туриш. Бу концепцияга кўра давр давомида мулк эгалари
томонидан қилинган қўйилмалари ёки уларга тақсимланадиган суммаларни чиқариб
ташлагандан сўнг, агар давр охирига бўлган соф активларнинг молиявий (ёки пулдаги)
суммаси давр бошидаги соф активларнинг молиявий (ёки пулдаги) суммасидан кўп бўлса,
фойда ишлаб топилган деб ҳисобланади. Молиявий капитални сақлаб туриш номинал пул
бирликлари ёки доимий харид қилиш қобилиятида баҳоланиши мумкин.
(b)
Моддий капитални сақлаб туриш. Бу концепцияга кўра, давр давомида мулк эгалари
томонидан қилинган қўйилмалари ёки уларга тақсимланадиган суммаларни чиқариб
ташлагандан сўнг, агар тадбиркорлик субъектининг давр охирига бўлган моддий ишлаб
чиқариш қуввати (ёки фаолият юргизиш қобилияти) (ушбу қувватга эришиши учун зарур
бўлган ресурслар ёки маблағлар) унинг давр бошидаги моддий ишлаб чиқариш қувватидан
кўп бўлса, фойда ишлаб топилган деб ҳисобланади.
4.60
Капитални сақлаб туриш концепциясида тадбиркорлик субъекти сақлаб туришни мўлжаллаган
капитални қандай қилиб аниқлаши кўриб чиқилади. У капитал концепциялари ва фойда
концепциялари ўртасида боғлиқликни таъминлайди, чунки у фойданинг баҳоланадиган назорат
миқдорини белгилайди; бу тадбиркорлик субъекти капиталининг рентабеллиги ва капитални
қайтариб беришни фарқлаш учун дастлабки шарт бўлиб хизмат қилади; активларнинг капитални
сақлаб туриш учун зарур бўлган суммалардан кўпроқ суммада олиниши фойда деб ва, шунинг учун,
капиталнинг рентабеллиги деб ҳисобланиши мумкин. Шундай экан, фойда – бу даромадлардан